Vikipediya:Бетараф нуқтайи назар
Бетараф нуқтайи назар қоидаси — Википедиянинг энг муҳим қоидаларидан бири; у муаллифлардан совуққонлик ила мақола ёзишни, манбаларга ишорат беришни ва мустақил тадқиқотлардан фойдаланмасликни талаб этади ва шу йўл билан Википедияда фақат ишончли маълумотлар бўлишини таъминлайди. Қоида лойиҳа асосида ётади ва Жиммй Wалесга кўра, „мутлақ ва муҳокама қилинмасдир“.[1] (ингл.)
Нуқтаи назарнинг „бетарафлиги“ Википедиянинг бирор-бир нуқтаи назарга ён босмаслигини билдиради. Мақоладаги барча таъкидлар ҳақиқат каби эмас, балки учинчи шахс номидан келтирилиши керак. Истисно сифатида фақат тан олинган илмий ёки оддий фактлар („Ер Қуёш атрофида айланади“ ёки „Сирдарё Орол денгизига қуйилади“) бўлиши мумкин, шунда ҳам улар мутлақ, бир маъноли шаклда берилиш керак. Масалан, „Қуёш — катта жисм“ ёки „Ҳитлер энг разил жиноятчи, деб ҳисобланади“ каби таъкидлар бетараф эмас, чунки:
- Нимага нисбатан „катта“ эканлиги айтилмаган.
- „Ҳисобланади“ (ким томонидан?), „энг разил“ (разилликнинг ўлчови борми?) ва „жиноятчи“ (қайси қонунларни бузган?) сўзларининг маъноси аниқ эмас. Таъкид ҳақиқат каби келтирилмоқда, лекин баъзилар томонидан ёлғон, деб қабул қилиниши мумкин („йўқ, Сталин Ҳитлердан ҳам разил эди“ каби).
Обект ҳақида бир неча фарқли фикр ва тасаввурлар мавжуд бўлса, Википедия мақолалари энг камида улар ҳақида эслатиб ўтиши лозим, агар улар тўлиқ баён этилса — нур устига аъло нур. Бунда улардан бирортасини бевосита ёки билвосита ҳақиқат, деб келтириш мумкин эмас.
Бетарафлик ва илмий услуб
editВикипедия қомус бўлишга интилади, бундан кўпи ҳам, ками ҳам керак эмас, шунинг учун унда бетараф илмий нутқ услуби қўлланилиши лозим. БНН қоидалари ушбу илмий услуб меъёрларини кўрсатиб беради.
Бетарафлик, ишончлилик ва манбаларга ишоратлар
editМанбаларга ишоратлар бериш бетарафлик сиёсатини тўлдиради, бироқ унинг ўрнини босмайди. Масалан, барча таъкидлари манбалари кўрсатилган мақола бетараф бўлмаслиги мумкин, агарки у ушбу таъкидларни ҳақиқат каби берса.
Ва аксинча, мақола тасдиқланмаган ва ҳатто, ёлғон маълумотлардан иборат бўлиши, лекин бетараф ҳисобланиши мумкин: у ушбу маълумотларни ҳақиқат сифатида ёритмаса бас.
Тарафдорлик ва чалалик
editБетарафлик сиёсатига мос келмайдиган мақолалар икки турга ажратилади: бетарафлик қоидаларини яққол бузувчи мақолалар ва барча фикрларни ёритмайдиган мақолалар.
Биринчи ҳолда мақола тарафдор, деб белгиланиши лозим ({{ПОВ}}). Бундай мақоладаги бетараф бўлмаган маълумотлар ўчирилиши ёки тузатилиши керак. Иккинчи ҳолда мақолани чала, деб белгилаш шарт ({{стуб}}).
БНН илк таърифи
editБетараф нуқтаи назар фикр ва фактларни уларнинг тарафдорлари ҳам, уларга қаршилар ҳам қабул қиладиган шаклда беришга ҳаракат қилади. Албатта, 100 % розилик иложсиз; ўз нуқтаи назарларидан бошқа қарашларни қабул қилмайдиган инсонлар ҳам бор. Қўлимиздан келган нарса — шундай баён шакли излашки, ушбу баёнотга нуқтаи назарлари баъзи масалаларда фарқланиши мумкин соғлом фикрловчи кишилар қўшилишсин.[…]
Эҳтимол, баёнотни энсиклопедикроқ қилишнинг энг оддий усули — одамларнинг қарашлари қандай эканлиги ҳақида ёзиш, бу қарашлар рост-ёлғон эканлиги ҳақида эмас. Агар бу сизга субективизм, коллективизм ёки империализм каби нарсалардек туюлаётган бўлса, бу ҳақда мендан сўранг, чунки мен бу ҳолда сиз адашяпсиз, деб ўйлайман. Одамларнинг қарашлари обектив ҳолатда мавжуддир, ва биз уларни бетараф нуқтаи назардан осонликча таърифлашимиз мумкин.
Жиммй Wалес, Википедия асосчиси.
Совуққон мақолалар ёзиш санъатини эгаллаш учун амалий тажриба керак. БНН борасида моҳир бўлиб кетган истирокчилар Бетарафлик дарслиги ёзишга таклиф этиладилар.
Бетараф бўлмаган таъкидларга мисоллар ва уларни бетараф кўринишга келтириш усуллари
edit1-мисол. Ҳиссий баҳолаш
editБетараф эмас:
Беқиёс иқтидор эгаси шоир Шеърий замонамизнинг энг буюк шоиридир ва ундан жамики илғор инсоният ҳайратдадир.
Бетараф:
Шоир Шеърий танқидчилар томонидан юқори баҳоланган (ишорат, ишорат), „Муштум“ жаридасининг энг яхши лирик шеър учун мукофотини олган. Адабий мунаққид Танқидий у ҳақида „Халқ сўзи“ рўзномасида шундай деган: „Шеърий даҳодир“ (ишорат).
2-мисол. Ҳиссий танқид
editБетараф эмас:
Шоир Шеърий ўзининг расво ёзги-чизгилари билан таҳририятлар жонига теккан ноқис шарлатандир.
Бетараф:
Танқидчилар ва китобхонлар бир неча бор шоир Шеърийга қарши фикрлар билдиришган (ишорат, ишорат). Адабий мунаққид Танқидий у ҳақида „Халқ сўзи“ рўзномасида шундай деган: „Шеърий шеърлари зерикарли ва тезда жонга тегувчидир“ (ишорат).
3-мисол. Илмий йўналиш рекламаси
editБетараф эмас:
Анқошунослик — янги илмий йўналиш бўлиб, астрал проэксияда анқонинг муҳим информацион-биологик аҳамияти борлигини қатъий исботлайди. Анқошунослик асосчиси, академик ва Бутунжаҳон Анқошунослик Фанлари Академияси мукофоти совриндори Анқоев анқошунослик ҳар бир уйда, ҳар бир мактабда ва муассасада кераклигини айтди.
Бетараф:
Анқошунослик тарафдорлари „астрал проэксияда анқонинг муҳим информацион-биологик аҳамияти борлигини“ айниқса урғулашади (ишорат). Анқошунослик асосчиси, шунингдек Бутунжаҳон Анқошунослик Фанлари Академиясини тузган Анқоев анқошуносликни кенг кўламда мактаблар, муассасалар ҳамда оилаларга киритиш дастурини ишлаб чиқди.
4-мисол. Сохта илмий йўналиш танқиди
editБетараф эмас:
Анқошунослик — ғирт муттаҳамликнинг ўзгинаси, анқошунослик принсиплари ва хулосалари мутлақо исбоциздир. Анқошунослик асосчиси Анқоев фанга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ўзининг Академиясини тузган.
Бетараф:
Академик доираларда анқошунослик кўп бора танқид қилинган (ишорат, ишорат) ва унинг назариялари ҳамда хулосалари шубҳа остига олинган (ишорат, ишорат). Анқошунослик асосчиси Анқоев тузган Бутунжаҳон Анқошунослик Фанлари Академияси академик муассасалар томонидан тан олинмаган. Профессор Танқидий анқошунослик тарафдорларини муттаҳамликда айблади (ишорат).
5-мисол. Ўзаро қайтаришлар билан кечган сиёсий баҳс ва унинг ечими
editБетараф:
Мбеки Кабумба — Тарғибот ҳамда Халқ Таълими вазири, коррупсия, жиноят, дезинформация ва бўҳтонга қарши ашаддий курашувчи армия ва маданият арбоби, Мапуту мукофоти совриндори. Халқнинг чексиз ишончига сазовор бўлган.
Қайтарилган ва яна бетарафмас таъриф билан алмаштирилган:
Мбеки Кабумба — шарлатанлик, қўрқитиш ва фирибларда айбланган жиноятчи, ўзини кўпсонли жиноятлар билан қонга белаган фашист жаллод. Коррупсияга ботган мафия кетидан мансабга эришган.
Бетараф матн:
Мбеки Кабумба — Тарғибот ҳамда Халқ Таълими вазири, Мапуту мукофоти совриндори. Кабумбанинг тарафдорлари уни етук армия ва маданият арбоби, коррупсия ва жиноятга қарши курашчи, деб ҳисоблашади (ишорат, ишорат).
Танқид
Кабумбанинг мухолифлари уни қатор жиноят ва фирибларда айблашади ва оммавий ахборот воситаларида уни „фашист жаллод“, деб аташган (ишорат, ишорат, ишорат).
Ушбу мисолда қарама-қасрҳи фикрлар мақоланинг турли қисмларида келтирилган. Аввалбошда обектив ахборот берилди. Сўнгра — тарафдорлар фикрлари. Кейин эса — рақиблар танқиди. Бунда (айниқса танқид қисмида) манбаларга ишоратлар келтирилади. Манба сифатида шахсий тадқиқотлар ишлатилиши мумкин эмас.