Қозоқ тили
Қозоқ тили | |
---|---|
Миллий номи | Қазақ тілі, قازاق ٴتىلى, Қазақ тили |
Мамлакатлар | Қозоғистон, Хитой , Россия , Ўзбекистон, Монголия , Қирғизистон, Туркманистон , Туркия ва бошқа |
Расмийлик ҳолати | |
Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 30 миллион |
Туркумланиши | |
Туркум | Евроосиё тиллари |
Тил оиласи | |
Алифбоси | кирилл, араб, лотин |
Тил кодлари | |
ИСО 639-1 | кк |
ИСО 639-2 | каз |
ИСО 639-3 | каз |
Қозоқ тили (Қозоқча; қозоқча: Қазақ тілі, қазақша)— туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тиллардан; қорақалпоқ ва нўғай тиллари билан бир-галикда қипчоқ тилларининг қипчоқ-нўғай гуруҳчасини ташкил этади. Қозоғистон Республикасининг давлат тили. Асосан, Қозоғистон, Хитой, Ўзбекистон, Россия Федерацияси, Монголияда, шунингдек, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркия, Украина ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Қозоқ тилида сўзлашувчиларнинг умумий сони қарийб 30 миллион киши.
Қозоқ тилининг диалектик бўлиниши ҳақида аниқ бир фикр йўқ: баъзи манбаларда 2 та, баъзиларида эса 3 та (шимоли-шарқий, жанубий ва ғарбий) лаҳ-жага бўлиниши ҳақида фикрлар мавжуд. Лаҳжалар лексик таркиби ва фонетик хусусиятлари жиҳатдан ўзаро фарқ қилади.
Қозоқ тилининг фонетик хусусиятлари: 9 унли фонемага эга, унлилар оҳангдошлиги (лаб сингармонизми) ва ундошлар ассимиляцияси мавжуд, сўз урғуси, асосан, динамик хусусиятга эга. Бўғинлар 3 турга ажралади: очиқ, ярим ёпиқ ва ёпиқ. Морфологик хусусиятлари: отлар келишиклар билан турланади, от ясалишида аффиксация ва композиция усуллари мавжуд бўлса, сифатлар лексик-семантик, морфологик ва синтактик усуллар билан ясалади; сон ва олмош туркумлари фарқли белгиларга эга эмас. Феъллар морфологик тузилишига кўра, туб ва ясама феълларга бўлинади, феъл туркумида 4 майл (аниқлик, буйруқ, истак ва шарт), 3 замон (ўтган, ҳозирги, келаси) фарқланади. равишлар аслий ва нисбий турларга бўлинса, ёрдамчи сўз туркумлари умумтуркий хусусиятларга эга. Синтактик хусусиятлари: 4 хил синтактик алоқа тури (мослашув, муносабатлашув, бошқарув, битишув), 4 хил гап тури (дарак, сўроқ, буйруқ ва ундов) фаркланади. Гап бўлаклари таснифи ва тавсифи, гапда сўзлар тартиби умумтуркий қонуниятларга асосланади. Қўшма гаплар боғловчисиз ва боғловчили турларга бўлинади. лексик хусусиятлари: Қозоқ тили лексикасининг ўз қатламини қад. туркий тиллардан семантик ва структур-морфологик ўзгаришларга учраб ўтган умумтуркий қатлам ташкил этади, шунингдек, унда араб, форс, мўғул, ўзбек, татар, рус ва хитой тилларидан ўзлашган сўзлар қатлами ҳам мавжуд.
Араб графикасига асосланган ёзма адабий Қозоқ тили 19-аср 2-ярмида пайдо бўлиб, таниқли қозоқ маърифатпарварлари Абай Қўнонбоев ва Ибрай Олтинсаринлар фаолияти туфайли 19-аср охирида тўлиқ шаклланди. Ёзуви 1930-йилгача араб графикаси асосида, 1930—40 йларда лотин графикаси асосида бўлган. 1940-йилдан рус графикаси асосидаги ёзув жорий этилган.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Закон Республики Алтай „О язиках“. Глава И, статя 4
Адабиётлар
[edit | edit source]Мусабаев Г. Г., Современнш казахский язмк, ч.1, Лексика, Алма-Ата, 1959; Мусабаев Г. Г., Современний0 казахский язик, ч.2, Фонетика и морфология, Алма-Ата, 1962;Томанов М., Қазақтан тарихи фамматикаси. Фонетика, Морфология, Алматн, 1981; Баскаков Н.А., Введение в изучение тюркских язмков, 2-изд., М., 1969.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |