Jump to content

Ғулом Зокиров

From Vikipediya

Ғулом Шокирович Зокиров (1938. 14.5, Тошкент) — механика ва бошқариш жараёнларини алгоритмлаш со-ҳасидаги олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1994). Техника фанлари доктори (1981), профессор (1983). Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тугатган (1960). "Кибернетика" ИИCҲБда катта илмий ходим (1964—71), "Ўзқишлоқтехника" бирлашмаси (1971—73), Ўзбекистон давлат режалаш қўмитасида (1974—86) ҳисоблаш маркази директори. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини ирригациялаш муҳандислари институтида машина ва механизмлар назарияси кафедраси мудири (1986—2000). Илмий ишлари машина ва механизмларни синтезлашга оид.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Машина ва механизмлар назарияси, Т., 2002.