Уругвайлар
Appearance
Уругвайлар (ўзларини уругуаё деб аташади) — халқ. Уругвайнинг асосий аҳолиси (2,7 млн. киши). Умумий сони 2,83 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Испан тилида сўзлашади. Диндорлари — асосан, католиклар. У., асосан, 16—18-асрлардаги испан колонистлари авлоди. 19-аср ўрталаридан Европадан, асосан, испанлар, италянлар ва франсузлар кўчиб келишган. Туб жой аҳолига мансуб индейсларнинг чарруа ва бошқа қабилалари 19-аср бошларида қириб ташланган. Асосий машғулоти — чорвачилик; бир кисми озиқ-овқат ва тўқимачилик саноатида банд.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |