Талл мойи
Appearance
Талл мойи, таллол — қора тусли қовушоқ суюқлик. Зичлиги 960–990 кг/м1; 30—50% смола кислоталари, 35—55% ёғ кислоталари (олеин, линолен ва бошқалар), 8—20% нейтрал моддалар, 4—10% петролей эфирида эримайдиган (оксидланган) моддалар, 8% гача сув ва бир оз миқдорда бадбўй ҳидли аралашмалардан иборат. Сулфатли совунни қайта ишлаб ҳосил қилинади.
Талл мойи эмулгаторлар, алифмой, сиккативлар, линолеум, алкид смолалар, совун ишлаб чиқариш.да қўлланади. Талл ёғ кислоталари локбўёқ саноатида, озиқовқат ёғи ўрнида ишлатилади.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |