Jump to content

Ужда

From Vikipediya

Ужда – Марокашнинг шимоли-шарқий қисмидаги шаҳар. Ужда вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 365,6 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Транспорт йўллари тугуни. Озиқ-овқат, металлсозлик, ёғочсизлик ва кимё саноати корхоналари, семент заводи, иссиқлик электр стансияси бор. Ситрус мева ва чорва молларининг йирик савдо маркази. Шаҳар яқинидан тошкўмир, қўрғошин, рух рудалари қазиб олинади.