Jump to content

Словения

From Vikipediya
Словения Республикаси
Република Словенижа
ШиорКдор не скаčэ ни Словен
Мадҳия: Здравлжиcа
Лоcатион оф Словения
Пойтахт Л'юбляна
Расмий тил(лар) Словенча
Ҳукумат Парламентлик Республика
Натаšа Пирc Мусар
Роберт Голоб
Мустақиллик (Югославиядан)
• Сана
25-июн 1991
Майдон
• Бутун
20,273 км2 (154-ўрин)
• Сув (%)
0.7
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
2,011,070 (145-ўрин)
• Зичлик 99/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$42,260 мил. (84-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$21,014
Пул бирлиги Евро (ЭУР)
Вақт минтақаси УТC+1
• Ёз (ДСТ)
УТC+2
Қисқартма СИ
Телефон префикси 386
Интернет домени .си

Словения (Словенижа), Словения Республикаси (Република Словенижа) — Болқон ярим оролнинг шим.гарбида жойлашган давлат. Майдони 20,3 минг км². Аҳолиси 1,93 млн. киши (2002). Пойтахти — Любляна шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 62 туманга бўлинган.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

С. — республика. Амалдаги конституцияси 1991-йил 23-декабрда қабул қилинган; унга 1997 ва 2000-йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи — президент (2002-йилдан Янез Дрновшек). Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали парламент — Давлат мажлиси ва Давлат Кенгаши, ижрочи ҳокимиятни раис бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

С. — асосан, тоғли мамлакат. Шимоли-ғарб ва шимолида Шарқий Алп тизмаси, жанубида Динара ясситоғлигининг шимолий чеккаси, жануби-ғарбда ғаройиб ғорлари билан машхур бўлган Карст платоси бор. Шарқда ва Адриатика денгизининг Триест қўлтиғи соҳилида чоғроқ пасттекисликлар жойлашган. Қўрғошинрух рудалари, симоб, бир оз миқдорда қўнғир кўмир, лигнит, нефт, барит, бинокорлик материаллари конлари мавжуд. Иқлими мўътадил, континентал. Асосий дарёлари — Сава, Драва (Дунай ирмоқлари). Тоғларда муз ва карст кўллари бор. С. ҳудудининг 46% га яқини ўрмон, баланд тоғларда бук ва эман ўрмонлари тоғ ёнбағирларида аралаш ва игнабаргли ўрмонлар билан алмашинади. Каттагина майдонлар — яйлов. Ҳайвонот дунёси қўнғир айиқ, буғу, тоғ эчкиси, кемирувчилар ва турли паррандалардан иборат. Триглав миллий боғи ташкил этилган.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Асосий аҳолиси словенлар (90%); хорват, серблар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 51,5%. Диндорларининг аксарияти христиан (католик)лар. Расмий тил —словен тили. Йирик шаҳарлари: Любляна, Марибор.

Тарихи

[edit | edit source]

С. ҳудудида қадимдан келтиллирий қабилалари яшаган. Мил. ав. 1-асрда Рим давлати босиб олган. 6—7-асрларда бу ерга славян (словен)лар келиб ўрнашган. 7-асрда Карантания деб аталувчи илк давлат пайдо бўлган. 11 — 13-асрларда С ҳудудида Каринтия, Штирия, Крайна ва бошқа князликлар пайдо бўлди. 1282-йил С.нинг катта қисми Габсбурглар ермулки таркибига кирди ва 16-аср бошларига келиб, барча словен ерлари қўшиб олинди. 1478, 1515, 1573-йилларда деҳқонларнинг қўзғолонлари бўлди. 18-асрнинг 2-ярмида ўтказилган ислоҳотлар туфайли иқтисодий жонланиш рўй берди. 1848—49 йиллардаги инқилоблар натижасида ерсув муносабатлари емирилиб, пултовар муносабатлари ривожлана бошлади. 1914—18 йилларда миллий ҳаракат авж олди. 1918-йилдан С. ерлари Серб, хорват, словенлар қироллиги (1929-йилдан Югославия қироллиги)га бирлашди. 1941-йил Югославия фашистлар босқинига дучор бўлиб, С. ерларини Италия билан Германия бўлиб олди. 1945-йил 15-майда озод қилинди. 1946-йилги Париж сулҳ шартномасига биноан, Югославия билан қайта қўшилиб, 1991-йилгача унинг таркибидаги республикалардан бирига айланди. 1991-йил 25-июнда республика Скупшчинаси С.нинг давлат мустақиллигини эълон қилди ва Югославия таркибидан чиққанлигини билдирди. С. — 1992-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси суверенитетини 1991-йил 27-декабрда тан олган ва 1995-йил 16-январдан дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 25-июн — С. давлатчилиги куни (1991).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Либерал демократия партияси, 1913-йил асос солинган С. либерал партиясининг давомчиси сифатида 1989-йилда қайта тикланган; С. демократик партияси, 1992-йил тузилган; Социалдемократлар Ягона рўйхати партияси, 1992-йил асос солинган; Кўкатпарварлар партияси, 1992-йил ташкил этилган; С. халқ партияси, 2000-йил тузилган; С. миллий партияси; С. социалдемократик партияси, 1989-йил асос солинган; С. пенсионерлар демократик партияси. С. мустақил касаба уюшмалари бирлашмаси; С. мустақиллиги янги касаба уюшмалари конфедерацияси.

Хўжалиги

[edit | edit source]

С. — индустриалаграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда саноатнинг улуши 35%, қишлоқ хўжалигининг улуши 5%, хизмат кўрсатиш соҳасининг улуши 60%.

Саноати

[edit | edit source]

Қўрғошинрух, полиметалл рудалар, қўнғир кумир, боксит, сурма, симоб қазиб олинади. Есенице, Шторе, Равнеда қора металлургия, Межице, Кидричевода рангли ва кора металлургия корхоналари бор. Машинасозлик, селлюлозақоғоз саноати ва металл ишлаш — саноатнинг етакчи тармоғи. Марибор, Любляна, Селе, Крандаги заводларда гидротурбиналар, юк автомобиллари, автобус, мотоцикл, рўзғор асбоблари, электротехника буюмлари ва бошқа ишлаб чиқарилади. Кимё ва электркимё саноати (жумладан, карбид калсий ишлаб чиқариш) ривожланган. Ёғочсозлик, кемасозлик, тўқимачилик, полиграфия, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кўнпоябзал, озиқ-овқат, жумладан, виночилик саноати корхоналари бор. Электр энергияси ГЕС ларда ҳосил қилинади (йилига ўртача 12,6 млрд. кВцоат). Асосий саноат марказлари: Любляна, Марибор.

Қишлоқ хўжалиги сермаҳсул. Гўшцут чорвачилиги ривожланган, қорамол, чўчқа, от. қўй боқилади. Деҳқончиликда картошка, буғдой, маккажўхори, сули, арпа, тариқ, хмел, қанд лавлаги, зиғир экилади. Боғдорчилик ва токчилик ривожланган.

Транспорти

[edit | edit source]

Транспортида темир йўл узунлиги 1,2 минг км, автомобил йўллари узунлиги 14,7 минг км. Денгиз порти — Копер. Хорижий сайёҳлик яхши йўлга қўйилган. Четга юк автомобиллари, автобуслар, тўқимачилик, кимё саноати ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чиқаради. Четдан автоматика ва алока воситалари, машина ва ускуналар, истеъмол товарлари олади. Пул бирлиги толар.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

С.да 8 йиллик мактаб таълимнинг асосий бўғини ҳисобланади. Тўлиқ ўрта маълумотни гимназия беради. Малакали ишчилар тайёрлайдиган мактаблар, қишлоқ хўжалиги, техника ва бошқа соҳаларга ихтисослашган мактаблар бор. 26 олий ўқув юрти мавжуд. Йириклари: Любляна университети (1595—96), Олий пед. мактаби ва бошқа Кўп илмий муассасалар — С. Фан ва санъат академияси (1921), Геол., Табиат ва тарих ёдгорликларини сақлаш, Ишчилар ҳаракати тарихи илмий тадқиқот институтлари, Любляна университети ҳузуридаги Ядро тадқиқотлари институти, минтақавий илмий ва маданий-маърифий жамиятлар Люблянада жойлашган. 168 та йирик кутубхона (жумладан, Миллий ва университет кутубхонаси), 94 та музей (жумладан, миллий ва замонавий галереялар, миллий, этн. ва шаҳар музейлари) бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

[edit | edit source]

Асосий газ.лари: "Дело" ("Иш", мустақил кундалик газета, 1959-йилдан), "Дружина" ("Оила", ҳафтанома, 1952-йилдан), "Ин" ("Словениядан хабарлар", инглиз ва словен тилларида чиқадиган ҳафтанома), "Младина" ("Ёшлар", ҳафтанома, 1942-йилдан), "Словенец" ("Словениялик", кундалик газета, 1991-йилдан), "Словенске новице" ("Словения янгиликлари", кундалик газета, 1991-йилдан), "Вечер" ("Оқшом", кундалик газета, 1945-йилдан). С. телеграф агентлиги (СТА) С. Республикаси ахборот агентлиги бўлиб, 1991-йил асос солинган. С. Радио ва телевидениеси фаолият кўрсатади; радиоэшиттириш 1928-йилдан, телекўрсатув 1958-йилдан бошланган. 3 давлат радио дастури ва 2 давлат телеканали мавжуд. Эшиттириш ва кўрсатувлар словен, венгер, италян тилларида олиб борилади.

Адабиёти

[edit | edit source]

С. ёзма адабиёти 10-асрдан бошланган. Унинг ривожланишида бой халқоғзаки ижодиёти муҳим рол ўйнаган. Руҳоний П. Трубар (1508—86) словен алифбосини ишлаб чиқиб, словен тилида линий адабиётлар нашр эттирди. С. Крел. Ю. Далматин, А. Бохорич унинг ишини давом эттирди. 18-асрда Европа Уйғониш даври ғоялари таъсирида дунёвий адабиёт вужудга келиб, ривожланди. Драматург А. Т. Линҳарт ва шоир В. Водник ижодиёти шу даврга тўғри келди. Ф. Прешерн (1800—49) ижоди ("Поэзия", 1847) словен ва европа адабиётида муҳим воқеа бўлди, унинг асарлари С.да романтизмнинг карор топишида катта рол ўйнади. Ф. Левстик словен назми, насри ва адабий танқидчилигида реалистик оқимни бошлаб берди. Унинг издошлари — аввало тарихий қисса ва романлари билан танилган Й. Юрчич, ёзувчи ва шоирлардан Й. Стрирар, И. Тавчар, Я. Керсник, С. Енко, С. Грегорчич, А. Ашкерс реализмни юқори поғонага кўтардилар.

19-аср охири — 20-аср бошларида "Словен модерни" ижодий гуруқи (насрда Й. Санкар, Д. Кетте, назмда О. Жупанчич ва бошқалар) адабий жараённи ривожлантирди. Гуруҳ аъзолари ўша пайтда Европада урф бўлган натурализм, импрессионизм, символизм шеърий усулларидан фойдаланиб, ижтимоий ва миллий тенгсизликка қарши норозилик кайфиятини ифодаладилар. 20—30-йилларда шоирлардан О. Жупанчич, А. Градник, ёзувчи ва драматурглардан Ф. Бевк, Ю. Козак, Б. Крефт, П. Воранс халқ хаётини ҳаққоний акс эттирдилар. Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги озодлик кураши даврида шеърият етакчи жанр булди. Партизан шоирлар М. Бор, К. ДестовникКаюх, Т. Селишкар, Э. Коцбек ва бошқа ўз шеърлари билан халқни курашга даъват этдилар. Урушдан кейинги йилларда Я. Менарт, Л. Кракар, Т. Павчек, К. Кович шеъриятида, М. Михелич, П.Зидар, В. Кавчич қисса ва романларида, П. Козак, Д. Смоле, П. Божич песаларида инсон аҳволруҳияти чуқур таҳлил қилиниб, воқеалар силсиласи жушқин ифодалаб берилди, турли ғоялар кураши холисона акс эттирилди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

С. ҳудудида мил. ав. 1-аср ва мил. 4-асрларда Қад. Рим шаҳарлари (Эмона, хрз Любляна; Петовио, ҳозирги Птуй) мавжуд бўлган. Улардаги истеҳкомлар, ибодатхоналар, осма қувурларнинг қолдиқлари ҳозиргача сақланган. Ўрта асрлардан роман услубидаги (Стичнадаги черков, 1136 — 56), готика услубидаги (Птуйдаги черков, 1260—70. ПтуйскГора қишлоғидаги черков, 15-аср боши) ибодатхоналар қолган. 15— 16-асрлар меъморлигида Уйғониш даври белгилари сезилади. 17—18-асрларда барокко услуби ёйилди, бу услуб черковлар (Люблянадаги авлиё Яков черкови, 1613— 15; Урсулин черкови, 1718—26), ратушалар, фавворалар (Люблянадаги Ф. Робба фаввораси, 1751) ва ш.к.лар қурилишида намоён бўлди. 19-аср охири — 20-аср бошларида Й. Плечник, И. Вурник, В. Шубиц каби меъморлар ижодида миллий анъаналар ва қад. меъморий услублар билан бир каторда "модерн" услубидан ҳам фойдаланилди. 1945-йилдан кейин эркин режали янги шаҳарлар, саноат раёнлари, кўп қаватли турар жой мажмуалари, жамоат марказлари, Копер, Пиран ва бошқа курорцҳаҳарлар, сайёҳлик масканлари курила бошлади. Денгиз бўйларида деворлари тошдан тикланиб, томи черепица билан ёпилган, шарқий ва тоғ олди жойларида ёғоч ва гуваладан тикланиб, томи похол ва тахтачалар билан ёпилган уйлар кўпроқ учрайди.

С. ҳудудида палеолит даврига мансуб суякдан ясалган буюмлар, неолит даврига оид чорпоя устига курилган биноларнинг крлдиклари, жимжимадор нақшланган сопол идишлар топилган. Жез давридан жез ҳайкалчалар, нақшин шамшир ва бошқа сақланган. 9—12-асрлар славян кабрларидаги кумуш заргарлик буюмлари ўйма нақш билан зийнатланган. 12— 13-асрларда черковлар тош ўймакорлиги ва буртма гуллар билан безатилган. 14-асрда ёғоч ҳайкалтарошлиги пайдо бўлди (Солчавдаги "Биби Марям" черкови). 16-асрда портрет ва дунёвий ранг-тасвир санъати ривожланди, черков деворларига раем солиш урф бўлди. Металл, ёғоч ва сопол буюмлар ясашга киришилди. 18-аср охири — 19-аср бошларида Ф. Ковчич расмлари, Л. Янша манзаралари, И. Томинс портретлари машҳур бўлди. 20-аср рассомларидан Ф. Тратник, Г. Кос, Ф. Михелич, ҳайкалтарошларидан Ф. Бернекер, Л. Долинар ижоди диққатга сазовор. Амалий безак санъати турлари ривожланган.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Кўпгина халқ куйларига немисавстрия ҳамда венгер халқ мусиқа анъаналарининг яқинлиги хос. С.да мавсум, маросим (коледалар), тарихий, қаҳрамонлик, севги, ҳазил қўшиқлари мавжуд. Кўп овозли куйлаш кенг тарқалган. Халқ чолғу асбоблардан лаб гармоникаси, скрипка, кларнет ва бошқа мавжуд. Профессионал мусика санъати монастирларда (12-асрдан) ҳамда черковлар ҳузуридаги ашула мактаблари (13-асрдан)да ривож топди. Илк композиторлар орасида Я. Галлус (диний ва дунёвий кўп овозли асарлар яратган) алоҳида ажралиб туради. 17-аср композиторларидан вокал ва чолғу асарлар муаллифлари Г. Плавец (Плауц), Я. Б. Долар, И. Пош (Похиус) баракали ижод қилдилар. 18-асрда Люблянада Филармония академияси ташкил этилди. Я. Зупан, Я. Новак дастлабки операларни ёздилар. 1892-йил Люблянада С. театри очилди, 1919-йил консерватория (1939-йилдан Мусика академияси), 1934-йил Мусика тарихи институти, 1939-йилда филармония иш бошлади. 20-асрнинг 2-ярмида С. радио ва телевидениеси ҳузурида хор ва эстрада оркестри, Любляна университети ҳузурида мусиқашунослик институти ташкил этилди. Замонавий композиторлардан Д. Швара, П. Рамовш, И, Петрич; дирижёрлардан С. Хубад, Д. Жебре, созандалардан Д. Томишич, М. Липовшеш, И. Озим, хонандалардан Л. Корошеч, В. Буковецлар машҳур.

Театри

[edit | edit source]

17-асрда немис ва лотин тилларида дастлабки томошалар — "мактаб драмаси" ва диний мавзудаги драмалар кўрсатила бошлаган, сунг дунёвий театрлар ҳам пайдо булган. 1765-йил Люблянада доимий ишлайдиган Табака театри очилиб, унда немис тилида А. Иффланд, А. Коцебу, 19-асрдан Ф. Шиллер ва бошқа муаллифларнинг песалари курсатилган. 1789-йил биринчи словен песаси — А. Линҳартнинг "Мицка — жупан қизи" песаси саҳналаштирилди. 1867-йил ташкил этилган Театр жамияти, асосан, словен драматургларининг асарларини курсата бошлади. 1ва 2-жаҳон урушлари уртасидаги даврда Словен миллий театр труппаси кайтадан ташкил этилди, 20-асрнинг 2-ярмида янги театрлар барпо этилди. Люблянада Экспериментал (1956-йилдан), болалар театрлари, қуғирчоқ театр, Театр санъати академияси, Словен театр музейи ишлайди.

Ўзбекистон — Словения муносабатлари

[edit | edit source]

Ҳаволалар

[edit | edit source]