Сибелиус Ян
СИБЕЛИУС (Сибелиус) Ян (Юхан Кристиан) (1865.8.12, Хяменлинна — 1957.20.9, Ярвенпя, Хелсинки яқинида) — фин композитори. Миллий композиторлик мактаби асосчиларидан, мусиқий романтизм вакили. Хелсинкидаги мусика институтини тугатган (1889). С. ижоди халқчиллик билан суғорилган, ёрқин миллий колорит, улугворлик, самимийлик, куйчанлик ва гармоник бойлиги билан ажралиб туради. Симфоник мусиқа устаси сифатида танилган С. 7 симфония, "Калевала" эпоси мавзулари асосида "Лемминкяйнен" сюитаси (4 симфоник афсона — "Туонел оққуши" ва бошқалардан иборат), поэмалар ("Финландия" ва бошқалар), "Хазин валс", 3 сюита, скрипка ва оркестр учун консерт, шунингдек, "Минорадаги қиз" операси, "Скарамуш" балети, вокал, камер ва бошқа асарлар муаллифи.
Хелсинкидаги Мусика академиясига С. номи берилган (1939). 1950-йилдан Хелсинкида ҳар йили "Сибелиус ҳафталиги" мусиқа фестивали ўтказилади. С. номида халқаро мукофот таъсис этилган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |