Ёввойи ғўзалар
Ёввойи ғўзалар, ғўзанинг ёввойи турлари — Cоссйпиум Л. туркумига мансуб 50 тур ғўзадан 45 тасини ўз ичига оладиган ёввойи турлар. Хромосомаларининг сонига қараб Ё.ғ. 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи гуруҳга кўпроқ диплоид турлар (2п=26), иккинчи гуруҳга тетраплоид турлар (2п=52) киради. Барча диплоид турлар хромосомаларининг тузилишига қараб 6 геномли — А, В, Д, Е, С, Ғ гуруҳидан иборат; тетраплоид турлар АД геномли бўлади. Ё.ғ. Ер шарининг неотропик, палеотропик ва Австралиянинг флористик ўлкаларида тарқалган. Улар маданий ғўзалардан тарқалиш ареалининг торлиги, турлараро полиморфизмнинг жуда суст ифодаланганлиги, шохланишининг моноподиал ёки аралаш бўлиши, кўсақларининг жуда майдалиги, тола ва чигит туклари орасида аниқ чегара йўқлиги билан фарқланади. Толасининг уз. 0,5–15 мм. Толаси оч сариқ, тўқ сариқ, қорамтирқўнғир яшил, кумушсимонкўк бўлади. Деярли ҳамма тур чигити тошчигит бўлганлиги туфайли табиий шароитда жуда узоқ вақт яхшилаб намлангандагина униб чиқади. Бу хусусият турнинг узоқ вақт давом этадиган қурғоқчилик ва б. ноқулай шароитларда ўсиши ва сақланиб қолишига ёрдам беради. Ё.ғ. узоқ давом этган эволюсия жараёнида нисбатан қисқа кунга ўрганиб, узун кунда хрсил бериш қобилиятини йўқотган. Улар тропик минтақада яхши ўсиб ривожланади; кузқишбаҳор шароитида кун 11 — 12 соат ёруғ бўладиган даврда бемалол гуллаб, ҳосил беради. Ё.ғ. ҳосил олиш мақсадида экилмайди, бироқ, уларнинг ҳар бири ноёб ва қимматли хусусиятларга эга: совуқ, қурғоқчилик, вилтга чидамли, толаси мустақкам ва ниҳоятда серҳосил. Шунинг учун улардан генетикаселексия тадқиқотларда фойдаланиш мумкин (яна қ. Ғўза систематикаси).
Адабиёт
[edit | edit source]- Ғўза, 1ж., Т., 1957; Жуковский П. М., Културниэ растения и их сородичи, 3 изд., Л., 1971; Абдуллаев А. А., О мелчен ко М. В., Ғўза турлари, Т., 1977.
Абдумавлон Абдуллаев.
Ёввойи ғўзалар: А) Стурт ғўзаси; Б) Давидзон ғўзаси: /—пояси; 2— барги; 3— гули; 4— кўсаги; 5—чаноғи.[1]
Манбалар
[edit | edit source]
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |