Jump to content

Виcториа (шаршара)

From Vikipediya
Виcториа шаршараси

Виктория — Жан. Африканинг Замбези дарёсидаги шаршара. Виcториа дунёда энг катта шаршаралардан бири. Эни 1800 м. Сув 120 м баландликдан эни 130 м, чуқ. 140 м бўлган базалтли тор дарага отилиб тушади. Маҳаллий аҳоли уни Мозиоатуня, яъни "Гулдураётган буг" деб атайди. Секундига урта ҳисобда 1400 м3 сув тушади. Виcториада кичикроқ ГЕС қурилган. Виcториа ва унга ёндош ҳудудларнинг табиат манзаралари ва ноёб ҳайвонларини муҳофаза қилиш мақсадида Замбези дарёсининг жан. соҳилида Виктория-Фоле миллий парки ташкил этилган. Виcториани 1855-йилда инглиз сайёҳи Д. Ливингстон кашф этган ва инглиз қироличаси номи билан атаган.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил