Jump to content

Ўзбекча Википедия

From Vikipediya
Фавиcон оф Wикипедиа Ўзбекча Википедия
Ўзбекча Википедия логоси
Wеб-манзил уз.wикипедиа.орг
Интерwики уз:
Асосий бўлим ўзбекча
Асос солинган сана 21-декабр, 2003
Мақолалар сони 299 927
Эгаси Wикимедиа Фоундатион
Лицензия эркин
Реклама йўқ

Ўзбекча Википедия — Википедия очиқ энсиклопедиясининг ўзбек тилидаги бўлими. Ўзбекча Википедия 2003-йил декабрда ўз фаолиятини бошлаган. Айни дамда ўзбекча Википедиянинг 299 927 та мақоласи мавжуд.

Дунё бўйлаб 37 миллионга яқин одам ўзбек тилида сўзлашиши ҳамда Ўзбекистонда 17 миллиондан ортиқ Интернет фойдаланувчи борлигига қарамасдан,[1] ўзбекча Википедияда фаол таҳрирчилар сони оз ва мавжуд мақолаларнинг аксарида етарлича манба кўрсатилмаган.[2] Аммо 2012-йилнинг бошидан фаол фойдаланувчилар сони ҳам, яхши ёзилган мақолалар сони ҳам сезиларли даражада ўса бошлади. 2013-йил бошида Википедиянинг ўзбек тилидаги версияси бошқа тиллардаги Википедиялар ичида йиллик кўришлар сони ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллади[3]. 2022-йилда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда йўлга қўйилган „WикиСтипендия“ лойиҳаси таъсирида ўзбекча Википедияга умумий ташрифлар ҳамда лойиҳадаги мақолалар ва таҳрирлар сони кескин ошди.

Ўзбек тилидаги Википедияда мақолалар лотин ёзувида ёзилади. 2012-йил август ойида фойдаланувчилар қомус саҳифаларини ҳам кирилл, ҳам лотин ёзувида ўқий олишлари учун ўзбекча Википедияга махсус ёзув конвертери ишга тушган.

Ўзбекча Википедия бош саҳифаси (2021-йил сентябр).

Тарихи

Ўзбекча Википедия ўз фаолиятини 2003-йилда бошлаган. Илк таҳрир 2003-йил 21-декабрда қомуснинг бош саҳифасида қилинган[4]. 2004-йил давомида ўзбекча Википедияда катта ўзгаришлар рўй бермади. 2005-йилга келиб эса қомус анча фаоллашди.

2011-йил сентябр ойи охири, октабр ойи бошларида Ўзбекистон ҳудудида ўзбекча Википедия тўсилди. Ўзбекистонда тўсилган бўлишига қарамасдан, энсиклопедия 2012-йил жадаллик билан ривожлана бошлади. Ўша йили май ойидан лойиҳада бот орқали кўп сонли мақолалар яратиш бошланди. 2013-йил эса Ўзбекистон миллий энсиклопедиясидаги барча мақола ўзбекча Википедияга бот ёрдамида қўшилди.

2008-йил wики.зн.уз адресида ўзбекча Википедия кўзгуси очилди. Кўзгу Ўзбекистондаги фойдаланувчилар учун халқаро трафикни озайтириш учун яратилганди. Аммо 2012-йилдан бери мазкур кўзгу ишламайди.

Викимажлислар

2007-йил Тошкент ахборот технологиялари университетида ўзбекча Википедия таҳрирчиларининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Википедияда аввал таҳрир қилмаган талабалар ҳам қатнашди.

ВикиЁз

2008-йил Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига қарашли Узинфоcом ахборот технологиялари маркази ҳомийлигида ВикиЁз танлови уюштирилди. Танловнинг асосий мақсади ўзбекча Википедияни кенгайтириш ва ривожлантириш эди. Аммо танлов муваффақиятли кечмади ва натижасиз якунланди.

ОзодWики

ОзодWики рукни баннери

2014-йилнинг февралида Озодлик радиоси ўзбекча Википедиянинг ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида ОзодWики рукнини таъсис қилди[5][6] Бу рукн остида турли материаллар, жумладан фаол Википедия таҳрирчиларидан олинган интервюлар,[6][7][8][9][10][11] мавжуд мақолаларга тақризлар[7][8][12] ҳамда Википедияда таҳрир қилиш бўйича дарслар[11] бериб борилди. Бундан ташқари, ўзбекча Википедияни оммалаштириш учун Озодлик радиоси хабарларида ишлатилган айрим сўзлар энсиклопедиядаги мос мақолаларга уланди.[5] ОзодWики лойиҳаси ҳар икки тараф учун ҳам фойдали бўлди: „Озодлик радиоси ўқувчилари кенгроқ маълумотга йўналтирилди ва Википедия янги ўқувчилар ва мавзулар ҳисобига оммалашди. Бундан ташқари, Озодлик радиоси Википедияга турли мавзуларни ёритишни таклиф қилди, Википедияда эса ўз навбатида Озодликка ҳаволалар қўшилди.“[5].

