Jump to content

Ўзбекхон

From Vikipediya
Ўзбекхон
Ғиёсиддин Муҳаммад Ўзбекхон

Твер князи Михаил Ярославич О'збекхон ҳузурида, Василий Верешчагин сур'ати.
Таваллуди 1282
Вафоти 1341 (58-59 ёшларида)
Саройботу
Фуқаролиги Олтин Ўрда ва Юан
Фаолият йиллари 1313–1341
Дини ислом суннийлик
Унвони Хон
Турмуш ўртоғи Боёлун Хотун, Тойдула, Кебек Хотун, О'рдужа Хотун
Болалари

Жонибек

Тинибекхон
Отаси То'г'рулча

Ўзбекхон Султон Муҳаммад (тахминан 12821342) – Олтин Ўрда хони (13121342). Ўзбек миллатининг асосчиларидан бири. Биринчи „ўзбек“. Мангу Темурхоннинг невараси. 1313 йил амакиси Тўқтайхон (Тўхта) вафотидан сўнг нуфузли амирлар Қутлуғ Темур ва Исатойбек қиёт ёрдамида тахтга ўтирган. Исломни давлат дини сифатида жорий этган, бошқа диндагиларни қаттиқ таъқиб этган. Бу амирларнинг исёнига сабаб бўлган, бироқ у беаёв бостирилган. Олтин Ўрдадаги ички низоларга чек қўйган, салтанатининг юксалишига эришган. Бу даврда ҳокимият марказлашган, улуслар вилоятларга айлантирилган, уларни нўёнлар бошқарган. Пойтахт Сарой Ботудан Сарой Берка шаҳрига кўчирилган. Олтин Ўрданинг ҳарбий салоҳияти кучайган, қўшин миқдори 300 минг кишига етган. Руснинг ягона давлат бўлиб бирлашишига йўл қўймаслик мақсадида рус князларини бир-бирига қайраб турган. Твернинг улуғ князи Михаил Ярославични рус князликларини бирлаштириб, рус ерларини мўғуллар асоратидан халос бўлиши йўлидаги саъйҳаракатларига қарши курашган. Ўзбекхон 1317 йил Москва князи Юрий Дашковичга улуғ княз мақомини бериб, унга синглиси Кончакани хотинликка берган. Ўзбекхон Юрийга қўшин берган, бироқ Михаил бу қўшинни енгган. Шунда Ўзбекхон Михаилни Ўрдага чақириб, ясоққа тортган (қатл эттирган). 1327 йил Ўзбекхон Москва князи Иван И Данилович Калита ёрдамида Твердаги исённи бостирган, сўнгра Шимоли Шарқий Руснинг асосий ҳудудини 2 қисмга бўлиб, уларни Москва ва Суздал князларига берган. 1339-йил Ўзбекхон Иван Калита қутқуси билан Твернинг улуғ князи Александр Михайловични ўғли Фёдор билан қатл этган. У, шунингдек, жанубда ҳам фаол сиёсат юргизган. 1319- ва 1335-йилларда у Арронга – ҳулокуийларнинг ҳозирги Озарбайжон ҳудудидаги мулкига ҳарбий юришлар қилган.

Ўзбекхон 1339-йилги Дулсерт харитасидаги тасвири. Сатрлар: Ҳиc доминатур Усбеч, доминус император де Сара, „Бу ерларни Ўзбек бошқаради, Кимки Саройботу ҳукмдори“.
Ўзбекхон ҳукмронлиги давридаги Олтин Ўрда байроғи
1314-йили Қримда қурилган Ўзбекхон масжиди.
Ўзбекхон давридаги Олтин Ўрда ҳудудлари
А.
Ақтау шаҳридан чиқишдаги Ўзбекхон мозорига йўл кўрсаткичи

Араб сайёҳи Ибн Баттутанинг ёзишича, (у 1333-йил Сарой Беркада Ўзбекхон қабулида бўлган), шаҳарда 6 халқ: мўғуллар, аланлар, қипчоқлар (туркийлар), черкаслар, славянлар ва юнонлар яшаган, уларнинг шаҳарда ўз мавзелари бўлган. Ў. Сарой Беркада кўплаб масжидлар, мадрасалар, саройлар, мақбаралар қурдирган. Ў. янги шаҳарлар барпо этиш ва турли иншоотлар қуришга катта эътибор қаратган. Эски Қрим (Солхат)да у қурдирган масжид бугунги кунгача сақланиб қолган. Пойтахт Сарой Беркада кўплаб шоирлар, олимлар, мусиқашунослар ва меъморлар яшаган. Шоирлар туркий тилнинг Хоразм лаҳжасида ижод қилган. Машҳур „Қипчоқ кодекси“ – адабийдиний ва сиесий матнлардан иборат ноёб тўпламга тартиб бериш 1340-йилда тугалланган. Баъзи туркий уруғлар ва қабилалар Ўзбекхон номи билан аталиб, кейинчалик улар узбек халқи (қаранг Ўзбеклар) таркибига кирган. Шўро тарихнавислигида ўзбек халқи ўз номини Ўзбекхондан олган деган ғайриилмий қараш устун бўлган.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Утемишходжи. Чингизнаме, АлмаАта, 1992; Иброҳимов Н., Ибн Баттута ва унинг Ўрта Осиёга саёҳати, Т., 1993; Рахманалиев Р., Импсрия тюрков, М., 2002.