Европа
Майдони | 10,180,000 км² |
---|---|
Аҳолиси | 741,447,158 (2016) |
Аҳоли зичлиги | 72.9/км2 |
Этнохороним | Европалик |
Давлатлар | 50 та |
Тиллар | Русча, Немисча, Франсузча, Италянча, Инглизча, Испанча, Полякча, Украинча, Руминча, Нидерландча |
Вақт минтақалари | УТC−1дан УТC+5гача |
Йирик шаҳарлар | Истанбул, Москва, Париж, Лондон, Мадрид, Барселона, Санкт-Петербург, Рим, Берлин, Милан |
Европа, Ер шарининг шимолий яримшари ва қисман шарқий яримшарида жойлашган қитъа бўлиб, Шимолда Шимолий Муз океани, ғарбда Атлантика океани, шарқда Осиё ва жанубда Ўрта денгизи билан чегарадош. Евросиё материгининг ғарбий қисмини ўз ичига олади.
Европанинг майдони 10,1 миллион км2, шундан 730 минг км2 ни ороллар ташкил этади. Европанинг материкдаги чекка нуқталари: шимолда Нордкин бурни, жанубда Марроки бурни, ғарбда Рока бурни, шарқда Қутбий Урал тоғининг шарқий этаги. Европа ҳудудининг 25%ини ярим ороллар ташкил этади, уларнинг энг йириклари Кола, Скандинавия, Ютландия, Бретан, Пиренеи, Апеннин, Болқон, Қрим ярим ороллари ҳисобланади. Европага қарашли орол ва архипелаглардан энг йириклари Янги Ер, Франс-Иосиф Ери, Шпицберген, Британия, Исландия, Ирландия, Корсика, Сардиния, Сицилия ва Критдир. Европа қирғоқ чизиғининг умумий узунлиги 38 минг км. Қирғоқлари кучли емирилган, денгиз ва қўлтиқлар қуруқлик ичкарисига кириб борган.Европа аҳолисининг асосий қисми франсузлар ташкил этади.
Табиати
[edit | edit source]Релефининг аксар қисми пасттекислик ва қирлардан, 1/5 қисми тоғлардан иборат. Европа ўртача (300 м чамаси) ва максимал (4807 м, Алп тоғларидаги Монблан чўққиси) баландлиги жиҳатдан бошқа қитъалардан (Австралия бундан мустасно) кейинда туради. Баъзи раёнлари (Каспий бўйи пасттекислиги — 28 м, Шимолий ва Болтиқ денгизлари соҳили) денгиз сатҳидан пастлиги Европа релефи тектоник тузилиши ва таркиб топиши тарихи жиҳатидан хилма-хил. Европанинг шарқий қисмини Шарқий Европа текислиги эгаллайди. Унинг юзаси тўлқинсимон, тепалик кўп, ўртача баландлиги 170 метр. Баъзи жойлари 200 м ва ундан ҳам баландроқ бўлиб, қуйидаги қирлар бор: Валрока бурни — Европанинг ғарбий энг чекка нуқтаси. Ўрта Рус, Волга бўйи, Днепр бўйи, Волин, Подолск ва бошқалар. Шарқий Европа текислиги аста-секин Ўрта Европа текислигига ўтиб боради. Ғарбий Европанинг катта қисми тоғлардан иборат. Жанубда ёш бурмали тоғлар кўтарилиб туради, булар — Пиренеи, Алп, Апеннин, Карпат, Стара-Планина тоғлари, Динара ясситоғпиги. Европанинг ўрта қисми қадимги тоғлар — Севенна, Юра, Гарс, Шварсвалд, Судет ва бошқалардан иборат. Қад. тоғларга яна Грампиан, Пеннин, Скандинавия тоғлари ва Урални киритадилар. Европа релефининг тараққиётида плейстоцен муз босишларининг роли катта. Кўп жойларда музлик излари ҳозиргача сақланган. Музликнинг асосий маркази — Скандинавия, кичикроқ марказлари — Британия ороллари, Алп ва Карпат тоғлари бўлган. Муз қалинлиги 2,0—2,5 км га этган.
Геологик тузилиши
[edit | edit source]Европа ҳудуди геологик тузилиши жиҳатидан тўрт қисмга бўлинади: Шарқий Европа платформаси; Каледон бурмаланиши тузилмалари; Герсин бурмаланиши тузилмалари (Англия жануби, Франсия, Испаниянинг бир қисми, Полша ва Чехия массиви) ва Жанубий Европадаги Алп бурмаланиши тузилмалари. Шарқий Европа платформасини кембрийгача пайдо бўлган кристалли бурмаланган фундамент ташкил қилади. Бу фундамент Болтиқ қалқони (Финландия, Швесия, Норвегия жануби, Карелия, Кола ярим ороли), Украина қалқони (Днепрнинг ўнг соҳили, Азов буйи, Воронеж тепаликлари) ва Тиман кряжида ер юзасига чиққан, бошқа жойларда чуқур жойлашган бўлиб, палеозой, мезозой ва кайнозой ётқизиқлари билан шаклланган. Каспий бўйи (8–10 км), Днепр-Донеск (4–5 км), Москва (2–3 км), Полша-Литва ва Печора ботиқларини жуда қалин тоғ жинслари қатлами қоплаб ётади[1]. Силур даврининг охирида ҳосил бўлган каледон бурмаланиши структуралари (Скандинавия, Буюк Британия ва Ирландия тоғлари) кембрийгача ҳосил булган кристалли сланеслар, кембрий, ордовик ва силур даврларига мансуб чўкинди ва вулқон жинсларидан таркиб топган. Герсин бурмаланиши структуралари палеозой эрасининг охирида ҳосил бўлиб, кембрийдан олдинги ва палеозой эрасида вужудга келган чўкинди, вулқон ва отқинди жинслардан иборат. Унга Англия жануби, Испаниянинг ғарби, Португалия, Бретан ярим ороли, Марказий Франсия массиви, Вогеза, Шварсвалд, Арденна, Сланесли Рейн, Гарс тоғлари, Урал ва Новая Землядаги бурмаланган ётқизиқлар киради. Алп бурмаланиши структуралари токембрий, палеозой, мезозой, кайнозой эраларига мансуб чўкинди ва отқинди жинслардан таркиб топган. Уларга Қрим, Стара-Планина, Карпат, Алп, Апеннин, Корсика, Сардиния, Пиреней, Иберия ва Бет тоғлари киради. Неоген бошида кўтарилган тоғ тизмалари этагида Аквитания, Швейсария-Бавария, Карпат олди ва Кавказ олди ботиқлари, Вена, Венгрия ботиқлари каби тоглараро ботиқлар пайдо бўлган ҳамда улар неоген-тўртламчи даврлар ётқизиқлари билан тўлган. Неоген ёткизиқдари мавжуд Қора ва Ўрта денгизлар ботиклари кайнозой эрасида ҳосил бўлган. Неогенда чуқур синиклар пайдо бўлиши билан Карпат тоғларида, Рейн дарёси буйида ва б. жойларда вулқонлар отилган. Кейинги даврда вулқон отилиши Италияда (Везувий, Этна ва бошқалар) давом этмоқда. Тоғ тизмаларининг кўтарилиши ва пастликларнинг чўкиши Ер пўстининг энг янги ҳаракатларидан далолат беради.
Фойдали қазилмалари
[edit | edit source]Европада нефт ва газ конлари палеозой ва мезозой ёткизиқлари орасидан Алп тоғлари этаги ва тог оралиғидаги букилмаларда (Руминия, Венгрия, Болгария, Италия ва бошқалари) нефт неоген ёткизиқлари орасидан топилган. Тошкўмир ва қўнғир кўмирнинг катта конлари (Дон, Лвов-Волин, Москва ёни, Печора ҳавзалари, Полша, ГФР, Белгия, Буюк Британия) бор. Темир ва марганес рудалари, боксит, рангли металлардан мис, никел, кобалт, қўрғошин, кумуш конлари асосан герсинид минтакасида мавжуд, калий ва тош тузлари Украина, Беларус, Каспий бўйи ва Урал олдида ҳамда перм ёткизиклари орасида учрайди. Апатит-нефелин рудаларининг йирик конлари Кола ярим оролида, катта туз конлари Дания, ГФР ва Полша ҳудудларида топилган.
Иқлими
[edit | edit source]Европанинг аксарият қисми ўртача кенгликларда жойлашган. Европада арктика, субарктика, муътадил ва субтропик минтақалар иқлим типлари бор. Европанинг арктика минтақасидаги оролларида иқлим совуқ, қиш узоқ, ёз қисқа (июлнинг ўртача ҳарорати 5 °C дан паст). Субарктика минтақасида (Исландия, Фенноскандия, Шимолий ва Шарқий Европа текислигида) ёз узоқроқ ва илиқроқ, июлда ўртача ҳарорат 10—12 °C. Қиш ғарбий раёнларда юмшоқ, шарқда совуқ; ёғин 400–1000 мм, буғланиш ёғинга нисбатан кам. Мўтадил минтақанинг (Европанинг Ўрта денгиз буйи ва Қримнинг жанубидан бошқа қисми) шимолда иқлим совуқ, жанубда илиқ, ғарбида денгиз иқлими, шарқида эса мўтадил континентал, қиш совуқ, ёз шимолда салқин, марказида илиқ, жанубда иссиқ. Субтропик минтакада иқлим Ўрта денгиз типли, қиш илиқ, серёмғир (январнинг ўртача ҳарорати 4— 12°), ёз иссиқ ва қуруқ. Қишда энг паст ойлик тралар Европанинг шимоли-шарқида Печора дарёси хавзасида бўлади (бу ерда энг паст ҳарорат — 52 °C қайд қилинган). Умуман қиш Шарқий Европада совуқ. Шарқий Европанинг жанубда қор бир ой, шимолда 7—9 ой эримайди. Июлда ўртача ҳарорат Европада Ўрта денгиз атрофида (28—30°) ва Каспий денгизи буйида (24—26°) энг юқори, Арктика оролларида энг паст (2— 4 °C) бўлади. Энг юқори ҳарорат (48 °C) Пиренеи ярим оролининг жанубида кузатилган. Европада йиллик ёғин миқдори ғарбдан шарққа томон камайиб боради. Атлантика океанига яқин раёнларда йилига 1000– 2000 мм ёғин ёғади. Шарқий Европада йиллик ёғин миқдори 300–500 мм, Каспий денгизи бўйида 200 мм ва ундан кам, Арктика оролларида 300–400 мм. Европанинг катта қисмида йиллик ёғин миқдори буғланишга нисбатан кўпроқ.
Ички сувлари
[edit | edit source]Ички сувлари оқиб турадиган сувнинг ҳажми (2850 км3) жиҳатидан Европа Ер юзида Жанубий Америкадан кейин 2-ўринда. Европада сув оқими ғарбдан шарққа ва шимолдан жанубга томон камайиб боради. Европанинг катта қисми Атлантика океани ва унинг денгизлари ҳавзасига, оз қисми Шимолий Муз океани ва ички ҳавза — Каспий денгизига мансуб.
Йирик дарёлари
[edit | edit source]Шарқий Европа текисликларида жойлашган. Волга дарёси узунлиги (3530 км), ҳавзасининг майдони (1360 минг км2) ва ўртача йиллик сув сарфи (8000 м/ сек) бўйича 1-ўринда. Бошқа дарёлари: Урал, Днепр, Дон, Печора, Днестр, Шимолий Двина. Ғарбий Европадаги энг катта дарёлар: Дунай (узунлиги 2850 км, ҳавзасининг майдони 817 минг км2), Рейн, Элба, Висла, Луара, Тахо, Одра. Дарёлар Шарқий Европа текисликларида кордан, қисман ёмғирдан, Ўрта Европа текисликларида, асосан, ёмғирдан, Алп тоғларида кор, ёмғир, қисман музликларнинг эришидан, Ўрта денгиз бўйидаги карст релефли раёнларда грунт сувларидан тўйинади. Европа дарёларига оқимни тартибга солиб турувчи кўплаб сув омборлари ва бошқа сув иншоотлари қурилган, уларнинг кўпчилиги ўзаро ва кўллар билан каналлар орқали боғланган, натижада уларнинг транспорт аҳамияти ортган.
Кўллар
[edit | edit source]Европада нотекис тақсимланган. Улар асосан, тўртламчи даврда музлик босган эрларда жойлашган. Текисликлардаги кўллар: Ладога, Онега, Венерн, Балатон, Веттерн, Меларен, Имандра; тоғ этагида жойлашган кўллар: Женева, Лаго-Мажоре, Комо, Гарда ва бошқа Баланд тоғ тепаларида „алп“ кўллари, Апеннин ярим ороли ва Исландияда вулқон кўллари бор. Кўлларнинг суви чучук. Жануби-шарқдаги арид раёнларда кўл суви шўр ва жуда минераллашган (Элтон, Босқунчоқ). Европанинг Осиё билан чегарасида дунёдаги энг катта кўл — Каспий денгизи жойлашган. Европанинг шимолий ва шимоли-шарқида ботқоқлик кўп.
Музликлари
[edit | edit source]Европадаги музликларнинг умумий майдони 118 минг км2 дан зиёд. Энг йирик музликлари Шпицберген (58 минг км2), Новая Земля, Франс-Иосиф Ери, Исландияда ва Скандинавия тоғларида. Музликларнинг қалинлиги 400 – 600 м, айрим жойларда 1000 м гача. Алп тоғлари, Уралнинг шимолий, Пиренеи, Серра-Невада тоғларида ҳам музликлар бор. Тупроқлари ўз хусусиятига кўра 4 минтақа (арктика, бореал, суббореал ва субтропик) зоналарига бўлинган. Бореал ва суббореал минтақа тупроқлари катта майдонни эгаллаган. Тупроқларининг зоналлик структураси ва типларига кўра Ғарбий Европанинг океан иқлимли раёнлари Шарқий Европанинг континентал иқлимли раёнларидан фарқ қилади. Арктика минтақасида арктика ва тундра тупроқлари шаклланган. Бореал минтақада подзоллашган, сур тусли ўрмон, чимли торфсимон тупроқлар тарқалган. Бу зонада интрозонал тупроқлардан аллювиал, чимли-карбонатли, торфли ботқоқ тупроқлари ва бошқалари бор. Тоғли раёнларда тоғтундра, чимли-подзоллашган, сур тусли ўрмон тупроқлари учрайди. Суббореал минтақанинг мўтадил континентал раёнларида қора ва каштан, қўнғир чала чул тупроқлари, океан иқлимли раёнларда қўнғир ўрмон, чимли-карбонатли, тоғларда подзоллашган, тоғ-ўтлоқ тупроқлари тарқалган. Субтропик минтақада қўнғир, қизил, сариқ, бўз-қўнғир, Ўрта денгиз атрофидаги тоғларда тоғ қўнғир ва жигарранг тупроқлар бор. Қора, қўнғир ва сур тусли ўрмон ҳамда жигарранг тупроқли ерлардан деҳқончиликда кўпроқ фойдаланилади.„
Ўсимликлари
[edit | edit source]Флористик таркибига кўра Европа ўсимликлари Голарктика областита киради. Европа флорасида Осиё, Африка ва Шимолий Америка ўсимликларига хос оила, туркум ва турлар кўп, эндемиклар эса кам. Европада қуйидаги ўсимлик типлари мавжуд: тундра, бореал ёки тайга, дашт, чўл, субтропик ўсимликлари. Ўрмон ўсимликлари энг катта майдонни эгаллаган, тундра ва чўл ўсимликлари у қадар кўп эмас. Европа ҳудудида табиий ландшафтлар деярли қолмаган, улар ўрнини ўзгартирилган маданий ландшафтлар эгаллаган. Тундра ва тоғларнинг ландшафти ва фаунаси кам ўзгарган. Ўрта ва Жанубий Европада кенг баргли ўрмонлар кўплаб қирқиб юборилган. Тундрада йўсин ва лишайник, ўт, буталар, жанубида дарахтлар ўсади. Тайга ўсимликлари кенг майдонда тарқалган, жанубий чегараси 57— 58 °C ш. к.дан ўтади. Тайга зонасида игна баргли ўрмонлар, ўтлоқлар, ботқоқликлар бор. Кенг баргли ва игна баргли аралаш ўрмонлар тайгадан жанубда жойлашган ва Скандинавия жанубдан Уралгача чўзилган.. Тоғ оралиғидаги текисликлар (Чехия текислиги, Ўрта Ду-най текислиги)да ўтлоқли даштлар бор. Тоғ ён бағрилари (пастдан юқорига) кенг баргли, игна баргли, субалп бутазорлари, алп ўтлоқлари билан қопланган. Ўтлоқлардан яйлов сифатида фойдаланилади. Кенг баргли ўрмонлардан жанубда ўрмонли дашт ва дашт зонаси бўлиб, бу ерлар асосий деҳқончилик раёни. Табиий ўсимликлар фақат қўриқхоналардагина яхши сақланиб қолган. Чала чўл ва чўл зоналаридан қўй боқиладиган яйлов сифатида фойдаланилади. Европанинг субтропик раёнларидаги текислик ва тоғ этакларида доим яшил ксерофил ўрмон ва бутазорлар бор. Ўрта денгиз атрофидаги ўрмонлар кесилиб, ўрни экинзор, токзор ва ситрус ўсимликлар плантацияларига айлантирилган.
