Jump to content

Термодинамика

From Vikipediya

Термодинамика (юн. термо иссиқ, дйнамиc — куч) — термодинамик мувозанат ҳолатида турган макроскопик тизимларнинг умумий хоссаларига бу ҳолатлар орасидаги о'тиш жараёнлари тўғрисидаги фан. Т. фундаментал қонун ва тамойиллар асосида қурилади.

Т.нинг биринчи бош қонуни тизимнинг энергия сақланиш қонуни бўлиб, унга, асосан, тизим ўзининг ички энергияси ёки қандайдир ташқи энергия манбаи ҳисобига иш бажариши мумкин. Бу қонунни Ю. Маер таърифлаган. Г. Гелмголц аниқроқ шаклга келтирган (1874). Т.нинг иккинчи бош қонун и қуйидагича: иссиқлик энергияси ишга айланиш жараёнида тўлиқ миқдорда ишга айланмайди, иссиқлик совуқ тизимдан иссиқ тизимга ўзўзидан ўта олмайди. Бу қонунни Р. Клаузиус таърифлаган (1850). Бу конунга асосан, ҳар қандай машина узатилган иссикликни тўлиқ ишга айлантира олмайди, иссикликнинг маълум қисми совиткичда қолади (қаранг Карно сикли).

Т.нинг учинчи бош қонуни энтропиянинг мутлақ қийматини аниқлайди; Нернстнинг иссиқлик қонуни деб ҳам аталади. Бу қонунга кўра, ихтиёрий тизимнинг энтропия С си мутлақ нолга интиладиган ҳар қандай температура Т.да босимга, зичликка боғлиқ бўлмаган энг охирги чегаравий қийматига эришади. 1911-йилда М. Планк бу қонунни қуйидагича ифодалаган: температура мутлақ нолга интилганда тизим энтропияси ҳам нолга интилади.

Т. умумий ёки физик Т.га, Т. қонунларини иссиқлик техникасига татбиқ қилувчи техник Т.га, Т. қонунларини кимёвий ва физиккимёвий жараёнларга татбиқ қилувчи кимёвий Т. га, Т. қонунлари ёрдамида қайтмас жараёнларни ўрганувчи қайтмас жараёнлар Т.сига бўлинади.