Jump to content

опа

From Vikilug‘at

Ўзбекча (уз)

[edit]

Морфологик ва синтактик хусусиятлари

[edit]

о-па

Айтилиши

[edit]

Этимологияси

[edit]

ОПА ’қиз фарзанд кейин туғилган фарзандларга нисбатан’. Менинг тўртта о п а м, иккита акам бор. Бу от қадимги туркий тилдаги ’ёши катта бўл-’ маъносини англатган аб— феълидан -а қўшимчаси билан ясалган (ЭСТЯ, И, 56, 159, ДС, 47: аба сўзи ўзбек тили-нинг баъзи шеваларида ҳозир ҳам мавжуд), кейинчалик б ундоши п ундошига, сўз бошланишидаги а унлиси â унлисига, сўз охиридаги а унлиси ä унлисига алмашган: аб- + а = аба > апа > âпä.
Ўзбек тилининг этимологик луғати (И-жилд) маълумотларидан фойдаланилган; қ. Адабиётлар рўйхати.

Маъновий хусусиятлари

[edit]

Маъноси

[edit]

1 Бир ота-онадан туғилган фарзанд-лар ичида ўзидан кичикларга (укаларга, сингилларга) нисбатан катта қиз. ◆ Опаси эрга текканда, Адолат ўн бир яшар қиз эди. А. Қаҳҳор, „Қизлар“ . ◆ Низомжон опасига кў-ринмай, ёнғоқ орқасидан айланиб ўтиб кетди. С. Аҳмад, Уфк-

2 Ўзидан катта, баъзан кичик аёлларга ҳурмат юзасидан уларнинг исмига қўшиб ишлатилади, мае., ◆ Мастура опа, Малика она. м ◆ Раис опа ҳам шу ерда бўлсалар керак. С. Аҳмад, Уфк◆ Йўқ, Мўттихон опа, бу ишни кечиктирманг, жон Мўттихон опа. С. Зуннунова, „Олов“ .

3 Ўзидан катта, баъзан кичик аёлларга ҳурмат билан мурожаат қилиш шакли. ◆ Суҳ-батда Мастоннинг салмоғи тобора ортмоқ-да эди. Илгари "синглим" деб турган йи-гитлар сал ўтмай "опа" дейдиган бўлишди. А. Қаҳҳор, „Мастон“ . ◆ Ҳорманг, опа, чарчама-дингизми? Ишлар қалай ? Т. Ашуров, „Оқ от“ . ◆ -Опа, нима иш билан шуғулланасиз? — деди офицантка. Газетадан .

Синонимлари

[edit]

Антонимлари

[edit]

ОПА. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.

Таржималари

[edit]

опа
1 старшая сестра; ◆ опа-сингил сестры; ◆ опа-ука сестра и брат;
2 почтительное обращение к женщине (даже если она моложе говорящего).