Географик тадқиқотлар тарихи
[edit | edit source]Европа қитъасининг айрим қисмларини кашф этишни критликлар бошлаб беришган. Улар мил. ав. 16-асрдан олдинроқ Киклада архипелагини эгалладилар. Пелопоннес ярим оролда яшовчи ахейлар мил. ав. 15–ХИИИ асрларда Пинд ва Олимп тоғларини, Халқидия ярим ороли, Шимолий Спорада, Лемнос ва Иони оролларини кашф қилдилар. Мил. ав. 9-асрда финикиялик денгизчилар Апеннин ярим ороли, Малта, Сицилия, Сардиния, Балеар ороллари, Пиренеи ярим ороли соҳилларига сузиб борадилар. Мил. ав. 1-минг йиллик ўрталарига келганда юнонлар Жанубий Европа соҳилларини кашф этиб бўлдилар. Мил. ав. 320-йилгача юнонистонлик Пифей Европанинг ғарбий соҳилларини Бискай қўлтиғидан Шимолий денгизгача ўрганди. Мил. ав. 4-асргача юнонлар Болқон ва Апеннин тоғлари орқали ўтиб, Шарқий Алп тоғларигача борганлар. Мил. ав. 58—51 йилларда Юлий Цезар легионлари Франсиянинг кўп дарёлари ва Буюк Британиянинг Темза дарёсигача бўлган жойларни ўргандилар. Мил. ав. 35 — мил. 9-йилда Октавиан Август саркардалари Марказий Европага бостириб кириб, Рейн, Дунай водийлари, Фриз ороллари билан танишдилар. 43—84 йилларда римликлар Уэлс ярим ороли, Мен ва Англси ороллари, Пеннин тоғларигача бордилар. 8-асрда ирландлар Фарер ороллари ва Исландияга биринчи бўлиб бордилар. 9-асрда бу оролларни норманнлар эгалладилар. Улар Скандинавия ва Кола ярим оролларини шимолдан айланиб, Оқ денгизгача етиб бордилар. Болтиқ денгизининг Ботник, Рига, Фин қўлтиқларида сузиб, барча йирик оролларни, Неман ва Даугава дарёлари этакларини кашф этдилар. ВИИИ-ИХ асрларда араблар бутун Жанубий Европа, 711—718 йилларда ўзлари босиб олган Пиренеи ярим ороли билан жануби-шарқ ва шарқда Эмба ва Ёйиқ (Урал) дарёлари ҳамда Волга бўйининг унга Кама дарёси қуйилишигача бўлган жойларини ўргандилар. Шарқий Европанинг қолган ҳамма раёнлари ва бутун Шимолий Европани Болтиқ, денгизи қўлтиқлари ва Оқ денгиздан Уралгача руслар тадқиқ қилди. ХВ-ХВИ асрларда рус денгизчи сайёҳдари Шимолий Европанинг бутун қирғоқлари бўйлаб сузиб, Канин ярим ороли, Колгуэв, Вайгач, Новая Земля ва Шпицберген оролларини ўргандилар. 16-аср 2-ярмида рус эр ўлчовчилари Шарқий Европадаги дарё, йирик кўллар, орол ҳамда ярим оролларни тадқиқ қилиб, харитага туширдилар. 18-асрда рус сайёҳлари Урал тоғлари, Ялпи Сирт, Каспий бўйи пасттекислиги, Кумаманич ботиғи, Валдай кирлари ва бошқа жойларни ўргандилар. Жанубий Европа денгизлари соҳили ва Атлантика океани соҳилини ХИИИ-ХВ асрларда, асосан Италия денгизчилари батафсил тадқиқ килиб харитага туширдилар. ХВИИИ аср охирларида франсуз, италян, поляк ва бошқа олимлар Апеннин, Алп, Карпат, Пиреней, Динара тоғлари, Марказий Франсия массивини ўрганишни давом эттирдилар. 19-асрда геолог ва географлар Алп ва Фенноскандия тоғларининг тузилишини, Буюк Британия оролнинг релеф хусусиятларини аниқладилар[2].
