Jump to content

Охота денгизи

Координаталари: 55°Н 150°Э / 55°Н 150°Э / 55; 150
From Vikipediya
Охота денгизи
Координаталари 55°Н 150°Э / 55°Н 150°Э / 55; 150
Юзаси 1 583 000 км2
Ўртача чуқурлиги 859 м
Сув ҳажми 1 316 000 км3

Охота денгизиТинч океандаги ярим берк денгиз, Осиё материгининг шарқий соҳили билан чегарадош. Океандан Камчатка ярим орол, Курил ороллари ва Хоккайдо ороллари ажратиб туради. Невелский, Татар ва Лаперуз бўғозлари орқали Япон денгизи, Курил бўғози орқали Тинч океан билан туташган. Майдони 1603 минг км². Энг чуқур жойи 3521 м. Шимолий дан жанубга 2445 км чўзилган, энг кенг жойи 1407 км. Қирғоқлари кам парчаланган. Шимоли-шарқида Шелихов, жанубий қисмида Анива, Сахалин ва бошқа қўлтиқлар жойлашган. Денгизга Амур дарёси қўйилади. Сувининг температураси қишда 1,8— 2°, езда 1,5 дан 15° гача, шўрлиги 32,8— 33,8°/ОО. Балиқ овланиб келинади. Асосий портлари: Магадан, Охоцк, Корсаков, Се-веро-Курилск.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил