Jump to content

Ҳиндистон ярим ороли

From Vikipediya
Ҳиндистон ярим ороли

Ҳиндистон ярим ороли -Жан. Осиёдаги ярим орол, асосан, Ҳиндистонда. Майдони қарийб 2 млн. км2. Ғар-бда Арабистон денгизи, шарқда Ҳинд океанининг Бенгалия қўлтиғи билан чегарадош. Шимолий чегараси шартли равишда Ҳинд дарёси делтаси билан Ганг дарёси делтаси оралиғидан ўтказилган. Қирг-оқлари паст, кам парчаланган. Соҳил қисми камбар аллювиал текислик. Катта майдонни Декан ясситоғлиги эгаллайди. Унинг ғарбий баландроқ қисми — Ғарбий Гат тоғлари Арабистон денгизига тик тушган. Шарқида Шарқий Гат тоғларини ташкил этган алоҳида массивлар учрайди. Ярим оролнинг энг баланд қисми унинг жанубий даги Анаймуди тоғи, 2698 м. Тошкўмир, темир ва марганец рудалари конлари бор. Икдими тропик, субекваториал иқлимга ўтиб боради. Шимолида тропик муссонли, ёзи сернам иқлим. Ўртача температуралар январда 21—29°, майда 30—40°. Йиллик ёғин ички раёнларида 500 – 700 мм, шамолга рўпара тоғ ён бағирларида 3000 мм гача. Асосий дарёлари — Нармада, Тапти, Маҳанади, Годавари, Кришна ва бошқа, ёмғирдан тўйинади, ёз— куз ойларида тўлиб оқади, тез-тез тошади. Сувидан, асосан, суғоришда фойдаланилади. Ғарбий ва Шарқий Гат тоғларининг денгизга қараган ён бағирларида доим яшил сернам ва муссонли барг тўкувчи ўрмонлар, ички ҳудудларда саванна типидаги ўсимликлар ўсади, дарёлар делтасида мангра ўрмонлари бор. Миллий боғлар ташкил этилган. Катта майдонларни маданий ланд-шафтлар — экин майдонлари (шоли, буғдой, пахтазорлар) ва мевали боғлар эгаллаган.