Аҳолиси
[edit | edit source]Аҳолиси 2000-йилга келиб 725,5 миллион кишига этди. Антропологик таркиби. Европанинг деярли барча аҳолиси катта европоид ирқига мансуб бўлиб, бир неча кичик ирқларга бўлинади. Скандинавия мамлакатлари, Бирлашган Қироллик, Ирландия, Исландия, Нидерландия, Эстония ва Латвия ҳудудларида атлантика-болтиқ ирқига мансуб аҳоли яшайди. Европанинг марказий вилоятлари ва унинг шарқий қисмида ўрта европа ирқига мансуб турли халқлар бор. Адриатика денгизи шарқидаги мамлакатларда, Греция шимоли, Болгария, Австрия жануби ва Италия шимоли (Тирол), Қора денгизнинг шимолий, ғарби ва шарқида истиқомат қилувчи аҳоли болқон-кавказ иқкига киради. Испания, Италиянинг катта қисми, Франсия, Гресия жануби, Ўрта денгиз оролларида ҳинд-ўрта денгиз ирқига, Литва, қисман Латвия ва Шимолий Европанинг Россия қисмида оқ денгиз-болтиқ ирқига мансуб халқлар яшайди. Европанинг Урал ва Волга ҳавзалари ва бошқа ҳудудларда турли ирққа мансуб халқлар бор.[3]
Этник таркиби
[edit | edit source]Европа халқлари тилларининг кўпчилиги ҳинд-эвропа тиллари оиласига мансуб. Шарқий ва Жанубий-Шарқий Европада славянлар гуруҳига мансуб халқлар жойлашган. руслар, украинлар, беларуслар — шарқий славянлар; поляклар, чехлар, словаклар — ғарбий славянлар; болгарлар, македонлар, серблар ва черногорлар жанубий славянларни ташкил этади. Шимолий ва Марказий Европада олмон тиллирида сўзлашувчи халқлар — олмонлар, австрияликлар, швейсарияликлар, люксембурглар, голландлар, фламандлар, инглизлар, шотландлар, данлар, шведлар, норвеглар, исландлар ва бошқалар яшайди, Жануби-Ғарбий Европа аҳолиси роман тилларида сўзлашувчи халқлар — италянлар, франсузлар, испанлар, португаллар, руминлар, молдаванлар ва бошқалардан иборат. Жануби-Шарқий Европадаги ҳинд-орийлар гуруҳига мансуб лўлиларнинг кўпчилиги ва барча мамлакатларда истиқомат қилувчи деярли ҳамма яхудийлар (расмий тили — идиш, иврит тили) маҳаллий тилда сўзлашади. Грек тили ва албанлар тили ҳинд-эвропа тилларининг алоҳида гуруҳига киради. Европа аҳолисининг салмоқли қисмини урал-олтой халқлари тилларида сўзлашувчилар ташкил этади. Финлар, эстонлар, кареллар, мордвалар, марилар, удмуртлар, венгерлар ва бошқа угорфин тилларида, чувашлар, татарлар, бошкирдлар, гагаузлар ва бошқа туркий тилларда гаплашади. Европада христиан дини, асосан икки оқим (православиэ ва католицизм)га бўлинади; шунингдек, 16—17-асрлардаги реформасия даврида католик черковидан ажралиб чиққан протестантизм ва бошқа диний оқимлар бор. Шарқий ва Жануби-Шарқий Европа халқларида православиэ, Жануби-Ғарбий Европа аҳолиси ўртасида католицизм кенг ёйилган. Европадаги туркий халқлар, албанлар, лўлиларнинг кўпчилиги, шунингдек, боснийлар ва болгарларнинг бир қисми Ислом динига, яҳудийлар ҳиндуизмга эътиқод қилади.
