Ўзбекистон ССР байроғи
Бу мақолада манбалар <ref></ref> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| |||
---|---|---|---|
Таъсис қилинган | 1952-йил 29 август | ||
Рад этилган | 1991-йил 18 ноябр | ||
Мутаносиблиги |
1:2 |
Ўзбекистон.ССР байроғи - Ўзбекистон ССР тимсоли ҳисобланган. 1952-йилнинг 29-август куни таъсис этилган.
Байроқ маъноси
[edit | edit source]Байроқ ўртасидаги ҳаворанг ранг осмонни, оқ линиялар пахтани, қизил ранг эса ишчи қатламларнинг инқилобий курашини англатар эди. Олтин ўроқ ва болға деҳқон ва ишчиларнинг бирлигини, беш қиррали юлдуз эса пролетариат рамзи эди.
Тарихи
[edit | edit source]Ушбу байроқдан олдин қизил рангадаги байроқ қўлланилиб, байроқнинг юқори тепасининг чап томонида сариқ олтин рангда кирилл ёзувидаги Ўзбек тилида ''Ӯзбекистон ССР'' ва Рус тилида ''Узбекская ССР'' деб ёзилган эди.
1937-йилда ва 1940-йилларнинг бошида яна бир бошқа байроқ, яъни қизил рангли байроқда тепасининг юқори чап томонида сариқ олтин ранг билан лотин ёзувида ''Ozbekistan SSR'' ва кирилл ёзувида ''Узбекская ССР'' деб ёзилган эди.
1931-йилдан то 1937-йилгача қизил рангли байроқнинг юқори тепасининг чап томонида ''УзССР'' деб ёзилган эди.
Ўзбек ССР 1952-1991-йилларда ушбу мақоладаги байроқ Ўзбекистон ССРда қўлланган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, 1991-йилнинг 18-ноябрида янги байроқ, яъни ҳозирги пайтгача қўлланилиб келинаётган байроқ қабул қилинган.
-
1925-йил 22 июлдан 1926-йил 9 январгача
-
1926 9 январдан 1931-йилгача
-
1931-йилдан 1935йил январгача
-
1935 январдан 1937-йилгача
-
1937-йилдан 1941-йил 16 январгача
-
1941-йил 16 январдан 1952-йил 29 августгача
-
1952-йил 29 августдан 1991-йил 18 ноябргача
Яна қаранг:Ўзбекистон Республикаси Давлат Байроғи, Ўзбекистон байроқлари, Ўзбек байроқлари тизмаси