Jump to content

Қуёш соати

From Vikipediya

Қуёш соати - Қуёш бўйича вақтни аниқпайдиган асбоб. Қ.с марказига жойнинг географик кенглигига тенг бурчак остида стержен (пластина) ва сиферблат ўрнатилган тахтачадан ибо-рат. Қуёш соати стержен (ўқи) олам ўқига параллел қилиб ўрнатилади. Сиферблат текислигининг ўрнатилишига қараб, Қ.с экваториал, горизонтал ва верти-кал турларга бўлинади. Экваториал Қуёш соатида сиферблат текислиги осмон экваторига, горизонтал Қуёш соати гори-зонт текислигига параллел қилиб ўрнатилади. Вертикал Қуёш соати эсатурли имо-ратларнинг тик деворларига ўрнатилади. Экваториал Қуёш соатида сиферблат тенг бўлакларга, горизонтал ва вертикал Қуёш соатида эса махсус формула ёрдамида ҳисоблаб топилган, тенг бўлмаган бўлакларга бўлинади.

Офтобли кунда очиқжойда Қ.с стерженининг сояси сиферблатга тушади ва ҳақиқий қуёш вақтини кўрсатади (яна қаранг Соат).