Jump to content

Толиш хонлиги

From Vikipediya

Толиш хонлигиОзарбайжондаги толишлар давлати. Нодиршоҳ давлати парчаланиши натижасида ХВИИИ аср ўртасида Каспий денгизининг жануби-ғарбий соҳилида барпо этилган. Асосчиси — Сайд Аббос, маҳаллий мулкдорлардан бўлган. Унинг вафотидан сўнг ўғли Гара тахтга ўтирган (1747—1786). Иқтисодиёти асосини деҳқончилик ва чорвачилик ташкил этган; хонлик пойтахти Ленкоран савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. Эрон томонидан қилинаётган доимий тажовузлар туфайли Толиш хонлиги ташки сиёсатда Россия билан яқинлашишга ҳаракат қилган. 1795-йил хон Мир Мустафо Россиядан ҳомийлик қилишини сўраб мурожаат қилган. 1802-йил Толиш хонлигини Россия ўз васийлигига олган. 1828-йилги Туркманчой битимига кўра, эса Россия Толиш хонлигини бутунлай ўз ҳудудига қўшиб олган.