Jump to content

тепа

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

те-па

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ТЕПА 'дўнг жой'. Т е п а д а н қараган кишига бу ариҳча илон изидек .. кўринар эди (Иброҳим Ра — ҳим). Қадимги туркий тилда ҳам шундай маънони анг — латган бу от асли тöпä, тöпў тарзида талаффуз қилинган (ДС, 580); ўзбек тилида ö унлиси е унлисига алмашган: тöпä > тепä. Бу сўз охиридаги ä, ü қисми асли лексема ясовчи қўшимча, лекин манбаларда тöп- феъли ўз ак — сини топмаган.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Ер сатҳидан баланд, дўнг жой; тепалик, баландлик. ◆ Ҳадемай ўнг томондаги тепалар, ундан наридаги тик қоялар устида офтоб порлайди. Мирмуҳсин, „Меъмор“ . ◆ Суюн оға гаранг, дардли, оч ҳолда тепа устига чиққач, яна боягидек, орқа-олдига қаради. Н. Фозилов, „Дийдор“ . ◆ Шу тепалар нишабида камарлар бор. Т. Мурод, „От кишнаган оқшом“ .

2 Умуман, бирор жой, маконга нисбатан юқоридаги жой, ер. ◆ Тепадан қараган кишига бу ариқча илон изидек эгилиб, букилиб, ўзининг ўқида айланаётганга ўхшаб кўринар эди. И. Ра\им, „Чин муҳаббат“ . ◆ Нигера у ёқ-бу ёққа қаради: юқорида Қашқатов, пастда қалин арчазор, ўнг ва сўлда тепа.. С. Анорбоев, „Оқсой“ .

3 Бирор нарсанинг юқори қисми, усти. ◆ Аризанинг тепасига имзо қўймоқ. Дарахтнинг тепасида бир қуш ўтирибди. Қабр тепасини маиса қоплаган. н ◆ Ташаккур, устод! Агар энг баланд минора тепасига ғишт қўйсин, десангизҳам биз рози. Мирмуҳсин, „Меъмор“ .

4 Кўп микдорда уйилган нарсалардан ҳосил бўлган баландлик, дўнглик. ◆ Тўнг мена. Кул тепа. Қум мена. н ◆ Бу тупроқ тепа уч кишининг қабри бўлиб чиқди. А. Қаҳҳор, „Олтин юлдуз“ . ◆ Уч-тўрт юз инсон бошидан турғизил-ган бир тепа! А.. Қодирий, „Ўтган кунлар“ .

5 Киши устидаги бўшлиқ, осмон, фалак; юқори. ◆ Самолёт тик тепага кўтарилди. Ку-ёш қоқ тепага келди. м ◆ Тепадан офтоб уриб турибди. С. Аҳмад, „Томоша“ . У ◆ ўз овозидан уйғониб кетиб, кўзини очганида, тепада ой сузар, ҳамма ёқ жимжит.. Мирмуҳсин, „Меъмор“ .

6 Нисбатан юқори қисмда бўлган, жой-лашган; устки. ◆ Уроз тепадаги қозиқдан дўм-бирасини олди.. Ойбек, „Танланган асарлар“ . ◆ [Толнинг] Тепа шохига қурувчилар прожектор ўрнатишган экан, ҳозир атрофии сут-дай ёритиб, кўзни қамаштиради. Ў. Усмонов, „Сирли соҳил“ . ◆ Устки қатордаги сўйлоқ тиш-ларидан иккитаси тепа лабини ёриб чиқ-қанини.. кўрган кишиўқчибюборарди. М. Исмоилий, „Фаргона т“ . о.

7 археол. Пахсадан ишланган қадимий иншоотларнинг харобалари ва уларни тўл-дирган маданий қатламлардан ҳосил бўлган дўнглик.

8 3-ш. эгалик ва ж.к., ў.-п.к., ч.к. аф-фикслари билан кўмакчи вазифасида қўл-ланади ва макон муносабатини ифодалай-ди. ◆ Адолат ухлаётган жувоннинг тепасига борди. И. Раҳим, „Чин муҳаббат“ . ◆ Ботирали Ойшабонуни бир қўли билан четга сурди-да, бойнинг тепасига энгашиб, кўрпани очди. Ҳ. Ғулом, „Машъал“ . ◆ Ўтган куни шу икки йигит-ни қозон тепасида эт олаётганларида кўрган эдилар. Мирмуҳсин, „Меъмор“ . ◆ Кейин, пиёлани бутилкага уриб, тепасида парвона бўлиб турган хотинига ўшқира кетди.. "Муштум" . ◆ Тепамдан вағиллаб самолёт учиб ўтди. Ҳ. Назир, „Ёнар дарё“ .

Икки қўли бир тепа Бошни чангаллаб, қуруқдан-қуруқ, ҳеч нарсасиз. [Мастура:] ◆ Доимо ҳузур-ҳаловати шуларча-ю, икки қўли бир тепада мен қоламан. Ҳамза, „Паранжи сирлари“ . ◆ Болаларимни етакладим-да, икки қўлим бир тепа, бойнинг даргоҳидан кетдим.. Ҳ. Ғ1уъмон ва А . Шораҳмедов, Ота. Тепа сочи тикка бўлмоқ Ғоят аччиқланмоқ, ғазабга келмоқ. ◆ -А ?! — Раҳимнинг тепа сочи тикка бўлиб, кўзлари қинидан чиқаёзди. -Бекор! Ҳаммаси бекор. Ҳ. Назир, „Сўнмас чақмоқлар“ . Тепасига чиқмоқ (ёки минмоқ) Ўз ҳукмини ўтказмоқ, бошига чиқиб олиб, менсимай қўймоқ. Шунча ўқибди — ◆ бас, бундан ортиқ ўқиса, тепангга чиқиб кетади. А. Қаҳҳор, „Асарлар“ .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ТЕПА. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

тепа
1 холм, бугор; ◆ экскурсиячилар баланд бир тепага чиқдилар экскурсанты поднялись на высокий холм;
2 верх; вершина, верхушка; макушка; высота, высь; ◆ тепадан қарамоқ смотреть сверху (с высоты); ◆ дарахтнинг тепасида қандайдирбир қуш қўниб ўтирар эди на верхушке дерева сидела какая-то птица;
3 холмик из скопления (чего-л.) куча; ◆ гўнг тепа навозная куча; ◆ қор тепа сугроб;
4 в роли служебного имени; ◆ тепасига 1) на; над; к, ко; ◆ тоғ(нинг) тепасига чиқмоқ подняться на гору; ◆ воқеанинг тепасига келиб қолмоқ подоспеть к месту происшествия; оказаться на месте происшествия; ◆ унинг тепасига бўҳтон ёғдирилди на него обрушились потоки клеветы; ◆ тепасига икки одам келди к нему подошли два человека; ◆ тепамга ко мне; ◆ тепангга к тебе; 2) во главе; ◆ ишнинг тепасига сизни қўямиз во главе дела мы поставим вас; ◆ тепасида над, надо; ◆ том тепасида на крыше; ◆ стол тепасида на столе; над столом; ◆ стол тепасида лампа осилиб турибди над столом висит лампа; ◆ тепасида турмоқ 1) стоять (над чем-чем-л.) стоять в изголовье; 2) возглавлять, начальствовать; ◆ ишнинг тепасида турмоқ возглавлять работу; ◆ тепамда надо мной; ◆ тепангда над тобой; ◆ тепасидан 1) с (чего-л.); ◆ дарахт(нинг) тепасидан йиқилиб тушмоқ упасть с верхушки дерева; 2) через; ◆ панжара(нинг) тепасидан сакраб ўтмоқ перепрыгнуть через решётку; 3) над, надо; ◆ самолёт қишлоқ тепасидан учиб ўтди самолёт пролетел над кишлаком; ◆ тепамдан надо мной; ◆ тепангдан над тобой; ◆ 

  • тепа сочи тикка бўлди или ◆  тепа сочи тик турди у него волосы поднялись дыбом.