Дунё: Одамлар автосервиснинг шаҳвоний кийиниш талабидан ғазабланишди

Корткие юбки и высокие каблуки

Сурат манбаси, Getty Images

  • Author, Магеррам Зейналов
  • Role, Би-би-си, Боку

Таниқли озарбайжон журналисти Хадижа Исмаилнинг Facebookда ёзишича, олийгоҳни яқинда тамомлаган қиз интернетда иш излаётганида Mayson Car Club дан жавоб хати келган. Мактубда автосервисда кийиладиган либос талаби сифатида фақат калта юбка ва баланд пошнали оёқ кийими қабул қилиниши кўрсатилган. Шунингдек, номзодга ўзининг суратини юбориш ҳам сўралган.

Кийиниш борасидаги бу талаб интернет фойдаланувчиларининг ғазабини келтирди. Бироқ компания ОАВ мавзуни тўлиқ матндан юлиб олганлигини айтмоқда. Ташкилотдагилар юбка ва пошна - стандарт кийим, бу талаб билан бирга ишга киришни истовчилар учун бошқа шароитлар ҳам бўлганлигини билдиришмоқда.

Журналистнинг Би-би-сига айтишича, бу талабларни олган қиз махфийликни сақлаб қолишни истаган.

Аёллар жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзолари

Mayson Car Club ташкилоти Би-би-сига билдиришича, «баланд пошна» сўзини иш изловчиларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.

«Умуман олганда, пошналарнинг зарари борасида умумжаҳон амалиёти ва мутахассисларга мурожаат қилсангиз арзийди. Бизга маълум бўлишича, бу борада шифокорларнинг бирор якдил фикрлари ёки давлат идораларининг қандайдир бир тақиқи мавжуд эмас", - деди ўз хатида автосервис вакили.

Унга кўра, бу «узун/калта» сўзи юбкаларга нисбатан ҳам қўлланилмаган.

Ташкилот фикрига кўра, «сариқ матбуот ва мавқеипаст журналистлар аёлларни масхара қилишни рағбатлантириш ҳисобига ва эҳтимол, Озарбайжон Респубкаси конституциясини бузган ҳолда фуқароларни у ёки бу белгиларига кўра қоралаш билан «машҳурлик»ка эришишга ҳаракат қилишмоқда».

Компания таъкидлашича, "аёллар шу сўзнинг ҳамма маъносида жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоларидир"

Юбка узунлиги борасидаги талаб билан боғлиқ ҳақиқий тўлиқ матнда айнан қанақа эди, деган саволга Mayson Car Club шундай жавоб берди:

«Ҳақиқий тўлиқ матнда бўш иш ўринларига профессионал номзодларни ишга олишда компаниянинг барча талабларини ҳисобга олиш кўрсатилган. Мажозий айтганда, биз одам изладик ва уни тўлалигича тасвирладик, журналистлар эса фақат қўлни суратини олишган ва биз бир қўлли кишини излаётганимизни айтиб ҳаммага ёйишган, бу билан барча ногиронларнинг устидан кулишган. Таққослаш албатта қўпол, аммо ўйлаймизки, сариқ матбуот мазахидан кейин аёлларда нохуш асоратлар қолган.

Автосервис талабгор аёлларга мана шу расмни юборган

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи, Автосервис талабгор аёлларга мана шу расмни юборган
И эту тоже

Сурат манбаси, Facebook

Сурат тагсўзи, Буни ҳам

Оддий маркетинг

Автосервиснинг кийим талаби озарбайжон ижтимоий тармоқларида кўпчиликнинг ғазаб ва ҳайратига сабаб бўлди.

«Автосервисда аёл киши оёқ кийимининг қандай аҳамияти бор?» - сўрайди Орхан.

Азар унга қўшилмайди. «Айрим иш жойларида ташқи кўриниш муҳим аҳамиятга эга. Мижозлари асосан эркаклар бўлган жойларда сотувчилар - қизлар, аксинча бўлган ҳолларда - жозибадор эркаклар, - деб ёзади Азар. - Бу муаммо эмас. Чунки савдода ҳиссиётлар муҳим. Буни олдиндан огоҳлантиришаётгани албатта яхши. Бу оддий маркетинг ".

"Айрим ярим ертўла тамаддихона ва ошхоналарда яримяланғоч қизларнинг суратларини рекламага илишади. Сабаби эркаклар инстинктини пастдан тортиш: аввалига алкоголга, кейин эса хоҳлашса фоҳишабозликка, - Азарга жавоб беради Жавоншир. - Ва мен буни маркетинг деб номланишини билмасдим"

Бошқалар эса кунига 11 соатли ва ҳафтасига 6 кун иш бўлган бу ташкилотда ойлик маош 400 манат (235 доллар) таклиф қилишини таъкидлашди. (2019 йилнинг бошига кўра, Озарбайжонда ўртача иш ҳақи 540 манат ёки 318 долларни ташкил этади) Балки дарров бу автосервисга яшашга кўчиш керакдир? Улар жуда ҳаддан ошишибди», - ғазабланади Ҳожи исмли юзер.

Кийиниш талаби эмас, урғу бериш

"Бу аёл танига урғу бериш", - дейди гендер масалалари бўйича мутахассис Ниса Гаджиева Би-би-сига. "Бу аёл танини моддийлаштириш, яъни бошқаларга ёқиш учун аёл тинимсиз ўз оёқларини кўрсатиб туриши керак. Буни кийиниш талаби сифатида қабул қилиш нотўғри», - деб ҳисоблайди у.

Ниса Гаджиева Озарбайжонда аёлларга нисбатан дискриминация борлиги ва бу юбка узунлиги билан чекланмаслигини айтади.

«Нима учун бу ишга айнан аёл-ишчилар талаб қилинаяпти? Нимага бу ишни бажариш учун аёл мунтазам калта юбка кийиб юриши керак? Ишга қабулда аёлларни ажратиш, ҳатто агар унинг вазифалари жинсга боғлиқ бўлмаса ҳам, ёки масалан, ҳатто унинг оилавий аҳволи ҳақида сўраш ҳам - дискриминация».

Фаол Фидан Назарнинг айтишича, Озарбайжондаги иш жойларида аёллар кийимига нисбатан эркакларга қараганда анчагина кўп талаб ва тақиқ қўйилади.

«Аёлларнинг юбка узунлиги, пошна баландлиги, пардоз ва соч турмагигача аралашадилар. Мен ҳали пирсинг ва тату муаммолари ҳақида гапирганимча йўқ» - дейди у.

Муаммо қонунчиликдами?

Меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси лигаси раиси Соҳиб Мамедов вазият бўрттирилган дея ҳисоблайди:

«Жаҳон амалиётида ҳудди давлат идоралари сингари тижорий ташкилотларда ҳам кийимга нисбатан дресс-код деб номланган белгиланган талаблар бор. Озарбайжон қонунчилиги бу масалани тартибга солмайди. Агар бу қонун билан тартибга солинмаса, муаммони кийимга талаб қўйган ташкилотдан эмас, бизнинг қонунчилигимиздан излаш керак»

Мамедовнинг айтишича, агар қонунчиликда кийимга талабларнинг умумий қоидалари ёзилганда эди, юқоридаги ташкилот уларни бузган деб ҳисобланар эди.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek