Jump to content

Асалари заҳари

From Vikipediya

Асалари заҳари, апитоксин (лотинча: апис — асалари, юн. тохикон — за-ҳар) — ишчи асаларилар танасидаги ипсимон безлари ажратадиган ўткир ҳидли аччиқ, оч сариқ, шаффоф суюқлик. Асалари заҳари тарки-бида биол. фаол моддалар, ферментлар, эркин аминокислоталар, чумоли, хло-рид, ортофосфат кислоталари, гистамин, холин, триптофан, олтингугурт, магний фосфат ва бошқа моддалар бор. Асалари заҳари таркибидаги таъсир қилувчи моддалар гистамин гликозиди, липидлар, ҳайвонот сапо-нинларига яқин турадиган моддалардан иборат. Зичлиги 1,313. Сувдатез, чумоли кислотада ва 60°ли спиртда секин эрийди. Асалари чаққанда 0,2-0,3 мг заҳар ажратади. Асалари чаққан жойда қаттиқ оғриқ ва шиш пайдо бўлади. Асалари чаққан жойга дарҳол валидол эритмаси ёки саримсоқ кесиб суртилса, оғриқ қолади, шиш пайдо бўлмайди. Асалари заҳари дан тиббиётда радикулит ва бод касалли-кларини даволашда фойдаланилади. Бунда организм бевосита асалариларга чактирилади ёки таркибида Асалари заҳари бўлган дорилар қўлланади. Бу препаратлардан бронхиал астма, гипертония касалликларини даволашда ҳам фойдаланиш мумкин. Бод ва радикулитни даволашда таркибида Асалари заҳари бўлган вирапин (1 г вира-пинда 0,15 мг Асалари заҳари бўлади) суртма ҳолида қўлланади. Таркибида Асалари заҳари бор дорилардан қон томирларини кенгайтириш ва моддалар алмашинувини яхшилашда фойдаланилади.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил