Jump to content

Ҳерманн Эмил Фисчер

From Vikipediya
Ҳерманн Эмил Фисчер
Таваллуди 9-октабр 1852
Эйскирхен
Вафоти 15-июл 1919
Берлин
Фуқаролиги Германия империяси
Миллати Германия
Соҳаси Кимё
Таълими Бонн университети
Страсбург университети
Мукофотлари Нобел мукофоти

Ҳерманн Эмил Фисчер (1852.9.10, Эйскирхен — 1919.15.7, Берлин) — немис органик кимёгари. Страсбург университетини тугатган (1874). Мюнхен (1879-йилдан), Эрлангер (1882-йилдан), Вюрсбург (1885-йилдан), Берлин (1892—1919) университетлари профессор Илмий ишлари углеводородлар, оқсиллар, пурин бирикмалари кимёсига оид. Пуриннинг физиологик фаол ҳосилаларидан — кофеин, теобромин, ксантин, гипоксантин, теофиллин, гуанин ва аденинни (1897), сийдик кислота (1899), шунингдек, пуринни (1898) синтез қилган. Қандлар (1887-йилдан), манноза, фруктоза ва глюкоза (1890) синтезини амалга оширган. Кўпгина оқсилларнинг парчаланиш маҳсулотларида валин (1901), пролин ва оксипролин (1902) мавжудлигини очган, полипептидлар синтезига асос солган ва илк бор соф дипептид олган (1902). Нобел мукофоти лауреата (1902)[1][2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Нобел мукофоти совриндорлари
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил