Jump to content

Фриэдрич Счиллер

From Vikiiqtibos
Фриэдрич Счиллер
Википедиядаги мақола
Викиманбадаги асарлар
Викиомбордаги файллар

Фриэдрич Счиллер (талаффузи: Фридрих Шиллер)(10-ноябр 1759-йил; 9-май 1805-йил) — немис шоири, драматург, тарихчи, санъат назариётчиси. Немис мумтоз адабиётининг асосчиларидан.

Иқтибослар

[edit]
  • Буюк қалблар изтиробларини сукут билан ўтказадилар[1].
  • Зулмни муросасиз ёмон кўрадиган кишигина эзгуликни чексиз севиши мумкин[1].
  • Ишни тезроқ тугаллаш ҳаракатида бўл[1].
  • Ирода инсон боласининг ўзига хос сифатидир, ақл эса иродани бошқариш учун ўзгармас қоидадир[1].
  • Ўз топқирлигидан завқланиб кулган кишининг аскияси кучини йўқотади.
  • Ишонган одам бошқаларни ҳам осон ишонтиради[1].
  • Шеърий асар ўзини ўзи ҳимоялаши керак. Ҳаракат гапирмайдиган жойда сўз фойда бериши даргумон[1].
  • Ишни ярим йўлда ташлаб, четга чиқиб оладиган ва энди бу ёғи нима бўлар экан, деб оғзини очиб қараб турадиган одам ҳақиқий аҳмоқдир[1].
  • Расмга маҳлиё бўлиб, уни чизган кишини бутунлай унутиб қўйганимиз, аслида, рассомга энг катта мақтовдир[1].
  • Ўзини бошқара оладиган одамгина эркиндир[1].
  • Ҳар қандай ғалабадан устун нарса кечиримдир[1].
  • Яхши актёрлар учун ёмон рол йўқ[1].
  • Мардоналик инстинктга қарши кураш ифодасидир[1].
  • Номус ҳаётдан азизроқ[1].
  • Тўғрилик ҳар қандай унвонни безайди[1].
  • Йўқотилган дақиқани ҳатто абадият ҳам қайтара олмайди[1].
  • Одам мақсадлари каттаргани сари улғайиб боради[1].
  • Миннатдорлик энг тез унутиладиган нарсадир[1].
  • Ота-оналар ўзларининг нуқсонларини болаларида кўрганларида кўпроқ жаҳлланадилар[1].
  • Табиатга қарши бўлган нарса ҳеч қачон яхшиликка олиб бормайди[1].
  • Ярамас ишларнинг охири вой: улар янги-янги қабиҳлик­ларни келтириб чиқаради[1].
  • Фақат қатъиятгина мақсадга элтади[1].
  • Ўзини кўрсатишнинг энг жирканч усули — ожизларни эзиб уялтиришдир[2].
  • Ҳеч нарсага жасорат қилмаган инсон ҳеч нарсадан умид қилмасин[2].

Манба

[edit]
  1. 1,00 1,01 1,02 1,03 1,04 1,05 1,06 1,07 1,08 1,09 1,10 1,11 1,12 1,13 1,14 1,15 1,16 1,17 1,18 1,19 1,20 Зиёуз.уз — Зиё истаган қалблар учун!
  2. 2,0 2,1 Санжар Хўжа. Ҳаётимиз кенгурулари. Абдуғафур Искандар, Санжар Саид: . Тошкент: Муҳаррир нашриёти, 2022 — 160-бет.