Қисқа вақт ичида ОзодWики рукни остида берилган материалларнинг ўзбекча Википедияга ижобий таъсир қилаётгани кузатилди.[13] ОзодWики эшиттириши бошланганидан кейин рўй берган ўзгаришларнинг барчаси фақат ОзодWики эшиттириши таъсирида бўлгани эҳтимолдан холи бўлса-да, ўзгаришларнинг аксари айнан шу лойиҳа доирасидаги эшиттиришлар берилаётган пайтда юз берди. 2014-йил январ ойида ўзбекча Википедиянинг бош саҳифасига 20 368 марта ташриф қилинган бўлса, шу йилнинг март ойига келиб бу кўрсаткич 56 274 га етди.[13] 2013-йил мартида бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 20 403 ни ташкил қилган эди. 2014-йил апрел ойида бош саҳифага қилинган ташрифлар сони эса 136 592 ни ташкил қилди[14]. 2013-йил апрелида бош саҳифага қилинган ташрифлар сони 12 134 ни ташкил қилган эди.

Январ ойига қараганда феврал ойида ўзбекча Википедияда фаоллик сезиларли даражада ошди. Январда тахминан 1 400 марта таҳрир тугмаси босилган бўлса, февралда қомус 2 200 атрофида таҳрир қилинди[13]. Бошқача қилиб айтганда, февралда аввалги ойга қараганда таҳрирлар сони 59 фоизга ошди. Январ ойида декабрга қараганда таҳрирлар сони 32 фоизга озайгани эътиборга олинса, бу сезиларли ўсишдир.

2014-йил январда кунига ўртача бир дона мақола яратилган бўлса, февралда бу кўрсаткич уч бараварга ошди[15]. Яъни, ОзодWики эшиттириши берила бошланган ойда ўзбекча Википедияда кунига ўрта ҳисобда учта мақола яратилди. 2013-йилнинг октабр, ноябр, декабр ойларида кунига ўртача иккита мақола яратилган эди.

Шундай бўлса-да, 2014-йилнинг феврал ойида янги фойдаланувчилар сонида сезиларли ўзгаришлар кузатилмади[16]. Мазкур ойда ҳам январ ойидагидек камида ўн дона таҳрир қилган янги фойдаланувчилар сони аввалги ойга солиштирганда уч кишига ўсди: ўзбекча Википедияда декабрда 184, январда 187, февралда эса 190 та янги фойдаланувчи пайдо бўлди. Шундай бўлса-да, март ва апрелда янги фойдаланучилар сони бир оз ўсди. Камида ўн дона таҳрир қилган янги фойдаланувчилар сони мартда тўрт, апрелда олти кишига ўсди.

Лойиҳа давомида 33 дона мақола чоп этилди. Охирги мақола 2016-йилнинг январ ойида эълон қилинди.

Қоидалари

Ёзув

Ўзбекча Википедияда лотин ёзувидан кирилл ёзувига ўгирувчи конвертер

ўзбекча Википедияда мақолалар лотин ёзувида ёзилади. Тарихда ўзбек тили турли алифболардан фойдаланиб ёзилган. 1928-йилгача саводли кишилар ўзбек тилида ёзаётганда араб ёзувига асосланган алифбони ишлатишган. 1928-йилдан 1940-йилгача ҳозирги лотин ёзувидан фарқ қиладиган лотин ёзувидан қўлланган. 1940-йилдан бошлаб ўзбек тилида ёзиш учун кирилл ёзувидан қўлланила бошланган. Кирилл ёзуви 1993-йилгача ўзбек тилининг асосий ёзуви бўлиб қолди.

Ўзбекча Википедия таҳрир ойналарида чиқадиган викификатор тугмаси

Ўзбекистон ССРИдан ажраб чиқиб мустақилликка эришганидан кейин мамлакатда ўзбек тилига янги лотин ёзуви киритилди. Ҳозирги кунда мактаб ва олийгоҳ қўлланмалари, баъзи газета ва журналлар ҳамда айрим расмий қоғозлар лотин алифбосида ёзилади. 2004-йилдан бошлаб баъзи расмий сайтларда ҳам лотин ёзувидан қўлланила бошланди. Шундай бўлса-да, кирилл ёзуви ҳали ҳам кенг қўлланади, айниқса ёши катта ва бошқа мамлакатларда яшайдиган ўзбеклар орасида.

Ҳозир ўзбекча Википедияда кирилл ёзувида ёзилган матнни осонликча лотин ёзувига ўгирувчи функсия бор. Викификатор деб аталувчи бу дастур таҳрир ойнасига киритилган викиматнни вики-белги ва ўзбек тили типографиясининг баъзи бир қоидаларига асосланиб автоматик таҳрир ҳам қилади. 2012-йил август ойида фойдаланувчилар қомус саҳифаларини ҳам кирилл, ҳам лотин ёзувда кўра олишлари учун ўзбекча Википедияга махсус ёзув конвертери қўшилди[17].

Бошқа қоидалар

Инглизча Википедияда саҳифаларни қайта номлаш, ярим ҳимоя қилинган саҳифаларни таҳрирлаш ва файл юклаш учун автотасдиқланган (инглизча: аутcонфирмед) статуси керак. Ўзбекча Википедияда бу ҳаракатлар чекланмаган. Ҳозирда ўзбекча Википедияда ўн еттита администратор бор. Буларнинг биттаси нафаол.

Қамрови

Ўзбекча Википедияда Ўзбекистон сиёсати ҳақида мақола жуда оз.[18] 2012-йил ўзбекча Википедия Ўзбекистонда тўсилган бўлишига қарамасдан жадаллик билан ривожланиб, энсиклопедияда муҳим мавзулар бўйича яхши ёзилган мақолалар сони ўса бошлади. 2013-йил Ўзбекистон миллий энсиклопедиясидаги мақолалар бот ёрдамида ўзбекча Википедияга қўшилганидан кейин онлайн қомуснинг қамрови анча кенгайди. Ҳозирда қомусда энг кўп аҳоли пунктлари, астрономик жисмлар, шахсиятлар, мусиқа ва футбол ҳақида мақола мавжуд.[19]

Ўзбекча Википедияда кўпгина бошқа Википедияларда бўлганидек, сифатига қараб танланган ва яхши мақолалар фойдаланувчилар келишуви билан ажратилади. Ҳозирда ўзбекча Википедияда 27 та танланган ва 66 та яхши мақола бор. Танланган мақола статусига эга мақолалар Юлдуз, Фалсафа, Корея Республикаси, Теҳрон, Ҳалаб, Қорабулоқ, Энcйcлопæдиа Британниcа, Алишер Навоий, Cристиано Роналдо, Британия империяси, Техас, Палов ва Испания империяси мақолаларидир.

Статистикаси

2012-йил 5-июнда ўзбекча Википедия мақолалари сони 10 000 га етди[20]. 10 000-мақола компас ҳақида бўлди. Бир ойдан кейин 5-июлда мақолалар сони 20 000 га кўтарилди[21]. 20 000-мақола метеорология ҳақида бўлди. 2012-йил 8-ноябрда ўзбекча Википедия мақолалари сони 50 000 га етди[22][23]. 50 000-мақола квадрат тенглама ҳақида бўлди. 2013-йил 20-мартда бўлса мақолалар сони 100 000 га етди[24][25]. 100 000-мақола ишчи кучи мақоласи бўлди. Ўзбекча Википедия мақолалари сонидаги бу ўсишларга асосан ботлар ёрдамида эришилди.

Ўзбекистонда ўзбекча ва русча Википедия саҳифаларини кўришлар сонининг ўсиш сур’ати.

Ўзбек тилидаги Википедияда ҳозир 299 927 та мақола бор. Фойдаланувчилар сони — 143 037, улардан 489 нафари охирги ой ичида камида битта таҳрир қилган. Жами саҳифалар сони (мунозара, туркум ва ҳоказоларни қўшиб ҳисоблаганда) — 1 096 246. Жами таҳрирлар сони — 5 190 950. Теранлиги — 33.38. Мақола сони бўйича ўрни — 41. Ҳар бир Википедия бўлимида бўлиши керак бўлган мақолалар сони бўйича ўзбекча бўлим 72-ўринни эгаллайди[26].

Ўзбекча Википедияга ташрифлар (Сентабр, 2022) Манба[27]
Ўзбекистон
  
85.92%
АҚШ
  
4.29%
Россия
  
1.6%
Германия
  
0.97%
Нидерландия
  
0.71%
Канада
  
0.63%
Қирғизистон
  
0.6%
Бошқа
  
5.3%


Сана Мақола сони[28] Мақола
15.01.2006 100
24.05.2006 500
28.05.2006 1 000
05.06.2012 10 000 Компас
05.07.2012 20 000 Метеорология
31.07.2012 30 000 Гироскоп
27.08.2012 40 000 Шамол
08.11.2012 50 000 Квадрат тенглама
29.11.2012 60 000 Блуэ Моунтаин, Миссиссиппи
04.01.2013 70 000 Тинчлик
13.02.2013 80 000 Арматура
10.03.2013 90 000 Александр буржи
20.03.2013 100 000 Ишчи кучи
20.04.2013 110 000
09.05.2013 120 000
17.05.2022 140 000
04.07.2022 150 000 Гиоргетто Гиугиаро
04.08.2022 160 000
25.09.2022 170 000
22.10.2022 180 000
26.11.2022 190 000
26.11.2022 200 000 Кüдüрлü
25.07.2023 240 000
05.03.2024 250 000 Хкачоянг
Бугун 299 927

Тўсилиши

Ўзбекистонда Википедия тўлалигича икки марта қисқа муддатга тўсилган. Дастлабки блок 2007—2008-йилларда содир бўлган. 2011-йил сентябр ойи охири, октябр ойи бошларида Ўзбекистон ҳудудида Википедиянинг фақат ўзбекча бўлимига тўсиқ қўйилган. Шундай бўлса-да, Озодлик радиоси тўсиқ ҳақида 2012-йил 16-февралда мақола ёзганидан кейингина халқаро оммавий ахборот воситалари бу мавзуни ёритди.[29] Бошида Ўзбекистонда ўзбекча Википедия саҳифаларини очишга уринган фойдаланувчилар Миcрософтнинг мсн.cом сайтига йўналтирилди.[29] Кейинчалик энсиклопедия саҳифалари шунчаки очилмай қўйди. Бошқа тиллардаги Википедиялар очилди, фақат ўзбекча Википедия саҳифалари тўсилди, холос.[30]

Ўзбекча Википедиянинг тўсилиши сабаби маълум эмас. Айримлар Ўзбекистон ҳукумати энсиклопедияда ўз фаолиятини танқид қиладиган мақолалар ёзилишидан хавотирда бўлгани учун тўсиб қўйган, деб тахмин қилишди.[2] Америкалик антрополог Сараҳ Кендзиор ўзбекча Википедияни ҳукумат шунчаки „ўзини кўрсатиши“ учун тўсган, сабаби Ўзбекистон ҳукумати барча ўзбек тилидаги контентни ўз юрисдиксиясига киради, деб ўйлайди, деган фикрни билдирди.[18]

Тўсиқ унча кучли эмас эди: ўзбекча Википедия саҳифаларини ҲТТПС уланиш билан очиш мумкин эди. Шу сабаб 2013-йил Гоогле ўзбекча Википедия саҳифаларини ҲТТПС билан индексация қила бошлади ва фойдаланувчилар автоматик тарзда ҲТТПСга йўналтирила бошланди. Умуман олганда, 2013—2019-йилларда Ўзбекистонда ўзбекча Википедия саҳифаларини муаммосиз очилди. 2019-йилнинг майида Ўзбекистон ҳукумати бир неча матбуот ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, Америка овози, ББC, Амнестй Интернатионал ҳамда Ҳуман Ригҳц Wатч сайтларига қўйилган тўсиқни олиб ташлади.[31] Ўшандан бери Ўзбекистонда фойдаланувчилар ўзбекча Википедия саҳифаларини ҳеч бир муаммосиз оча оладилар.

Манбалар

  1. „Асиа Интернет Стац бй Cоунтрй анд 2019 Популатион Статистиcс“. Интернет Wорлд Стац (2018-йил декабр). 2019-йил 4-февралда асл нусхадан архивланган.
  2. 2,0 2,1 Атаэв, Нодир. „Ис Wикипедиа Аccурате?“ (ўзбекча) (17-феврал 2012-йил). Қаралди: 21-феврал 2012-йил.
  3. „Паге Виэwс фор Wикипедиа, Алл Платформс, Нормализед“. Wикимедиа. Қаралди: 2-апрел 2013-йил.
  4. „Маин Паге“. Узбек Wикипедиа (21-декабр 2003-йил). Қаралди: 19-апрел 2014-йил.
  5. 5,0 5,1 5,2 Омуэму, Сопҳиа. „Фигҳтинг Cенсоршип ин Узбекистан, Оне Энтрй ат а Тиме“ (17-июн 2014-йил). 2016-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-июн 2014-йил.
  6. 6,0 6,1 „Ўзбекча Википедия фаоллашадиган бўлди“ (ўзбекча) (6-феврал 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  7. 7,0 7,1 „Ўзбекистонлик Ге Олимпиаданинг 13 февралдаги мусобақаларида қатнашади“ (ўзбекча) (13-феврал 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  8. 8,0 8,1 „Ўзбекча Википедия “Евромайдон”ни ёритишга улгурмаяпти“ (ўзбекча) (19-феврал 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  9. „"Ўзбекистонда Википедияга ҳисса қўша оладиган илмли ёшлар кўп, лекин..."“ (ўзбекча) (6-март 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  10. „21 яшар Дониёр Ўзбекча Википедияга НАТО тўғрисида мақола қўшди“ (ўзбекча) (20-март 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  11. 11,0 11,1 „Тҳе Белл ҳас Рунг анд тҳе Wики Лессон ҳас Стартед“ (ўзбекча) (27-март 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  12. „Қрим бўҳронини Ўзбекча Википедия ҳам диққат билан кузатмоқда“ (ўзбекча) (7-март 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  13. 13,0 13,1 13,2 „ОзодWики Ўзбекча Википедияга ташрифларни 300%га оширди“ (ўзбекча) (10-апрел 2014-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  14. „Wикипедиа артиcле траффиc статистиcс“. Wикипедиа артиcле траффиc статистиcс. Қаралди: 22-май 2014-йил.
  15. „Артиcлес - Неw артиcлес пер дай“. Wикипедиа Статистиcс. Қаралди: 21-апрел 2014-йил.
  16. „Wикипедианс - Неw wикипедианс“. Wикипедиа Статистиcс. Қаралди: 21-апрел 2014-йил.
  17. Атаэв, Нодир. „Ўзбекча Википедия ривожланмоқда“ (ўзбекча) (3-октабр 2012-йил). Қаралди: 20-апрел 2014-йил.
  18. 18,0 18,1 Кендзиор, Сараҳ. „Wҳй Дид Узбекистан Бан Wикипедиа?“. Регистан (21-феврал 2012-йил). 16-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-феврал 2012-йил.
  19. „Мост линкед-то cатегориэс“. Узбек Wикипедиа. Қаралди: 19-апрел 2014-йил.
  20. „Тҳе Нумбер оф Артиcлес ин тҳе Узбек Wикипедиа Реачес 10,000“ (ўзбекча) (7-июн 2012-йил). 10-июн 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-июн 2012-йил.
  21. „Тҳе Нумбер оф Артиcлес ин тҳе Узбек Wикипедиа гаинс анотҳер 10,000 ин а монтҳ“ (ўзбекча) (12-июл 2012-йил). 20-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-июл 2012-йил.
  22. „«Википедия» на узбекском содержит более 50 тысяч статей“ (русча) (8-ноябр 2012-йил). 16-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2014-йил.
  23. „Тҳе Нумбер оф Артиcлес ин тҳе Узбек Wикипедиа ҳас Эхcеэдед 50,000“ (ўзбекча) (8-ноябр 2012-йил). 16-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2014-йил.
  24. „Число статей в узбекской «Википедии» превысило 100 тысяч“ (русча) (20-март 2013-йил). 9-май 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2014-йил.
  25. „"Лабор Форcе" ҳас Беcоме тҳе 100,000тҳ Артиcле он тҳе Узбек Wикипедиа“ (ўзбекча) (20-март 2013-йил). 28-март 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-апрел 2014-йил.
  26. „Лист оф Wикипедиас бй сампле оф артиcлес“. Wикимедиа Фоундатион. Қаралди: 18-апрел 2014-йил.
  27. https://stats.wikimedia.org/#/uz.wikipedia.org/reading/page-views-by-country/normal%7Ctable%7C2022-09-01~2022-11-01%7C(access)~desktop*mobile-app*mobile-web%7Cmonthly
  28. „Wикипедиас бй артиcле-cоунт милестоне“. Wикимедиа. Қаралди: 28-сентябр 2012-йил.
  29. 29,0 29,1 „Тҳе Узбек Wикипедиа ис Блоcкед ин Узбекистан“ (ўзбекча) (16-феврал 2012-йил). Қаралди: 21-феврал 2012-йил.
  30. „Wикипедиа Артиcлес ин Узбек Блоcкед“ (16-феврал 2012-йил). Қаралди: 21-феврал 2012-йил.
  31. „Узбекс Опен Wеб то ББC, ВОА, Амнестй Интернатионал“. ВОА (14-май 2019-йил). Қаралди: 1-октабр 2019-йил.

Ҳаволалар