Jump to content

Англия

From Vikipediya
Англия
Энгланд
Мадҳия: "Год Саве тҳе Кинг"
Лоcатион оф Англия
Пойтахт Лондон
Энг катта шаҳар Лондон
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Ҳукумат Конституциявий монархия
Чарлес ИИИ
Қонун чиқарувчи ҳокимият Умумий Палата
• Юқори палата
Лордлар Палатаси
Асос солиниши 927-йил 12-июл (Англлар, саксонлар ва данияликлар қиролликларининг бирлаштирилиши)
Майдон
• Бутун
132,930 км2
Аҳоли
• 2021-йилги рўйхат
56,536,000
• Зичлик 434/км2
• Бутун
£1.961 миллиард
• Жон бошига
£34,690
Пул бирлиги Фунт Стерлинг (ГБП; £)
Вақт минтақаси УТC+0

Англия — Буюк Британиянинг бир қисми бўлган давлат.[1] У ғарбида Уэлс билан, шимолда Шотландия билан, ғарб ва шимоли-ғарбдаги Ирландия денгизи орқали Ирландия билан, жанубда эса Келт денгизи билан чегарадош. Мамлакат Шимолий Атлантикадаги Буюк Британия оролининг таҳминан 62% ини эгаллаган бўлиб, ўз ичига Сcиллй ва Уайт каби 100 дан ортиқ кичик оролларини ҳам олади.

Бугунги кунда Англия деб аталувчи ҳудудда замонавий одамлар Сўнгги Палеолит давридан истиқомат қилиб келади, лекин мамлакат ўз номини ҳудудга В-ВИ асрларда кўчиб келган герман қабилаларидан бўлмиш Англлар номидан олган. Англия Х асрга келиб бирлашган давлатга айланди ва ХВ асрда бошланган кашфиётлар давридан буён бутун дунёга сезиларли маданий ва юридик таъсир ўтказди.[2] 1535-йилдан кейин Уэлсни ҳам ўз ичига олувчи Англия қироллиги 1707-йилга келиб алоҳида мустақил бўлишни тўхтатди ва шу йилдан бошлаб, Шотландия қироллиги ва Англия қиролликлари бирлаштирилиб, Буюк Британия Бирлашган Қироллигига айлантирилди.[3]

Англия бутун дунё баҳраманд бўлаётган ютуқлардан кўпчилигининг бешиги бўлиб, улар қаторига Инглиз тили, Инглиз ҳуқуқ тизими (кўплаб давлатлар юридик тизимларининг асосини ташкил қилади), Футбол ўйини (дунёдаги энг кўп томошабинга эга спорт) ҳамда Англия черковини келтириш мумкин. Англиянинг парламентар бошқарув тизими кўпчилик давлатлар томонидан қабул қилинган.[4] Саноат тўнтариши ҳам айнан ХВИИИ аср Англиясида содир бўлиб, натижада мамлакат дунёдаги биринчи саноатлашган давлатга айланди. Англияда шунингдек инглиззабон дунёнинг энг қадимги икки университети: Охфорд университети (1096-йилда ташкил этилган) ва Cамбридге университети (1209-йилда ташкил этилган) жойлашган. Ҳар иккала университет ҳам дунёдаги энг нуфузли университетлардандир.

Англия замини, айниқса марказий ва жанубий қисми асосан паст тепаликлар ва текисликлардан иборат. тепаликлар ва тоғли ҳудудлар асосан шимолда ва ғарбда, хусусан Дартмур, Кўллар ҳудуди ва Шропшир тепаликлари ҳудудларида жойлашган. Мамлакат пойтахти Лондон бўлиб, Лондон метрополитен ҳудудида 2021-йил ҳисоби бўйича 14.2 миллион киши истиқомат қилади. Англиянинг 56.5 миллион аҳолиси Буюк Британия аҳолисининг 84 фоизини ташкил қилади. Аҳоли асосан Лондон, жануби-шарқ, марказ, шимоли-ғарб, шимоли-шарқ ва Ёркшир ҳудудларида тўпланган ва бу ҳудудларнинг ҳар бири ХИХ асрда йирик саноат марказлари сифатида шаклланган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. КОЙАМА, Масато; ҲАЙАКАWА, Юкио (1999). „А Бегиннер'с Гуиде то "Ширё" (ҳисториcал доcуменц) Сеисмологй анд Волcанологй“. Жоурнал оф Геограпҳй (Чигаку Засши). 108-жилд, № 4. 489–494-бет. дои:10.5026/жгеограпҳй.108.4_489. ИССН 0022-135Х.
  2. Алехандер ИВ (1999-09-16), „496 Наплес, 1255 Май 16“, Оригинал Папал Доcуменц ин Энгланд анд Wалес фром тҳе Аccессион оф Попе Инноcент ИИИ то тҳе Деатҳ оф Попе Бенедиcт ХИ (1198–1304), Охфорд Университй Пресс, қаралди: 2023-09-29
  3. Эзелл, Маргарет Ж. М. (2017-09-21). „Cреатинг 'Греат Бритаин': Тҳе Аcт оф Унион 1707“. Охфорд Счоларшип Онлине. дои:10.1093/осо/9780191849572.003.0020.
  4. „Унитед Кингдом cоунтрй профиле“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2012-йил 10-май). Қаралди: 2023-йил 29-сентябр.

Адабиётлар

[edit | edit source]