Фалажга даво топилдими? Янги ихтиро ток билан даволайди
Янги тадқиқот электр импулслар бўйнидан пасти фалажланган одамларнинг айрим ҳаракатларини тиклашида ёрдам беришини кўрсатди. 60 беморда олиб борилган клиник тадқиқотда уларнинг 43 нафари қўлларини бўйсиндириб қимирлата бошлаган.
Муолажа физиотерапия билан бирга олиб борилганда натижа кўрсатган.
Муолажадан олдин бемор кичик пластик шарни ҳам кўтаришга қийналган.
Тадқиқотда қатнашган бемор 12 йил олдин бўйнини синдириб олгач, қўллари ишламай қолганди.
Шикастланган нервларга электр импулслар юборилгач, у олдин кўтаролмаган шарни олиб саватга ташлайди.
Бу каби кескин ўзгариш ҳамма беморда кузатилмаган. Айримлари умуман яхшиланмади. Аммо буни синаб кўрган 60 беморнинг деярли тўртдан уч қисми қандайдир наф кўрган.
У қандай ишлайди?
Мия умуртқа поғонасидаги нервлар орқали қўл ва оёқларни қимирлатиш учун кўрсатмалар юборади.
Агар узилиш бўлса, бу сигналлар заифлашади.
Аммо сигналлар физио муолажа билан уйғунликда шикаст етган жой атрофига электродлардан электр импулс юборилиб кучайтирилади.
Демак, янги қурилма беморнинг умуртқасига бириктирилган электродларга юқори частотали электр импулси юборади. Улар доирани тугаллаш учун электродларни қайтаради.
Мелани Рийд анча олдин - 2010 йили жароҳатланган.
У шундан бери чап қўлини яхши ишлатолмайди.
Аммо қурилма билан ўтган икки ой ва интенсив физиотерапия, жиҳоз бўлмаса ҳам катта ўзгариш ясаган кичик яхшиланишларга йўл очди.
"Чап қўлимнинг бошбармоғи билан хавфсизлик камарини еча оламан. Кичик нарсаларни кўтара оламан. Смартфон ёки планшетларда ишлатаман", дейди Мелани.
У бу катта ўзгариш ясаганини айтади.
"Орқа мия шикастланишига ҳеч қандай мўъжиза йўқлигини биласиз. Ҳеч қандай мўъжиза йўқ, лекин бу қурилма тетраплегия билан оғриётган кишининг оғзига овқат солиш ёки сув ичиш учун қўлини қўтариш имконини берса, бу - ҳаётни ўзгартириб юборади", дейди у.
Меланининг шифокори қурилмани синашда ёрдамлашади. Унинг айтишича, яхшиланишнинг қанча қисми физиотерапия ва қанчаси қурилмадан эканлиги аниқ эмас. Аммо доктор Парселга кўра, электр стимуляция аниқ ёрдам беради.
"Айни пайтда тасдиқланган ва беморларга клиник фойда келтирадиган бирор дори ёки қурилма йўқ. Бу жиҳоз хавфсиз эканлиги исботланди ва сурункали беморларга маълум фойда келтиради", дейди доктор Мариел Парсел.
У олдин ҳеч қачон бу каби қурилмага дуч келаганини айтади.
Nature Medicine журналида чоп этилган натижалар тартибга солувчи идораларга юборилди.
Улар бундай даволашнинг қанчалик хавфсизлиги ва касалхоналардаги беморларга кенг қўллаш қанчалик ишончли эканлигини ҳал қилишади.
BBC.COM/UZBEK
Telegramda bog'lanish raqami +44 7858860002