Jump to content

Шуҳрат Аббосов

From Vikipediya
Шуҳрат Солиҳович Аббосов
Таваллуди 16-январ 1931-йил
Вафоти 25-апрел 2018-йил(2018-04-25)
(87 ёшда)
Тошкент
Фуқаролиги Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Касби актёр, режиссор ва ссенарийнавис
Мукофотлари

Шуҳрат Аббосов – ўзбек актёр, режиссёр ва ссенарий ёзувчиси. Аббосов ўзбек кино санъатининг асосчиларидан бири[1][2][3]. Аббосов шу кунгача бир қанча нуфузли унвон ва мукофотларни олган. У Ўзбекистон ССР халқ артисти, ССРИ халқ артисти ва Меҳнат қаҳрамони унвонлар билан мукофотланган[4]. Шуҳрат Аббосовнинг „Маҳаллада дув-дув гап“ (1960) филми энг яхши ўзбек филмларидан бири ҳисобланади[5][6].

Ҳаёти

[edit | edit source]

Шуҳрат Аббосов 1931-йил 16-январда Қўқонда туғилган. 1949-йил Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган. 1954-йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини тамомлаган. Шу институтда 1983-йилдан профессор, 1991-йилдан кафедра мудири бўлиб ишлаган. 1954—1956-йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида (Янгийўлда) бош режиссёр бўлиб фаолият юритган. Кейинчалик Москвага бориб Мосфилмда ҳам таҳсил олган. Аббосов 1958—1991-йиллар „Ўзбекфилм“да режиссёр, 1982—1986-йилларда директор сифатида фаолият юритди. Аббосов 1996-йилдан бошлаб Ўзбекистон кино арбоблари бирлашмасининг раис ўринбосари лавозимида ишлаган. 2018-йил 25-апрелда буйрак етишмовчилиги туфайли 87 ёшда вафот этди[7].

Ижоди

[edit | edit source]

Шуҳрат Аббосов – бир қанча филмнинг режиссори. У Александр Наюмов (ИИ) билан 1977-йил чиққан Ғафур Ғуломнинг шу номли қиссасига асосланиб олинган „Шум бола“ филмига ссенарий ёзган. Унга „Маҳаллада дув-дув гап“ кинокомедияси (1960) катта шуҳрат келтирди. Аббосов Иккинчи жаҳон уруши йиллари ота-онасиз қолган турли миллатга мансуб 14 болани тарбиялаган тошкентлик Шомаҳмудов оиласининг жасорати ҳақидаги „Сен етим эмассан“ (1963; Халқаро кинофестивал мукофоти, Франкфурт ам Маин, 1963), одоб-ахлоқ ҳақидаги „Қалбингда қуёш“ (1965) филмларига режиссорлик қилган. „Тошкент – нон шаҳри“ (1967; кино-фестивал совриндори, Олмаота, 1973), „Севги драмаси“ (1971; 5-кинофестивал совриндори, Тбилиси, 1972) филмлари билан энг яхши кинорежиссёр сифатида танилди.

Тарихий-биографик мавзуда „Абу Райҳон Беруний“ (2 қисмли, 1974, 8-кинофестивалнинг бош мукофоти, Кишинёв, 1975, Халқаро кинофестивалнинг „Олтин Делфин“ совриндори, Теҳрон, 1977), „Оловли йўллар“ (Ҳамза ҳаётига бағишланган 17 қисмли телефилм, 1975-1984), уруш йиллари фронт ортидаги қийинчиликлар ҳақида ҳикоя қилувчи „Катта урушдаги кичик одам“ (1989) филмлари ҳам машҳур.

Мустақиллик Аббосов ижодида бурилиш ясади. 14 қисмли „Камолот чўққиси сари“ ҳужжатли (1995) ва 2 қисмли „Отамдан қолган далалар“ бадиий (ссенарийсини М. Тўйчиев билан ҳамкорликда ёзган, 1998) филмларни яратди.

Шуҳрат Аббосов театр учун бир қанча асарларни саҳналаштирди. „Юрак сирлари“ (Б. Раҳмонов), „Нурхон“ (Комил Яшин), „Оғриқ тишлар“ (Абдулла Қаҳҳор) каби песалар, шулар жумласидан.

Унвон ва мукофотлари

[edit | edit source]

Шуҳрат Аббосов 1965-йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби унвони, 1974-йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланди. 1974-йил унга Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти топширилди. Аббосовга 1981-йил нуфузли ССРИ халқ артисти унвони берилган. Аббосов 1994-йил "Шуҳрат" медали, 1998-йил "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган.

Филмографияси

[edit | edit source]

Режиссёр сифатида

[edit | edit source]

Актёр сифатида

[edit | edit source]
  • Русча: „Птици наших надежд“ (1976) (кинода номи кўрсатилмаган)

Ссенарийнавис сифатида

[edit | edit source]
  • „Васисуалий Лоханкин“ (Русча: „Васисуалий Лоханкин“) (1959) (қисқа филм)
  • Русча: „Драма любви“ (1971))
  • „Абу Райḥон Беруний“ (Русча: „Абу Райхан Беруни“) (1974)
  • „Шум бола“ (Русча: „Озорник“) (1977)
  • „Оловли йўллар“ (Русча: „Огненниэ дороги“) (1978—1984) (Сериал)
    • Русча: „Сердсе поэта“ (1978) (1-4- эпизодлар)
    • Русча: „Певес революции“ (1982) (9-12- эпизодлар)
    • Русча: „Борющийся Туркестан“ (1984) (13-14- эпизодлар)
    • Русча: „Моя республика“ (1984) (15-17- эпизодлар)
  • Русча: „Счасте моэ, ти оплачено кровю“ (1993)
  • „Отамдан қолган далалар“ (Русча: „Отчиэ долини“) (1997)

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Филм кўриш: Сен етим эмассан (ингл.). Лондон Университети қошидаги Шарқ ва Африкани Ўрганиш Институти. 9-август 2020-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2012-йил.
  2. Искандар, Абдулла. „Шуҳрат Аббосов 80 ёшда“ (27-январ 2011-йил). Қаралди: 28-май 2012-йил.
  3. „Би-Би-Си меҳмони - Шуҳрат Аббосов“ (11-май 2009-йил). Қаралди: 28-май 2012-йил.
  4. „Шуҳрат Аббасов биографияси (рус.). Кино-Театр. Қаралди: 28-май 2012-йил.
  5. „Ўз миллий анʻаналаримизга асосланиб, миллий характерларни яратиш керак“ (19-январ 2011-йил). Қаралди: 28-май 2012-йил.
  6. Ҳамроев, Жасур „Cинема.узнинг хайрли иши“. Шов-Шув (17-январ 2012-йил). 30-апрел 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-май 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 30-апрел 2013-йил санасида архивланган)
  7. https://m.kun.uz/news/2018/04/26/savkat-mirzieev-surat-abbosovning-akinlariga-tazia-izor-etdi

Ҳаволалар

[edit | edit source]