Сиёсий бўлиниши
[edit | edit source]Европанинг ҳозирги сиёсий харитаси 1990-йиллардаги сиёсий ўзгаришлардан сўнг янгиланди. Бир қанча давлатлар, жумладан шўролар иттифоқининг барҳам топиши, Югославиянинг парчаланиши, Чехословакиянинг Чехия ва Словакияга бўлиниши натижасида бир қанча янги давлатлар вужудга келди, ГДР ва ГФР бирлашди.[4][5]
Европа давлатлари
[edit | edit source]Байроқ | Герби | Номи | Майдони (км2) |
Аҳолиси |
Аҳоли зичлиги (киши/км2) |
Пойтахт | Давлатнинг расмий тилидаги номи |
---|---|---|---|---|---|---|---|
Албаниа | 28,748 | 2,876,591 | 98.5 | Тирана | Шқипëриа | ||
Андорра | 468 | 77,281 | 179.8 | Андорра ла Велла | Андорра | ||
Арманистон [ж] | 29,743 | 2,924,816 | 101.5 | Ереван | Հայաստան (Ҳаястан) | ||
Австрия | 83,858 | 8,823,054 | 104 | Виэнна | Öстерреич | ||
Озарбайжон [к] | 86,600 | 9,911,646 | 113 | Боку | Азǝрбайcан | ||
Беларусия | 207,560 | 9,504,700 | 45.8 | Минск | Беларусь (Беларуś) | ||
Белгия | 30,528 | 11,358,357 | 372.06 | Бруссел | Белгиë/Белгиқуэ/Белгиэн | ||
Босниа анд Ҳерзеговина | 51,129 | 3,531,159 | 68.97 | Сараево | Босна и Ҳерcеговина/Босна и Херцеговина | ||
Болгария | 110,910 | 7,101,859 | 64.9 | Софиа | България (Бǎлгария) | ||
Cроатиа | 56,542 | 4,284,889 | 75.8 | Загреб | Ҳрвацка | ||
Кипр [д] | 9,251 | 1,170,125 | 123.4 | Никосия | Кýпрос/Кıбрıс | ||
Чехия Республикаси | 78,866 | 10,610,947 | 134 | Прагуэ | Čэско | ||
Дания | 43,094 | 5,748,796 | 133.9 | Копенгаген | Данмарк | ||
Эстония | 45,226 | 1,319,133 | 28 | Таллин | Ээсти | ||
Финландия | 336,593 | 5,509,717 | 16 | Ҳелсинки | Суоми/Финланд | ||
Франсия [г] | 547,030 | 67,348,000 | 116 | Парис | Франcе | ||
Грузия [л] | 69,700 | 3,718,200 | 53.5 | Тбилиси | საქართველო (Сакартвело) | ||
Германия | 357,168 | 82,800,000 | 232 | Берлин | Деуцчланд | ||
Греция | 131,957 | 10,768,477 | 82 | Атҳенс | Ελλάδα (Эллáда) | ||
Ҳунгарй | 93,030 | 9,797,561 | 105.3 | Будапешт | Магярорсзáг | ||
Исландия | 103,000 | 350,710 | 3.2 | Рейкявик | Íсланд | ||
Ирландия | 70,280 | 4,761,865 | 67.7 | Дублин | Éире/Иреланд | ||
Италия | 301,338 | 60,589,445 | 201.3 | Роме | Италиа | ||
Қозоғистон [и] | 2,724,900 | 17,987,736 | 6.49 | Нур-Султон | Қазақстан (Қазақстан) | ||
Латвия | 64,589 | 1,925,800 | 34.3 | Рига | Латвижа | ||
Лиэчтенстеин | 160 | 38,111 | 227 | Вадуц | Лиэчтенстеин | ||
Литва | 65,300 | 2,800,667 | 45.8 | Вилнюс | Лиэтува | ||
Люксембург | 2,586 | 602,005 | 233.7 | Люксембург | Лëтзебуэрг/Лухембург/Лухембоург | ||
Малта | 316 | 445,426 | 1,410 | Валлетта | Малта | ||
Молдова [а] | 33,846 | 4,434,547 | 131.0 | Кишинёв | Молдова | ||
Монаcо | Монако | 2.020 | 38,400 | 18,713 | Монаcо | Монаcо | |
Монтенегро | 13,812 | 642,550 | 45.0 | Подгорица | Cрна Гора/Црна Гора | ||
Нидерландия [ҳ] | 41,543 | 17,271,990 | 414.9 | Амстердам | Недерланд | ||
Шимолий Македония | 25,713 | 2,103,721 | 80.1 | Скопе | Северна Македонија (Северна Македонижа) | ||
Норвегия | 385,203 | 5,295,619 | 15.8 | Осло | Норге/Норег/Норга | ||
Полша | 312,685 | 38,422,346 | 123.5 | Wарсаw | Полска | ||
Португалия [э] | 92,212 | 10,379,537 | 115 | Лиссабон | Португал | ||
Руминия | 238,397 | 19,638,000 | 84.4 | Бухарест | Ромâниа | ||
Россия [б] | 17,098,246 | 144,526,636 | 8.4 | Москва | Россия (Россия) | ||
Сан Марино | 61.2 | 33,285 | 520 | Сан Марино | Сан Марино | ||
Сербия [ф] | 88,361 | 7,040,272 | 91.1 | Белград | Србижа/Србија | ||
Словакия | 49,035 | 5,435,343 | 111.0 | Братислава | Словенско | ||
Словениа | 20,273 | 2,066,880 | 101.8 | Любляна | Словенижа | ||
Испания | 505,990 | 46,698,151 | 92 | Мадрид | Эспаñа | ||
Сwеден | 450,295 | 10,151,588 | 22.5 | Стоcкҳолм | Свериге | ||
Сwитзерланд | 41,285 | 8,401,120 | 202 | Берн | Счwеиз/Суиссе/Свиззера/Свизра | ||
Туркия [м] | 783,356 | 80,810,525 | 105 | Анқара | Тüркие | ||
Украина | 603,628 | 42,418,235 | 73.8 | Киэв | Україна (Украина) | ||
Бирлашган Қироллик | 244,820 | 66,040,229 | 270.7 | Лондон | Унитед Кингдом | ||
Ватикан | 0.44 | 1000 | 2,272 | Ватиcан Cитй | Cиттà дел Ватиcано/Cивитас Ватиcана | ||
Жами | 50 | 10,180,000[н] | 743,000,000[н] | 73 |
Яна қаранг
[edit | edit source]Адабиётлар
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Мурзаев Э. М. Европа ва Осиёнинг географик чегараларини қаэрдан топиш мумкин? АН СССР, сер. георг., 4, 1963.
- ↑ Британниcа. Европа ҳақида маълумот
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Лароуссе Энсиклопедияси. Европа
- ↑ Натионал Геограпҳиc Атлас оф тҳе Wорлд (7тҳ эд.). Wашингтон, ДC: Натионал Геограпҳиc. 1999. ИСБН 0-7922-7528-4. (68 ва 90-бетлар)
Қиш олдин келади
[edit | edit source]- Cоунcил оф Эуропе
- Эуропеан Унион
- Тҳе Cолумбиа Газеттеэр оф тҳе Wорлд Онлине Cолумбиа Университй Пресс
- "Интродуcинг Эуропе" фром Лонелй Планет Травел Гуидес анд Информатион
Тарихий хариталар
- Бордерс ин Эуропе 3000БC то тҳе пресент Геаcрон Ҳисториcал атлас
- Онлине ҳисторй оф Эуропе ин 21 мапс