Jump to content

Осиё тараққиёт банки

From Vikipediya

Осиё тараққиёт банки — халқаро минтақавий банк. Банкни тузиш ҳақидаги битим 15 та давлат ҳукуматлари томонидан имзоланган бўлиб 1966-йил 22-августда кучга кирган. ОТБ таркибига аъзо сифатида БМТнинг иқти-содий ва ижтимоий масалалар бўйича Осиё—Тинч океан комиссиясига аъзо бўлган давлатларгина киритилиши мумкин. Ҳозирда банкка 68 мамлакат аъзо. Банк фаолиятининг асосий мақ-сади Осиёдаги ривожланаётган мамлакатлар иқтисодий тараққиётига ва ташқи савдосига кўмаклашиши, моли-явий, техник ва иқтисодий ёрдам кўрсатиш. Банк хусусий секторни ри-вожлантиришга, минтақавий ҳамкорлик ва атроф муҳит тозалигини сақлашга алоҳида эътибор қаратади. ОТБ томонидан 1968—83 йилда 9,2 млрд. доллар одатдаги кредит ва 4,2 млрд. доллар махсус фонд кредити берилган. ОТБнинг низом жамғармаси — 43,6 млрд. АҚСҲ долларига тенг . Банкнинг ҳар қандай қарорини ҳамкорликда 1/3 овозга эга бўлган АҚСҲ ва Япония тўхтатиб қўйиши мумкин. Уларнинг ҳар бири низом жамғармасининг 15,9% миқдорида улушга эга. Шунингдек, банк ҳузурида 2 махсус фонд фаолият кўрсатади — Осиё тараққиёт фонди ва Техника ёрдами махсус фонди. Банкка ривожланган давлатларнинг таъсири катта: маблағларнинг 50% уларга тегишли. Штаб квартираси Манила (Филиппин)да. Олий органи — Бошқарувчилар кенгаши. Япония вакили ҳамиша банк президенти бўлади. Ўзбекистон Республикаси 1995 йилда ОТБга аъзо бўлган. Республиканинг ушбу банкдаги квотаси 310,5 млн. АҚСҲ долларини ташкил этади. ҳозирги пайтда Ўзбекистонда ОТБ иштирокидаги умумий миқдори 625,5 млн. АҚСҲ долларига тенг бўлган 13 та лойиха амалга оширилмоқда.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил