Jump to content

Осиё

From Vikipediya
Осиё
Майдони 44,579,000 км²[1]
Аҳолиси 4,462,676,731 (2016)
Аҳоли зичлиги 100/км2
Этнохороним Осиёлик
Давлатлар 59 та
Вақт минтақалари УТC+2дан УТC+12гача
Юқори даражали интернет домени .асиа
Йирик шаҳарлар Токё, Жакарта, Деҳли, Карачи, Сеул, Шанхай, Манила, Мумбай, Беижинг, Тошкент, Осака, Дҳака, Бангкок, Ченнай, Читтагонг, Теҳрон, Дубай, Сингапоре

Осиё — Ер шаридаги энг йирик ва энг аҳолиси кўп қитъа бўлиб, шимолий ва шарқий яримшарнинг барча географик минтақаларини ўз ичига олади. Малай архипелаги қисман жанубий яримшарга кириб борган. Осиёнинг материкдаги энг чекка нуқталари шимолда Челюскин бурни, жанубда Пиай бурни, шарқда Дежнёв бурни, ғарбда Бобо бурни ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу қитъада 4.5 миллиард киши яшайди ва бу кўрсаткич Ер юзидаги аҳолининг 60 % га тенг.[2]

Осиё шимолдан Шимолий Муз океани, шарқдан Тинч океан, жанубдан Ҳинд океани, жанубий-ғарбдан Атлантика океани ва бир нечта денгизлар (Ўрта, Эгей, Мармар, Қора, Азов) ҳамда Каспий денгизи билан ўралган. Беринг денгизи эса Осиёни Америкадан ажратиб туради. Сувайш бўйни Осиёни Африка билан туташтиради. Европа билан Осиё чегараси шартли равишда Урал ва Муғожар тоғларининг шарқий этагидан, Эмба дарёси, Каспий денгизи, Кума ва Манич дарёлари бўйлаб ўтади.

Осиёнинг майдони 44,5 миллион км², шундан 8 миллион км²и ярим ороллар, 2 миллион км² дан ортиғи ороллардир. Осиё дунёда мутлақ баландликлари катта фарқ қиладиган қитъадир. Дунёдаги энг баланд чўққи (Ҳимолай тоғларидаги Жомолунгма чўққиси, 8848 м), энг чуқур ботиқлар, жумладан кўл бўлиб қолган ботиқлар ҳам (энг чуқур жойи 1620 м бўлган Байкал кўли, денгиз сатҳидан 392 м паст бўлган Ўлик денгизи), очиқ ботиқлар ҳам (мутлақ белгиси 154 м бўлган Турфон сойлиги) ушбу қитъада жойлашган.

Табиати

[edit | edit source]

Орографиясининг асосий хусусиятлари. Осиё майдонининг 3/4 қисми тоғлар ва ясситоғлардир. Энг баланд тоғлар Марказий ва Ўрта Осиёдадир. Тибет, Тяншан, Помир, Ҳимолай, Ҳиндукуш, Қорақурум ва Ўрта Осиёдаги бир қанча тоғ тизмаларининг баландлиги 7000 м дан ошади. Кичик Оролдаги, Ар-манистон, Эрон тоғликлари, Ҳин-дихитой ярим орол, Япон ороллари ва бошқа ороллардаги тоғлар ҳам анча баланд. Кенг Ўрта Сибир ясси-тоғлиги жанубидан Олтой, Ғарбий ва Шарқий Саян тоғлари билан ўралган; ундан шарқда Байкал-бўйи ва Забайкале тоғлари, Становой ва Алдан тоғликлари жойлашган. Россия Федерациясининг Шимоли-шарқида Юқори Яна, Черский тизмалари, Колима тоғлиги, Чукотка ва Камчатка тоғлари бор. Камчаткада, Ша-рқий Осиё оролларида ва Малай архипела-гида сўнмаган вулканлар бор.

Осиё майдонининг 1/4 қисми текисликлардан иборат. Энг йирик текисликлари: Ғарбий Сибир, Турон, Буюк Хитой, Ҳинд-Ганг, Месопотамия. Тоғлар орасидаги баландроқ текисликлар — Қашқар, Жунғория, Гоби, Сайдам ва Фарғона водийлари.

Релефи

[edit | edit source]

Тоғлар ва текисликларнинг асосий хусусиятлари мезозой ва алп тоғ бурмаланишларида таркиб топган. Неоген ва антропоген даврлардаги вертикал ҳаракатлар Марказий Осиёда, айниқса, кучли бўлган (Помир, Тибет, Ҳимолай тоғлари 4000 м дан кўпроқ кўтарилган, материкнинг шарқий чек-каси 700 м гача чўккан). Копетдоғ, Фарғона тизмалари, Тяншан, Ҳисор-Олай тоғлари ҳам анчагина кўтарилган. Эрозия таъсирида кўпгина қад. ясситоғликлар жуда ўйдимқир тоғли ўлкаларга ланиб қолган. Ўрта ва Марказий Осиёда кенг майдонлар лёсс билан қопланган.

Антропоген даврида шимоли-ғарбий Осиёнинг 60° шарқидан шимолий қисмини ёппасига бир неча бор музлик босган ва қайтган. Ўша замонларда тоғларни муз қоплаган. Қорақурум, Помир, Тяншан, Ҳиндукуш, Ҳимолай тоғларида ҳозир ҳам музликлар бор. 47° шаҳрик.гача замин қишин-ёзин музлаб ётади. Осиё релефининг таркиб топишида вулкан ҳодисалари катта рол ўйнаган. Ҳиндистон ярим орол ва Ўрта Сибир қад. вулкан жинслари (трапплар) ер юзасига чиқиб ётади. Шарқий Осиёдаги қатор оролларда, Камчатка ярим орол, Филиппин, Катта ва Кичик Зонд оролларида ёш вулкан релефи шакллари ва замонавий вулканизм ҳодисалари учрайди.

Геологик тузилиши ва фойдали қазилмалари. Осиё протерозой эрасининг охиридан буен бурмаланмаган бир қанча йирик токембрий платформаларидан ҳамда бу платформалар орасида жойлашган ва қисман денгиз тубига кириб кетган бурмали кенг ўлкалардан иборат. То кембрий платформаларининг энг йириклари: шимолида Сибир платформаси, шарқда Хитой-Корея платформаси ва Жанубий Хитой платформаси, жанубий ва жануби-ғарбда Ҳиндистон платформаси. Булар Осиё материгининг қад. қисмларидир. Платформалар ёки платформаларнинг айрим қисмлари орасида палеозой, мезозой ва кайнозой геосинклиналларида пайдо бўлган бурмали тоғ минтақалари материкларнинг ана шу қад. ядроларини бир бутун қилиб бирлаштирган. Осиё ғарбий қисмининг геологик тарихида Шарқий Европа платформаси муҳим рол ўйнаган — палеозой охирида шу платформанинг шарқий чеккаси бўйлаб Урал ва Марказий Қозоғистон бурмали тоғлари кўтарилган, оқибатда Европа билан Осиё бирбирига қўшилиб Евросиё пайдо бўлган.

Герсин бурмали тоғлари Шарқий Европа ва Сибир платформалари орасида Шимоли-шарқий ва меридиан йўналишда (Таймир, Урал), Қозоғистон, Салаир ва Жанубий Олтойда шимоли-ғарбий йўналишда, Тяншан, Мон-голияда, Хитойнинг ғарбий қисмларида кенглик бўйлаб (Кунлун, Наншан), Дунбейда шимоли-шарқий йўналишда чўзилган.

Алп бурмаланиши Алп (АлпҲимолай) бурмали областини ўз ичига олади. Бу ерда мезозой эрасида Те-тис геосинклинали 2 мустақил материк — Ангарида ва Гондванани бир-биридан ажратиб турган. Кавказ, ТуркманистонХуросон, Паропамиз, Ҳиндукуш, Помир, Ҳисор-Олай, Тавр, Загрос, Макрон, Сулаймон, Ҳимолай тоғлари алп бурмаланишида пайдо бўлган.

Осиёнинг энг шарқий чеккаси ҳозирги замон геосинклинал минтақасидан иборат бўлиб, материкни Тинч океан қаъридан ажратиб туради.

Неоген ва антропогенда Осиё материгида Ер пусти вертикал ва горизонтал йўналишда ҳаракат қилган. Баланд тоғ-яар 1-4 км ва ундан ҳам кўпроқ кўтарилган (мас, Тибет, Помир), тоғлар орасидаги ботиклар ва чекка денгизлар (Япон, Охота ва бошқалар) эса ҳийла чўккан.

Осиё қитъаси қиёсан яқин геологик даврларда шаклланган. Палеозой бошларида Шарқий Европа, Сибир, Хитой-Корея ва Жанубий Хитой платформалари қуруқлик бўлган ёки саёз денгиз тубида ётган. Ҳиндистон платформаси ва Арабистон ярим орол платформаси Гондвана материгининг таркибий қисми бўлиб, улар Тетис геосинклинали парчаланиб кетгандан сўнг Ангаридага қўшилиб, Осиё материгини ҳосил қилган.

Осиё фойдали қазилмалари ниҳоятда хилма-хил. Қозоғистон (Қарағанда ҳавзаси ва бошқалар), Сибир (Канск-Ачинск, Лена, Кузнецк, Минусинск, Тунгуска ҳавзалари), Узок, Шарқ (Сахалин орол, Приморе), Хитой, Корея, Ҳиндис-тон, Ўрта Осиё, Ветнам ва Японияда кумир конлари бор. Осиёдаги Закавказе, Ғарбий Сибир текислиги, Туркманис-тон, Манғишлоқ ярим орол, Каспий бўйи паеттекислиги, Сахалин, Форс қўлтиғи соҳили — Саудия Арабистони, Кувайт, Катар, Ироқ, Эрон, БАА нефтга бой раёнлар; Хитой (Гансу вилояти), Индонезия (Суматра орол), Хиндистон, Бруней, Япония (Хонсю орол) ва бошқа баъзи мамлакатларда ҳам нефт қазиб олинмокда. Ёнувчи газ конлари Ўзбекистон (Газли, Бухоро депрессиясидаги бошқа конлар), Ғарбий Сибир текислиги, Манғишлоқ ярим орол, Яқин ва Ўрта Шарқнинг юқорида тилга олинган мамлакатларида жойлашган. Ош тузи конлари Сибир платформаси, Покистон, Эрон, Каспий бўйи паеттекислиги, Ўрта Осиёда. Темир рудаси конлари — Олтой ландшафти.

Қозоғистон, Сибир, Хитой, Шимолий Корея, Ҳиндистонда. Ҳиндистон, Закавказеда йирик марганец конлари бор. Хром рудаси конлари — Крзоғистон шимоли-гарби, Туркия, Филиппин, Эронда. Никел — Норилскда, мис рудаси — Қозоғистон (Жезқазған, Қўнғирот ва бошқалар), Сибир шим., Японияда; полиметалл рудалари — Ўрта Осиё (Кр-рамозор, Қоратов ва бошқалар), Рудали Олтой, Япония, Шарқий Хитой, Мянма, Ветнамда. Боксит — Крзоғистон, Красноярск ўлкаси, Ҳиндистон, Мянма, Индонезияда; фосфорит — Қозоғистон; қалай — Шарқий Сибир, Узоқ Шарқда. Олтин — Шим.Шарқий Сибир, Алдан, Лена дарёси бош томони, Амур-бўйи, Қозоғистоннинг шим., Ўзбекистон, Корея ярим орол, Японияда ва ҳ.к. Олмос конлари Якутиянинг ғарбий Фемида ишга туширилган.

Иқлими

[edit | edit source]

Қуруқ майдонининг кенглиги, тоғ тўсиқлари ва берк ботикдарнинг кўплиги, қуёш радиацияси, атмосферадаги ҳаракатлар иқлимининг хилма-хил бўлишига имкон берган. Осиёда барча иқлим зоналари — тундра иқдими зонасидан экваториал ва жанубий тропик иқлим зоналаригача учрайди. Осиё кўп қисмининг иқлими континентал. Атлантика ҳавоси Осиёга етганда континентал ҳавога айланади. Тинч океаннинг денгиз ҳавоси Осиёнинг шарқий чеккасига таъсир этади. Шимолидан Оролга Арктика ҳавоси бемалол кириб келади. Орол жанубида тропик ва экваториал ҳаво массалари ҳукмрон. Ёзда сув юзасига нисбатан қуруқдикнинг тезроқ исиши ва қишда кучлироқ совиши атмосфера ҳаракатларида мавсумий ўзгаришларга олиб келади. Қуруқликнинг қишда совиб кетиши Шимолий ва Марказий Осиёда кўп ойлар давомида аёзли антициклон туришига сабаб бўлади. Энг паст температура Шимолий ярим шарнинг совуқлик қутби жойлашган Шимоли-шарқдадир (Верхоянск, Оймякон), бу ерда айрим ҳолларда совуқ —70° га етади, январнинг ўртача температураси —50° дан ҳам паст. Езда Ғарбий, Ўрта ва Марказий Осиёда жазирама ва қуруқ кон-тинентал тропик ҳаво таркиб топади. Езда бутун Осиё устида, хусусан, жанубий қисмида босим паст бўлади. Осиё депрессияси (паст босим) маркази Ҳиндистон ярим оролнинг ғарбий қисмидадир. Депрессиянинг жанубий четлари бўйлаб, Осиёга ёзги муссон кириб келиб, Ҳиндистон ярим орол, Ҳимолай жанубий ва Ҳиндихитой ярим оролда кўплаб ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Шарқий Осиё ёзда Тинч океан қутб фронти таъсирида туради. Ёзги муссон кўплаб ёгин олиб келади. Кузда шарқий Осиё қир-ғоклари яқинида қаттиқ довул — тропик сиклон (тайфун) туриб, жала ёғади.

Сибирнинг кўпгина қисмида январнинг ўртача температураси —20°, Верхоянскда —50°, Тинч океаннинг Шимолий Осиё қир-ғоклари яқинида эса —15°, —5°. Осиё январ изотермаси Самарканд, Нанкин ва Токиодан ўтади. Тропикларда қишда температура 20°—25°. Июлда Ғарбий Осиё ва Ўрта Осиё (ўртача температура 30° ва ундан баланд), Такламакон ва Тар чўллари айниқса исиб кетади. 20° изотерма 55—60° шаҳрик. гача етиб бо-ради. Шимолий Осиёда доимий тўнг ер кўп. Экваториал минтакада йилига 2000 мм, Жанубий ва Шарқий Осиёнинг денгиз со-ҳилидаги шамолга рўпара ён бағирларда 2000 — 3000 мм (баъзи жойларда 8000-12000 мм) ёғин ёғади. 1861-йил Че-рапунжида 22900 мм ёғин ёққан. Шар-қий Сибирда 350 мм дан кам, Ўрта, Марказий ва Ғарбий Осиё чўлларида 150- 200 мм, баъзи жойларда 100 мм дан кам ёғин ёғади.

Ички сувлари

[edit | edit source]

Осиё — азим дарёлар ўлкаси. Об (Иртиш билан), Енисей (Ангара билан), Лена (Алдан, Вилюй билан), Яна, Индигирка, Колима Шимолий Муз океанига, Анадир, Амур (Сунгари, Уссури билан), Хуанхе, Янсзи, Сиц-зян, Меконг, Менам Тинч океанга, Салуин, Иравади, Браҳмапутра, Ганг, Ҳинд, Шатт ул-Араб Ҳинд океанига қуйилади. Осиёда кичикроқ дарёлар Азов, Қора, Ўртаденгизларгақуйилади. Кура, Амударё, Сирдарё, Или дарёлари Каспий, Орол денгизлари ва Балхаш кўлига қуйилади. Берк ҳавза дарёларининг бир қисми кўлларга қуйилади, бир қисми қум ёки шўрхокларга сингиб кетади ёки бутунлай суғоришга сарф бўлади (Тарим, Чуй, Ҳилманд).

Осиёнинг энг йирик кўллари Каспий ва Орол денгизларидир. Ҳозир Орол қуриб, жуда кичрайиб қолган. Байкал, Иссиқкўл, Хубсугул кўллари, Улик денгиз, Ван, Урмия, Телец кўллари тектоник ботиқлардадир. Бир қанча кўллар тоғларнинг қулашидан (Сарез кўли), карст нати-жасида (Ғарбий Тавр кўллари) пайдо бўлган, шунингдек, шўр кўл кўп (Кукунор, Туз ва бошқалар). Дарёларга ГЕСлар қурилиши на-тижасида йирик сув омборлари вужудга келган: Брацк (Ангара), Красноярск (Енисей), Новосибирск (Об), Бухтарма (Иртиш), Фарҳод, Қайроққум, Чордара (Сирдарё) сув омборлари ва ҳ.к. Қурғоқчил ўлкаларда ер ости сувлари катта аҳамиятга эга. Ўрта, Марказий ва Ғарбий Осиёдаги воҳаларда булоқ, қудуқ ва артезиан сувларидан кенг фойдаланилади.

Осиёнинг дарё ва кўллари муҳим транспорт йўлларидир. Кўпгина дарёлар катта гидроэнергия захирасига эга. Россия Федерацияси, Тожикистон, Япония, Корея ва Хитойда энергиядан, айниқса, кўп фойдаланилади.

Тупроқлари

[edit | edit source]

Осиёда Ер шаридаги барча тупроқ типлари учрайди. Шимолидан жан.га томон иссиқликнинг орта бориши ва намлик режимининг ўзгариши билан тупроқлар ҳам алмашина боради. Осиёда подзол тупроқ айниқса кўп майдонни эгаллаган. Ғарбий, Марказий ва Ўрта Осиёда бўз тупроклар, қўнғир ўрмон тупроклари энг кўп майдонни эгаллаган. Субтропик тоғларда ва мўъта-дил минтақанинг жанубий қисми, шарқи ва гарбида тоғ ўрмон кўнғир тупроклари, Тибет тоғлигида баланд чўл тупроклари ва тоғ ўтлоқи тупроклари асосий туп-роқтипларидир. Хитойнинг чекка жануби-шарқида Япония, Хиндистон, Ҳинди-хитой ва Индонезияда кизил тупроклар асосий ўрин тутади. Водийлар ва делталарда ўтлоқ ва аллювиал ўтлоқи тупроклар кенг майдонни эгаллаган.

Ўсимликлари

[edit | edit source]

Осиё икки фитоге-ографик областга — Голарктика области билан Палеотропик областига киради. Палеотропик флора доимий иссиқ икдим шароитида ривожланган бўлиб, турларга ниҳоятда бой. Голарктика фло-раси муз босишлар, тоғ кўтарилишлари таъсиридан анча камайиб кетган. Шимолидан жанубга томон иклимнинг узгари-ши билан ўсимлик типлари ҳам ўзгара бо-ради — бу ерда тундрадан тортиб Жанубий ярим шардаги сернам экваториал урмонлар ва саванналаргача учрайди.

Чекка шимолида тундра зонаси жойлашган. Тундрада ўрмон йўқ. Тундра буғулар яйлови (лишайникли тундра — қишки яйлов, ўтли ва бутали тундра —ёзги яйлов) ҳисобланади. Тундрадан жанубида ўрмонли тундра жойлашган; ўрмонли тундрада тундра билан бирга сийрак пакана ел ўсадиган ўрмонли жойлар ҳам учрайди. Ундан жанубида ўрмонлар зонаси жойлашган; урмонлар зонаси аксари тайга урмонларидан иборат; майда баргли ва кенг баргли ўрмонлар (шарқда) камроқ майдонни эгаллаган. Сибирнинг жануби-ғарбий ҳудудларида, Забайкале ва Монголи-янинг шимолий қисмларида, шунингдек, Хитойнинг Шимоли-шарқида ўрмонли дашт ва дашт ўсимликлари; Қозоғистоннинг жанубида, Ўрта ва Марказий Осиёда, шунингдек, Ғарбий Осиё тоғликларида ва Арабистон ярим оролда чала чўл ва чўл ўсимликлари ўсади. Осиёнинг ғарбий қисмларида Ўрта денгиз типидаги ўсимликлар учрайди. Шарқий Осиёнинг субтропикларида доим яшил ва аралаш муссон ўрмонлари ҳамда саванналар тарқалган, денгиз соҳилидаги шамолга рўпара ён бағирларни доим яшил ўрмонлар қоплаб олган. Тоғларда ўсимликлар баландлик минтақаларини ҳосил қилган, тоғ тундраси, тоғ тайгаси, тоғ ўрмонлари, тоғ даштлари ва чўллари, тоғ субтропик ва тропик ўсимликлари учрайди.

Ҳайвонот дунёси

[edit | edit source]

Осиё фаунаси материк фаунасидан иборат. Эндемик ҳайвонлардан ҳинд фили, улкан панда, икки ўркачли туя, Таиланд ғорларида жуда кичик кўрсичқон-узунтумшуқ, Япониянинг жанубий соҳиллари яқинида чангаллари уз. 2 м ли ўргимчак ва бошқа бор. Кўпгина ҳайвонлари Европа, Шимолий Америка ва Африка ҳайвонларига ўхшайди. Арабистон ярим оролнинг жануби Африка билан биргаликда Эфиопия зоо-геофафик областига киради. Фил, каркидон, буғу, товуслар ана шу областга хос ҳайвонлардир. Кичик Зонд ороллари Австралия зоогеографик области таркибида. Жанубий Осиёнинг бошқа раёнлари Ҳиндистон-Малай областига киради. Оролнинг қолган қисми Голарктика областининг Евросиё қисмига — Палеарктикага мансуб. Шимолий сохиллар, тундра, тайга, дашт, чўл, тоғ чўллари, Марказий Осиё тоғлари, Узок, Шаркнинг кенг баргли ва субтропик ўрмонлари, Жанубий Осиё тропик ўрмонлари зоогеофафик зоналари бор. Кенг майдонларда инсон таъсирида ҳайвонот дунёси ўзгариб, камайиб қолган (Шар-кий Хитой, Ҳиндистон, Ява орол, Ғарбий Сибирнинг жан.). Кейинги вақтда амалга оширилган тадбирлар бир қанча ноёб ҳайвонлар (собол, сайғоқ, лос ва бошқалар)ни кўпайтириш ва ареалларини тиклашга имкон берди. Ўрта Осиёда асосан, чўл ҳай-вонлари яшайди. Бу ерда ЙУНЕСКОнинг „Кизил китоби“га ёзилган ноёб хайвонлардан кулон, Бухоро буғуси — хонгул, оқ тирноқли айиқ, мензбир суғури қўрикданади.

Қадим замонларда ос-сурийлар, бобилликлар, ҳиндлар, хитойлар, мисрликлар ва бошқа Осиё гео-графиясидан озми-кўпми тасаввурга эга бўлганлар. Қад. Миср, Юнонистон —Форс урушлари (милоддан аввалги 477—449), М акедониял ик Александр юришлари (милоддан аввалги 4-аср), Мисрнинг Ҳиндистон билан денгиз ор-қали савдо ^лиши, Хитой элчиси Чжан Сяннинг Ўрта Осиёда бўлиши (милоддан аввалги 2-аср), Ипак йўлининг очилиши, римликларнинг ҳарбий юришлари натижасида Осиё тўфисида маълумотлар тўпланди. Ўрта асрларда Осиё ҳақида ўрта-осиёликлар ва араблар (Масъудий, Идрисий, Беруний, Маҳмуд Кошғарий, Муҳаммад Хо-размий, Ибн Бат-тута ва бошқалар), хитойлар (Сюан-Сзан ва бошқалар), европаликлар (салиб юришлари, Карпини, Рубрук) анчагина маълумотлар бер-дилар. Хусусан, 10-аср охирида ёзилган „Худуд ул олам“ асарида Осиё географияси ўша замонга нисбатан анча тўғри баён этилган. 13-аср охирида венециялик Марко Поло Марказий Осиёни кесиб ўтди ва ўз сафарлари ҳақида асар езди. Шимолий Муз океанининг Осиё соҳилини руслар ўрганди. 1441—44 йилларда Абдураззоқ Самарқандий Ҳирот шаҳридан Эрон орқали Ҳиндистонга са-фар қилган ва кўрганларини ёзиб қолдирган. Рус савдогари Афанасий Никитин ҳам 1466—72 йилларда Эрондан ўтиб, Ҳиндистонга борди. Португаллар денгиз орқали Ҳиндистонга (1498, Вас-ко да Гама), Японияга (1542) бордилар, 1520-йил Макаода ўрнашиб қолдилар. 1521-йил Магеллан Филиппин оролларига етиб борди. Заҳириддин Бобурнинг „Бобурнома“ асарида ҳозирги Ўзбекистон, Афғонистон ва Ҳиндистон географияси батафсил ва қизиқарли тасвирланган. 1581—82 йилларда Ермак Сибирга юриш қилди. 1639-йил И. Москвитин Охота денгизига, 1643-йил В. Поярков Амур дарёсига етиб борди. 1649—52 йилларда Е. Хабаров Амур бўйлаб саёҳат қилди. 1697—99 йилларда В. Атласов Камчаткани тадқиқ қилди. 17-асрнинг 2-ярмида П. И. Годунов ва С. У. Ремезов Сибирнинг дастлабки ҳариталарини туздилар. 1768—74 йилларда Россия академик экспедицияси Шимолий Осиё ва Кавказни ўрганди. Эверсман (1820—25) ва Г. С. Карелин (1832—42) Ўрта Осиё текисликларини, А. Ф. Миддендорф (1877—78) Фарғона водийсини ўрганди. 1848—63 йилларда А. И. Бутаков Орол денгизи, Амударё ва Сирдарё ҳақида асар ёзди. 19-аср ўрталаридан турли илмий ташкилотлар ва ҳарбий муассасаларда тадқиқот ишлари ривожлана бошлади. Осиёнинг айрим ўлкалари ҳақида даврий нашрлар ва монографиялар сони кўпайди. Россия Геогр. жамияти то-монидан Сибир, Узоқ Шарқ, Кавказ, Марказий Осиё, Ўрта Осиёга кўплаб экспедициялар уюштирилди ва бу ўлкалар табиати анча мукаммал 19-аср охири ва 20-аср И. В. Мушкетов, Л.С.Бергнинг Ўрта Осиё, В. А. Обручевнинг Сибир, В. Л. Комаровнинг Камчатка, А. Н. Краснов ва А. И. Воейковнинг Шарқий ва Жанубий Осиёга доир тадқиқотлари муҳим аҳамиятга эга.

20-асрда тадқиқотлар натижасида Осиёда бир қанча муҳим кашфиётлар қилинди. Осиёнинг Арктика кисми табиати мукаммал ўрганилди (Арктикада бир қанча ороллар кашф этилди, Шим.-Шаркий Сибир, Помирнинг орографик схема-си янгидан тузилди ва ҳ.к.).

Аҳолиси

[edit | edit source]

Осиёда 4,54 млрд. аҳоли яшайди (2022), бу Ер шари аҳолисининг 60,6 %ни ташкил этади.

Антропологик таркиби

[edit | edit source]

Ғарбий Осиё, Жан., Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг асосий қисмларида инсоният тарихининг илк даврларидаёқ одамлар яшаган, куйи палеолит даврида Жан.-Ғарбий Ода эҳтимол, ҳозирги типдаги одам (Ҳомо Сапиэнс) таркиб топган. Осиёнинг катта қисмида одамлар юқори палеолит ва мезолит давридан яшай бошлаган. Осиёдан одамлар Америка, Австралия, Океанияга ўтган. Осиёда европоид, монголоид, австролоид ирклари келиб чиққан. Аҳолининг кўп қисми 55,4 % монголоид иркининг турли гурухларига киради. Ғарбий Осиё, Шимолий Ҳиндистон, Ўрта Осиё халклари (тожиклар) европоид ирқига мансуб. Бир канча кам сонли халкдар австролоид ирқи вакилларидир. Ғарбий Сибир паст-текислиги, Жанубий Урал, Олтой, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Шимолий Ҳиндистондаги бир қанча халклар (30 млн.га яқин) европоид-монголоид аралаш иркига мансуб.

Осиё аҳолисининг этник таркиби ниҳоятда хилма-хил. Бу ерда кўплаб тил оилалари ва гурухларига мансуб бир неча юз халқ яшайди.

Аҳолисининг жойлашиши. Осиёда аҳоли нотекис жойлашган. 1 км² да аҳолининг ўртача зичлиги 87 киши. Япония (1 км² да 336 киши), Ливан (430 киши), Корея Республикаси (493 киши), Шри Ланка (295 киши), Ҳиндистонда (314 киши) аҳоли зич. Жанубий ва Марказий Хитойдаги соҳиллар ва йирик дарёларнинг водийлари, Япониянинг жанубий қисмида, Ганг дарёси бўйида ва Браҳмапутра этакларида, Ҳиндистон ярим оролнинг шарқий соҳили, Меконг дарёси водийси, Ява оролда 1 км² га 1000—1500 киши, баъзи жойларда ундан ҳам кўп киши тўғри келади. Шу билан бир қаторда Марказий Осиё, Шимолий ва Ғарбий Осиёнинг кўп жойларида аҳоли жуда сийрак. Чўлларда (Руб ул-Ҳолий, Дашти Кабир, Такламакон, Гоби) ва Тибет, Ҳимолай, Ҳиндукуш тоғларининг баланд жойларида аҳоли деярли яшамайди.

Демографик таркиби

[edit | edit source]

2000— 01 йилларда ҳар 1000 киши ҳисобидан туғилиш 22, ўлим 8, табиий ўсиш 14 нафарни ташкил қилди. Европада эса табиий кўпайиш —1 га, Африкада +24 га, Америкада +13 га, Океанияда +11 га, бутун дунё бўйича эса +13 га тенг. Осиёда ўртача умр узунлиги эркакларники 65 ва аёлларники 68 ёш. Лекин болалар орасида ўлим анча юқори: ҳар 1000 та болага 55 та тўғри келади (қиёслаш учун: Африкада 88 та, Америкада 25 та, Океанияда 28 та, Европада 9 та). Осиёда 15 ёшгача бўлган болалар бутун аҳолининг 30 %ни, Европада 18 %ни, Америкада 28 %ни, Африкада 43 %ни ташкил этади. 64 ёшдан катта кишилар Осиёда 6 % бўлгани ҳолда Европада 15 %, Америкада 8 %, Африкада 3 %, Океанияда 10 %дир.

Сиёсий бўлиниши

[edit | edit source]

Илк сивилизация марказлари қадимда Осиёда юзага келган. Бу ерда асрлар давомида буюк давлатлар (Бобил, Шумер, Оссурия, Ҳараппа, Урарту ва бошқалар) ҳамда салтанатлар (Бобурийлар, Усмонийлар) юзага келган ва парчаланиб кетган. 19-асрларда Осиё ҳудудидаги бир қанча мамлакатлар европаликларнинг мустамлакалари бўлган. Осиё сиёсий харитасида 20-асрда жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Миллий озодлик кураши оқибатида Мўғулистон (1921), Ветнам (1945), Корея (1948), шунингдек, Бирлашган Қиролликнинг собиқ мустамлакалари мустақилликка эришди (Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Шри Ланка, Иордания, Малдив ороллари, Малайзия, Сингапур, Яман, Индонезия, Сурия, Ливан, Лаос, Камбоджа). Фаластиннинг бир қисмида Исроил давлати ва Фаластин мухторияти пайдо бўлди. 1971-йил Абу Даби, Дубай, Шаржа, Ал Фужайра, Умм ал-Кайвайн, Ажман амирликларининг бирлашувидан Бирлашган Араб Амирликлари давлати тузилди. 1991-йилда Россия империясининг парчаланиб кетиши оқибатида Ўрта Осиёда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Қозоғистон мустақилликка эришди. Осиё ҳудудининг 1/4 қисмидан кўпроғи, унинг шимолий қисми Россия Федерацияси таркибида. 2000-йилда Шарқий Тимор давлати ташкил топди.

Осиё орол мамлакатлари

[edit | edit source]
Пойтахт Мамлакат
Абу Даби БАА байроғи Бирлашган Араб Амирликлари
Амман Иордания байроғи Иордания
Анқара Туркия байроғи Туркия
Остона Қозоғистон байроғи Қозоғистон
Ашхобод Туркманистон байроғи Туркманистон
Бағдод Ироқ байроғи Ироқ
Боку Озарбайжон байроғи Озарбайжон
Бангкок Таиланд байроғи Таиланд
Бандар-Сери-Бегаван Бруней байроғи Бруней
Байрут Ливан байроғи Ливан
Бишкек Қирғизистон байроғи Қирғизистон
Виентиан Лаос байроғи Лаос
Дакка Бангладеш байроғи Бангладеш
Дамашқ Сурия байроғи Сурия
Деҳли (Ню Деҳли) Ҳиндистон байроғи Ҳиндистон
Жакарта Индонезия байроғи Индонезия
Дили Шарқий Тимор байроғи Шарқий Тимор
Доҳа Қатар байроғи Қатар
Душанбе Тожикистон байроғи Тожикистон
Ереван Арманистон
Тел-авив Исроил байроғи Исроил
Исломобод Покистон байроғи Покистон
Қобул Афғонистон байроғи Афғонистон
Катманду Непал байроғи Непал
Куала Лумпур Малайзия байроғи Малайзия
Мале Малдивалар байроғи Малдив
Манама Баҳрайн байроғи Баҳрайн
Манила Филиппин байроғи Филиппин
Маскат Оман байроғи Уммон
Нейпидо Бурма байроғи Мянма
Никосия Кипр байроғи Кипр
Пекин Хитой байроғи Хитой
Пномпен Камбоджа байроғи Камбоджа
Пхенян Шимолий Корея байроғи КХДР
Сана Яман байроғи Яман
Сеул Жанубий Корея байроғи Корея Республикаси
Сингапур Сингапур байроғи Сингапур
Тошкент Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Тбилиси Грузия байроғи Грузия
Теҳрон Эрон байроғи Эрон
Токио Япония байроғи Япония
Тхимпху Бутан байроғи Бутан
Улан-Батор Моғулистон байроғи Монголия
Ханой Ветнам байроғи Ветнам
Шри-Жаяварденепура-Котте Шри Ланка байроғи Шри Ланка
Ал-Қувайт Қувайт байроғи Қувайт
Ар-Риёд Саудия Арабистони байроғи Саудия Арабистони
Лефкосия* Шимолий Қибрис байроғи Шимолий Кипр
Қуддус* Фаластин байроғи Фаластин[3]
Сухум* Абхазия байроғи Абхазия
Тайбей* Тайван байроғи Тайван
Схинвал* Жанубий Осетия байроғи Жанубий Осетия

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Натионал Геограпҳиc Фамилй Референcе Атлас оф тҳе Wорлд. Wашингтон, ДC: Натионал Геограпҳиc Соcиэтй (У.С.), 2006 — 264-бет. 
  2. „Популатион оф Асиа. 2019 демограпҳиcс: денситй, ратиос, гроwтҳ рате, cлоcк, рате оф мен то wомен.“. www.популатионоф.нет. Қаралди: 2-июн 2019.
  3. Фаластин минтақаларининг давлат сифатида шаклланиши ҳали ўз ниҳоясига етмаган.

Библиография

[edit | edit source]

Ўқиш учун

[edit | edit source]
  • Эмбреэ, Аинслиэ Т., эд. Энcйcлопедиа оф Асиан ҳисторй (1988)
  • Ҳигҳам, Чарлес. Энcйcлопедиа оф Анcиэнт Асиан Cивилизатионс. Фаcц он Филе либрарй оф wорлд ҳисторй. Неw Ёрк: Фаcц Он Филе, 2004.
  • Камал, Нираж. „Арисе Асиа: Респонд то Wҳите Перил“. Неw Делҳи: Wордсмитҳ, 2002, ИСБН 978-81-87412-08-3
  • Кападиа, Фероз, анд Мандира Мукҳержеэ. Энcйcлопаэдиа оф Асиан Cултуре анд Соcиэтй. Неw Делҳи: Анмол Публиcатионс, 1999.
  • Левинсон, Давид, анд Карен Чристенсен, эдс. Энcйcлопедиа оф Модерн Асиа. (6 вол. Чарлес Сcрибнер’с Сонс, 2002).

Адабиётлар

[edit | edit source]



Ҳаволалар

[edit | edit source]
  • „Дисплай Мапс“. Тҳе Соил Мапс оф Асиа. Эуропеан Дигитал Арчиве оф Соил Мапс – ЭуДАСМ. 12-август 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2011-йил.
  • „Асиа Мапс“. Перрй–Cастаñэда Либрарй Мап Cоллеcтион. Университй оф Техас Либрариэс. 18-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-июл 2011-йил.
  • „Асиа“. Норман Б. Левентҳал Мап Cентер ат тҳе Бостон Публиc Либрарй. 29-сентабр 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2011-йил.(Wайбаcк Мачине сайтида 2011-09-29 санасида архивланган)
  • Боwринг, Пҳилип (12-феврал 1987-йил). „Wҳат ис Асиа?“. Эастерн Эcономиc Ревиэw. 135-жилд, № 7. 28-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланди. Қаралди: 22-апрел 2009-йил. {{cите магазине}}: Андозада ҳеч қандай қиймат берилмаган (бўш) номаълум параметр мавжуд: |сеператор= (ёрдам); Море тҳан оне оф |арчиведате= ва |арчиве-дате= спеcифиэд (ёрдам); Море тҳан оне оф |арчивеурл= ва |арчиве-урл= спеcифиэд (ёрдам)CС1 маинт: дате формат () (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-07-28 санасида архивланган)