Нассау
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Нассау, Нассо — Багама Ороллари пойтахти, Ню-Провиденс оролнинг шимолий сохилида. Иклими тропик иклим; январнинг ўртача температураси 21°, июлники 28°. Йилига ўртача 1150 мм ёғин ёғади. Аҳолиси 172 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Атлантика океани соҳилидаги порт; четга денгиз булути, сизал, ситрус мевалар чиқарилади. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Халқаро миқёсдаги молиявий марказ (250 дан ор-тиқ банк муассасалари бор). Иклим курорти. Туризм ривожланган. Ахрлининг катта қисми сайёхларга хизмат кўрсатиш билан банд. Озиқ-овқат, нефтни қайта ишлаш саноати корхоналари, кема верфи мавжуд. Шаҳарга 1656-йилда асос солинган ва Чарлзтаун деб аталган. 1694-йилда испанлар томонидан вай-рон қилинган. 1696-йилда қайта қурилиб, Н. деб номланган. Н. — мамлакатнинг маданий маркази. Кутубхона, музей, коллежлар бор. Меъморий ёдгорликлардан Монтегю ва Финкасл фортлари, собор сақланган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |