Jump to content

Албречт Дüрер

From Vikipediya
Албречт Дüрер

Автопортрет (1500) Албречт Дüрер, мой, Алте Пинакотҳек, Мюних
Ҳақиқий исмиАлбречт Дüрер
Таваллуди 21-май 1471-йил
Нюрнберг, Олмония
Вафоти 6-йил 6-апрел(1528-04-06)
(56 ёшда)
Нюрнберг, Олмония
Миллати Олмон
Соҳаси Бадиий тасвир
Машҳур суратлари Книгҳт, Деатҳ, анд тҳе Девил (1513)

Саинт Жероме ин ҳис Студй (1514) Меленcолиа И (1514) Дüрер'нинг каркидони

Албречт Дüрер (талаффузи: Албрехт Дюрер) (21 май, 14716 апрел, 1528) олмон мусаввири ва математиги бўлган. Ўз гравюралари билан Рембрандт ва Гоя каби рассомлар билан бир қаторда туради, деб хисобланади. У Олмониянинг Нюрнберг шаҳрида туғилиб, ўша ерда вафот этган.

Дüрер немис рангтасвири устаси, график рассоми, ўймакор наққоши (гравёр), санъат назариётчиси; немис Уйғониш даври санъатининг асосчиси. Заргарлик санъатини отасидан ўрганган; М. Волгемут устахонасида рангтасвирдан таълим олган (1486—89). Дастлаб сўнгги готика услубида гравюралар, китобларга расмлар ишлаган. Италия сафарлари (1494—95 ва 1505—07) таъсирида ижодида инсонпарварлик ғоялари кучайган, бадиий билишда илмий асосланган услубларга таянган, натурадан расм ишлашга алоҳида эътибор берган ("Кўл бўйидаги уйча", тахминан 1495—97 ва б.). Умумжаҳон тарихий ўзгаришларини кутилиши ифодаланган "Апокалипсис" гравюралар туркуми (1498)да рассомнинг бадиий ифода воситасида сунгги немис готикаси билан италия рассомлик услублари уйғунлиги, композиция тугаллиги, образ аниқлиги кўзга ташланади. Кўплаб портретлар, автопортретларида инсонни шахс сифатида тасвирлаган ("Автопортрет", 1498; "Ёш йигит портрети", 1521 ва б.); расмлар (900 дан ортиқ) ва гравюралар яратиш соҳасида кўп ижод қилган ("Одам Ато ва Момо Ҳаво", 1504; "Оила байрами", 1506; "Тўрт ҳаворий", 1526 ва б.). Санъат назариётчиси сифатида илмий-назарий соҳада самарали меҳнат қилган. "Ўлчов олиш учун қўлланма" (1525), "Инсон танаси нисбатлари ҳақида тўрт китоб" (1528) ва б. асарларида унинг ижодига хос аниқлик, борлиқни билишга бўлган кучли иштиёқ намоён бўлган.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил