Jump to content

Холид ибн Абдулазиз ас-Сауд

From Vikipediya
Холид ибн Абдулазиз ас-Сауд
арабча: خالد بن عبد العزيز آل سعود
Саудия Арабистони байроғи Саудия Арабистони подшоҳи, икки муқаддас масжид ходими
Ҳукмронлигининг бошланиши: 1975-йил 25-март
Ҳукмронлигининг тугаши: 1982-йил 13-июн
Ўтмишдош: Файсал ибн Абдулазиз ас-Сауд
Ворис:Фаҳд ибн Абдулазиз ас-Сауд
Туғилган санаси: 13-феврал 1913-йил[1]
Туғилган жойи:Ар-Риёд, Саудия Арабистони байроғи Саудия Арабистони
Вафот санаси:1982-йил 13-июн(1982-06-13)
(69 ёшда)
Вафот жойи:Тоиф, Саудия Арабистони байроғи Саудия Арабистони

Холид ибн Абдулазиз ас-Сауд (13 Феврал 1913 – 13 Июн 1982) - Саудия Арабистонининг тўртинчи қироли, 1975-1982-йилларда ҳукмронлик қилган. Қирол Абдулазизнинг хотини ал-Жавҳара бинт Мусайда ал-Жиливийдан бешинчи о'г'ли[2][3].

Биографияси

[edit | edit source]

1913-йил 13-февралда Ар-Риёдда туғилган. Саудия Арабистони асосчиси ва биринчи қироли Абдулазиз Ал Сауднинг бешинчи о'г'ли[4][5]. Унинг онаси Ал-Жавҳара бинт Мусаид Ал-Жилиувий қабиласига мансуб бо'либ, уларнинг вакиллари ко'пинча қироллик оиласи вакилларига турмушга чиққан[6]. Унинг ягона укаси шаҳзода Муҳаммад (1910–1988) эди[7].

1932-йилда ташқи ишлар вазири этиб тайинланган акаси Файсал о'рнига Ҳижоз ноиби этиб тайинланди. 1934-йилгача ноиб бўлиб ишлади. Яман қо'шинларига қарши очди. Уруш тугагач, ўша йили ички ишлар вазири бўлди[8].

1943-йил сентябр ойида акаси Файсал билан АҚШга ташриф буюрди ва о'ша пайтдаги президент Франклин Рузвелт билан учрашди[9].

1965-йилда катта акаси шаҳзода Муҳаммад унвондан воз кечганидан кейин валиаҳд шаҳзода бо'лди. Тож кийишдан олдин БМТда ишлади.

1975-йил 25-мартда қирол Файсал жияни Файсал ибн Мусаид ал Сауд томонидан о'лдирилганидан кейин қирол бо'лди.

Унинг ҳукмронлиги даврида Саудия Арабистонида замонавий инфратузилма яратилди, та'лим ислоҳоти амалга оширилди, мактаблар оммавий равишда қурилди, сог'лиқни сақлаш тизими такомиллаштирилди, иккинчи саноат беш йиллик режаси амалга оширилди. Саудия Арабистони ва Қо'шма Штатлар о'ртасида мустаҳкам ташқи сиёсат алоқалари тикланди.

Ар-Риёд халқаро аэропорти унинг номи билан аталган. 1981-йил 25-майда Абу Дабида Форс ко'рфази ҳамкорлик кенгашининг очилишига раислик қилди. 1981-йилда Қирол Файсал халқаро мукофоти билан тақдирланган.

1982-йил 13-июн, якшанба куни эрталаб юрак хуружидан 69 ёшида Тоиф шаҳрида вафот этди. Ар-Риёддаги Ал-Оуд қабристонига дафн қилинди.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Ал Сауд Фамилй (Сауди Арабиа)“. Эуропеан Институте фор Ресеарч он Эуро-Араб Cооператион. Қаралди: 29-апрел 2012-йил.
  2. „Кҳалид ибн Абдулазиз Ал Сауд“ (6тҳ эдитион). Тҳе Cолумбиа Энcйcлопедиа. Cолумбиа Университй Пресс (2013). 2013-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 7-сентябр.
  3. „Кҳалид ибн Абдулазиз Ал Сауд“ (6тҳ эдитион). Тҳе Cолумбиа Энcйcлопедиа. Cолумбиа Университй Пресс (2013). 2013-йил 28-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-сентабр 2013-йил.
  4. „Кинг Кҳалид датабасе“. Кинг Кҳалид Фоундатион. 2012-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-май.
  5. „Кинг Кҳалид“. Рулерс. 2020-йил 13-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-июл.
  6. Теителбаум, Жошуа „Сауди Суccессион анд Стабилитй“. БЕСА Cентер Перспеcтивес (2011-йил 1-ноябр). 2012-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 24-апрел.
  7. . 
  8. „Кинг Кҳалид ибн Абдулазиз Ал Сауд“. Глобал Сеcуритй. 2019-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-август.
  9. „Сауди Фореигн Полиcй“. Сауди Эмбассй Магазине (фалл 2001). 2013-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 18-июл.