Азиз Санcар
Азиз Санcар | |
---|---|
Таваллуди |
8-сентябр 1946-йил |
Фуқаролиги |
Туркия АҚШ |
Миллати | Турк |
Соҳаси |
Биокимё Молекуляр биология ДНК тикланиши |
Иш жойлари |
Яле университети Университй оф Нортҳ Cаролина ат Чапел Ҳилл |
Мукофотлари |
ТÜБİТАК мукофоти Веҳби Коç мукофоти Кимё бўйича Нобел мукофоти |
Азиз Санcар (талаффузи: Азиз Санжар, 1946-йил 8-сентябр, Савур, Мардин, Туркия) — турк олими ҳамда америкалик биокимёгар. 2015-йилда кимё бўйича Нобел мукофотини Томас Линдал ва Пол Модрич билан биргаликда „ДНКни таъмирлаш механизмлари бўйича тадқиқотлари“ учун қўлга киритган[1].
АҚСҲ Миллий Фанлар Академияси аъзоси (2005)[2].
Таржимаи ҳоли
[edit | edit source]У камбағал оилада саккиз фарзанднинг еттинчиси бўлиб туғилган (ота-онаси маълумоциз эди, лекин барча болалар ўқиган)[3]. Унинг катта акаси Кенан Санжар Туркия қуролли кучларининг нафақадаги бригада генерали, амакиваччаси Митҳат Санжар эса туркиялик ҳуқуқ профессори ва курдпараст Халқ демократик партияси депутати[4].
Истанбул университетининг тиббиёт факултетини тамомлаган (1969). 1971-йилда АҚШга кўчиб ўтди[5]. Далласдаги Техас университетида молекуляр биология бўйича магистратура ва аспирантурани тамомлаган (МС, 1975; Пҳ. Д., 1977)[6]. 1977—1982-йилларда Ел университетида постдоктор илмий ходим бўлган. 1982-йилдан — Шимолий Каролинадаги Чапел Ҳилл университетида (1988-йилдан профессор) фаолият олиб борган.
Хотини: биокимёгар Гвен Санcар (Боулз, инглизча: Эста Гwендолйн Болес Санcар) ҳам Далласдаги Техас университети битирувчиси ва Чапел Хиллдаги Шимолий Каролина университети профессори[7][8][9][10].
2018-йилда Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюрган[11].
Мукофотлари
[edit | edit source]- Озарбайжон Республикаси Президентининг Фахрий дипломи (2021-йил 10-сентябр) — Озарбайжон Республикасининг халқаро гуманитар алоқаларини ривожлантиришдаги хизматлари учун[12].
- Кимё бўйича Нобел мукофоти (2015).
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Нобелевская премия по химии присуждена за починку ДНК // Лента. Ру, 7 октабря 2015
- ↑ Азиз Санcар (ингл.)
- ↑ Ниcк Загорски „Профиле оф Азиз Санcар“ (ОНАС)
- ↑ „Туркиш-Америcан сcиэнтист амонг wиннерс оф 2015 Нобел Призе ин Чемистрй“. Тодай'с Заман. 2015-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 12-октябр.
- ↑ Азиз Санcар: биограпҳиcал скетч
- ↑ „Cурриcулум Витаэ: Азиз Санcар“. 2015-йил 10-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-октябр.
- ↑ Cурриcулум Витаэ (1985): Гwендолйн Б. Санcар[сайт ишламайди]
- ↑ „2009 Дистингуишед Алумни Аwард Реcипиэнц“. 2021-йил 20-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 8-октябр.
- ↑ Америcан Чемиcал Соcиэтй: Гwендолйн Болес Санcар (Архивировано 08.10.18)
- ↑ Эрма Болес Обитуарй
- ↑ „Нобель мукофоти лауреати, таниқли олим Азиз Санжар Ўзбекистонга келди“. 2020-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 5-май.
- ↑ Распоряжениэ Президента Азербайджанской Республики О награждении А. Санджара „Почётним дипломом Президента Азербайджанской Республики“
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Нобел қўмитаси веб-сайтида маълумот(ингл.) )