Jump to content

Фижи тили

From Vikipediya

Фижи тилиОкеания тиллари шарқий тармоғига мансуб, полинезия тимарита энг яқин тил. Фижи оролларида туб ахрлининг тили сифатида тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 350 минг кишидан ортиқроқ. Фижи тилининг 2 гуруҳ лаҳжаси (ғарбий ва шарқий) мавжуд, лекин улар лахжадан кўра кўпроқ мустақил тилларга ўхшайди.

Фижи тили

Фонетик тизимида 5 унли ва 15 ундош товуш бўлиб, унлилари кискалик ва чўзиқлик бўйича фарқланади, ундошларда эса жарангеизлар билан жаранглилар қарамақаршилиги кузатилади. Бўғин ҳар қачон унли билан тугайди. Грамматикаси асосан аналитик хусусиятга эга. Кишилик олмошлари бирлик, иккилик, учлик ва кўплик шаклларига эга. Гап қурилишида аниқланмиш аникловчидан, кесим эга ва тўддирувчидан олдин келади. Ёзуви 1835-йилдан лотин графикаси асосида.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Фижи тили" ЎзМЕ. Ф-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил