Jump to content

Қорачой-Черкасия

From Vikipediya
байроқ

Қорачой Черкасия РеспубликасиРоссия федерацияси таркибидаги республика. Россия Европа қисмининг жанубида жойлашган. Майдони 14,1 минг км2. Аҳолиси 439,7 минг киши (2002). Пойтахти — Черкесск шаҳри Маъмурий жиҳатдан 8 раён, 4 шаҳар ва 7 шаҳарчага бўлинган.[1]

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасия — республика. Олий мансабдор шахс — республика президенти. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Халқ мажлиси (парламент), ижрочи ҳокимиятни раис бошчили-гидаги республика ҳукумати амалга оширади.

Табиати

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасия Катта Кавказнинг шим. ён бағрида, Элбруснинг ғарб ва шим. да. Шим.роқда Ён тизма жойлашган бўлиб энг баланд нуқтаси — Элбрус (5642 м). Фойдали қазилмалари: кўмир, олтин, рангли металлар, ўтга чидамли гил. Иқлими баландлик минтақалари бўйлаб ўзгариб боради. Шимолида (тоғ этакларида) январнинг ўртача температураси — 5°, жанубида (баланд тоғларда) — 10°, июлники шимолида (тоғ этакларида) 21°, жанварда (баланд тоғларда) 8°. Йиллик ёғин 550–2500 мм. Асосий дарёлари — кубан ва унинг ирмоқтари. Тупроқлари шимолида қоратупроқ, жанубида баландлик ортиб борган сари тоғ-ўрмон қўнғир ва тоғ утлоқи тупроқлар тарқалган. Тоғ этакларида дашт ўсимликлари, тоғларда қорақайин, граб, эман, дарё водийларида қарағай, қорақарағай, оққарағай ўсади, тоғларнинг юқори қисми субалп ва алп ўтлоқларидан иборат. Ўрмон ва баланд тоғларда қўнғир айиқ, ўрмон мушуги, қобон, силов-син, сувсар, асл буғу, кийик, ёввойи эчки, қушлардан улар, карқур яшайди. Ҳудудида Теберда қўриқхонаси ва Кавказ қўриқхонасининг бир қисми жойлашган.

Аҳолиси

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасияда қорачойлар (32,2%), черкаслар (9,7%), руслар (42,4%), абазинлар (6,6%), нўғайлар (3,2%), украинлар (1,5%), осетинлар (0,9%) ва бошқа яшайди. Давлат тиллари — қорачой, чер-кас, рус, абазин ва нўғай тиллари. шаҳар аҳолиси 44%. Диндорлари мусулмон-суннийлар ва христианлар. Асосий шаҳарлари: Черкесск, Уст-Жегута, Теберда.

Тарихи

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасия ҳудудида одам қадимдан яшаб келган. 10-асрда адигейчер-кас, 13— 14-асрларда қорачой элатлари шаклланди. 14—16-асрларда Қорачой-Черкасия ҳудудига абазинлар, 17-асрда нўғайлар кўчиб борди. 19-аср 1-ярмида Қорачой-Черкасия ҳудуди Россияга қўшиб олинди. 1918-йил февралда совет ҳокимияти ўрнатилди. 1918-йил куздан 1920-йил апрелгача оқгвардиячилар қўлида бўлди. 1922-йил 12 январда Қорачой-Черкасия мухтор вилояти тузилди. 1926-йил қорачой мухтор вилояти ва Черкасия миллий округи (1928-йил 30 апрелдан Черкасия мухтор вилояти)га бўлинди. 1942-йил августда Қорачой-Черкасия немислар томонидан босиб олинди. 1943-йил январда озод этилди. 1943-йил октабрда Қорачой мухтор вилояти тугатилиб, аҳолиси СССРнинг шарқий ўлкаларига депортация қилинди. 1957-йил январда бирлашган Қора-чой-Черкасия мухтор вилояти тузилди. 1992-йилдан Қорачой-Черкасия Республикаси.

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Ялпи маҳсулотда саноат 18,4%, қишлоқ хўжалиги 29,5%, қурилиш 5,5%, транспорт 1%, савдо 12,5% ни ташкил этади.

Саноатининг асосий тармоқлари: кимё ва нефт кимёси, озиқ-овқат, қурилиш материаллари саноати, машинасозлик ва металлсозлик, рангли металлургия, ўрмон, ёғочсозлик ва селлюлозақоғоз, енгил саноат. Кон-руда саноат тармоғи ривожланган. йилига ўртача 40 млн. кВт-соат электр энергияси ҳосил қилинади. Кўп саноат корхоналар Черкесск, Карачаевск шаҳарлари ва Медногорск шаҳарчасида жойлашган.

Қишлоқ хўжалигида етакчи тармоқ — гўшт-сут чорвачилиги, қўйчилик, картошка ва сабзавот етиштириш. Қишлоқ хўжалиги учун яроқли бўлган 134,5 минг га ернинг 71,4 минг га (53,1%) ҳайдалади. Деҳқончиликда буғдой, маккажўхори, кунгабоқар, қанд лав-лаги, арпа, тариқ экилади. Мевачилик ривожланган. Йилқичилик, паррандачилик, асаларичилик билан ҳам шуғулланилади. Суғориш системаси ривожланган (Катта Ставропол канали бор).

Транспортида автомобил транспорти муҳим мавқега эга: қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлиги 1887 км. Қорачой-Черкасия ҳудудини Ҳарбий Сухуми автомобил йўли кесиб ўтган. Транспорт йўлилар узунлиги 51 км. Тоғ туризми, алпинизм ривожланган.

Тиббий хизмати

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасияда ҳар 10 минг аҳолига 34 врач тўғри келади. 10 дан ортиқ санаторий-курорт ва дам олиш муассасаси бор (Теберда, Архиз, Дом-бай иклимий курортлари ва бошқалар).

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Маорифи Россия федерациясида қабул этилган тизимга мувофиқ ташкил қилинган. 180 умумий ўрта таълим мактабида 72 минг, 6 ўрта махсус ўқув юртида 4,5 минг ўқув-чи, 2 олий ўқув юрти (педагогика университети, технология институти)да 4,9 минг талаба таълим олади. Иқтисодиёт, тарих, тил ва адабиёт илмий тадқиқот институти, 170 кутубхона бор.

Адабиёти

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасиянинг туб аҳолиси (қорачой, черкас, абазин ва нўғойлар) адабиёти 20-асрнинг 20-йилларида шаклланди. 19-аср охири — 20-аср бошларида ўз ёзувини яратиш ва она тилида мактаб дарсликларини яратишга уринишлар бўлган. 20-асрнинг 20-йилларида қорачой шоирлари И.Каракетов, А.Уртенов, Д.Бойқулов, абазин ёзувчиси Т.Табулов, нўғой ёзувчиси Х.Булатуков ижод қилдилар. 30-йилларда черкас ёзувчилари Х.Абуков, М.Дишеков романлари, И.Амиро-ков, қорачой ёзувчиси Х.Аппаев қис-салари, қорачой шоирлари А.Боташе-ва, Д.Бойқулов, М.Урусов шеър ва достонлари, нўғой адиби Х.Булату-ков песалари нашр этилди. Нўғой ёзувчиси Ф.Абдулжалилов, черкас адиби Х.Гашоков, қорачой шоираси Х. Байрамукова асарлари халқнинг немис-фашист босқинчиларига қарши курашига бағишланди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин қорачой ёзувчи ва шоирлари О.Хубиев, Д.Кубанов, А.Суюнчев, Н.Хубиев, М.Батчаев, черкас адиблари А.Охтов, С. Хатуов, Х. Хапсироков, М.Ахметов, А.Ханфенов, абазин ёзувчилари Х.Жиров, П.Се-ков, К.Жегутанов, Б.Тхайсухов, М.Чикатуев, Д.Лагучев, нўғой адиблари Ф.Абдулжалилов, С.Капаев ва бошқа самарали ижод қилдилар.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

[edit | edit source]

Қорачой-Черкасия ҳудудида 1 —13-асрларга оид ер устига ўрнатилган сағаналар, қад. шаҳарлар (тошдан қурилган мудофаа деворлари харобалари билан), византия типидаги унча катта бўлмаган ва фрескали христиан черковлари (Шоан тоғидаги ибодатхона; Нижняя Теберда қишлоғи яқинидаги Сентин ибо-датхонаси, иккови ҳам 10—11-асрларга оид), 17— [8-асрларга оид мудофаа ин-шоотлари (Адиюх қад. шаҳарчаси минораси, 18-асрнинг 60-йиллари) сақланган. Қорачойларнинг анъанавий турар жойлари девори ёғочдан, томи оғир тупроқдан икки томонга нишаб қилиб қурилган; черкаслар турар жойлари усти лой билан сувалган че-тан деворли, қамиш ёки сомон томли уйлар бўлган. Ҳозирги даврда Черкесск, Карачевск, Теберда каби замонавий шаҳарлар, кўплаб турар жой бинолари, жамоат ва маданий-маиший иншоотлар мавжуд.

Қорачой-Черкасиянинг қад. санъат ёдгорликлари — милоддан аввалги 3—2-минг йилликка оид жездан ясалган безак ва бадиий керамика, милоддан аввалги 2—5-асрларга оид металл ва керамика буюмларидир. Ҳозирги даврда рангтасвир (И.Г.Аков, М.Х.Чомаев ва бошқалар) ва графика (Я.Г. Крицкий ва бошқалар) вужудга келди. Халқ санъатида ёғоч ўймакорлиги, бўйра тўқиш, заргарлик, каштадўзлик ривожланган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. "Қорачой Черкасия" ЎзМЕ. Қ-ҳарфи Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил