НАТО
![]() | |
![]() | |
Қисқартма | НАТО |
---|---|
Тури | ҳарбий блок |
Ишга тушган санаси | 4-апрел 1949-йил |
Жойлашуви | Бруссел, Белгия |
Бош котиб |
![]() |
Аъзолари |
![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() ![]() |
Вебсайти | www.нато.инт |
Тил(лар)и | Инглиз тили, франсуз тили |
Нортҳ Атлантиc Треатй Организатион (ортҳограпҳиc прожеcтион) ин НАТО блуэ.свг |
![](http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/2/29/NATO_members_%28blue%29.svg/220px-NATO_members_%28blue%29.svg.png)
НАТО, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (инглизча: Нортҳ Атлантиc Треатй Организатион., НАТО; франсузча: Органисатион ду траитé де л 'Атлантиқуэ норд, ОТАН) — Европа, Америка Қўшма Штатлари ҳамда Канада каби кўпчилик мамлакатлар бирлашган жаҳондаги энг йирик ҳарбий ва сиёсий жамланмаси, яъни, „Европани ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш“ учун ушбу ташкилотга 4-апрел 1949-йил АҚШда асос солинган. Ташкилот яратилган пайтда 12 та мамлакат аъзо бўлган, ҳозирги кунда эса аъзолар сони 32 тага етган.
Ташкилот мақсади[edit | edit source]
Шимолий Атлантика шартномаси иттифоқига қўшилган мамлакатлар 1949-йилда тинч аҳолини хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида олдиларидаги Шимолий Атлантика доирасидаги давлатлар билан бирлашишган. Иттифоққа аъзо мамлакатлар яхлит мудофаа тизимини яратиш ва дунё хавфсизлигини сақлашни ўз олдиларига мақсад қилишган. 2010-йилда НАТО "Замонавий мудофаанинг илғор иштироки" ижтимоий ҳаракати учта муҳим вазифаларни тақдим этди, булар: жамоавий мудофаа, инқирозни олдини олиш ва ҳамкорлик асосида хавфсизликни кучайтириш.
![](http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/c/c1/Truman_signing_North_Atlantic_Treaty.jpg/220px-Truman_signing_North_Atlantic_Treaty.jpg)
Тузилиши[edit | edit source]
НАТО ҳозирги кунда 32 мамлакатни ўз ичига олган ташкилотдир. Ушбу ташкилот қамровида юзлаб қўмиталар, гуруҳлар, хизмат бошқарувлари ёки ҳарбийлар ва фуқаролар доираси остидаги режалаштириш бўлинмалари мавжуд. Шунинг билан бирга, ташкилот таркибида мутаҳассисларни тайёрлаш ва тайёргарликдан ўтказиш ўқув марказлари фаолият кўрсатади. НАТО зарур қарорлар ёки чоралар кўриш шартномаларини қабул қилиш учун мамлакат аъзоларини икки тоифага бўлади — воситачилар[1] ҳамда заҳиралар гуруҳлари. Учрашувлар ўтказиш ва бошқа вазифалар ечимларини ташкилотга аъзо мамлакатларни умумжамоа қизиқишлари ва тасаввуроти жамланмасига назар ташлаган ҳолда кўриб чиқади. Доимий барча операциялар ўтказилиш учун маблағлар, ташкилот остидаги ҳарбийларга, зарар кўрган фуқароларга НАТО буджетидан пул ажратилади. Молиявий ҳолат жараёнда қатнашаётган мамлакатлар билан биргаликда ҳал қилиниб, НАТО хазинаси молиялаштирилади.[1]
Ядровий барқарорлик гуруҳи[edit | edit source]
НАТО давлатларининг мудофаа вазирлари ва мудофаа режалаштириш қўмитаси ишида қатнашадиганлар ба’зи муҳим ҳолларда ёки фавқулодда вазиятларда ядровий режалаштириш гуруҳи таркиби остида учрашишади. Бу гуруҳ аъзолари йиғилганда ядровий сиёсат хавфсизлик, ҳимоя, информация системалари, бошқарув, ядровий қуроллар кенг доирада муҳокама қилинади ва амалда тарғиб қилинади.
Олий даражали гуруҳ[edit | edit source]
Бу гуруҳ НАТОнинг режалаштириш масалалари ва ядровий сиёсат органлари бўйича олий консултатив орган сифатида иш юритади. Шунингдек, НАТОнинг энг асосий масалаларни ко'риб чиқишда бу гуруҳ алоҳида рол ўйнайди.
Тезкор таҳлилий гуруҳ[edit | edit source]
Илк бор НАТО мамлакатлари ва ҳокимияти бошлиқлари 1999-йилнинг апрел ойида Вашингтондаги учрашувида Болқон,Сомали, Гаити ва бошқа ҳудудларда ўтказилган алянс ҳаракатларидан НАТО мамлакатлари ўзлари орасида оммавий инқирозга юз тутаётганлари қайд этилган. Ушбу ҳолатдан сўнг 1990-йилда жаҳоннинг ҳар бир бурчагида танилган НАТО ташкилоти таҳлилчилари НАТОни бу хатти-ҳаракатларини Шимолий Атлантика кучлари беҳуда йўқотилиши сифатида баҳолашди. Шунинг учун ҳозирги вақтларда ушбу таҳлилий гуруҳ НАТОнинг, шу билан бирга Европа давлатлари ҳокимиятларининг очиқ юзини яққол ва аниқлик билан ўрганишмоқда. Таҳлилий гуруҳ аъзолари бош котиб ўринбосарларининг назорати остида бир неча ҳафтада бир марта йиғилиб, шу кунгача жаҳонда бўлиб ўтган ҳодисаларни таҳлил қилишади ва уларга қарши махсус чоралар қабул қилинади.
Юқори бош қўмондонлик[edit | edit source]
Юқори бош қўмондонлик органи НАТО ташкилоти ичида барча бажарилган ҳарбий юришлар ва ҳудудлардаги барқарорликни сақлаш учун қатъий жавобгардир. Бу орган жавобгарликни ўз бўйнига олгани боис НАТОдаги сиёсий ва ҳарбий саволларга жавоб бериш ҳамда тегишли тавсияларни жорий этиш ҳуқуқига эгадир. Юқори бош қўмондонлик органи бир вақтнинг ўзида аъзо мамлакатлар бош котиблари таъсиридан эркин ҳолда иш юритади ва миллий ҳокимиятга тегишли барча саволларга ечим топишга жавобгардир.
НАТО маслаҳатдошлари Органи[edit | edit source]
Шимолий Атлантиканинг шартномаси розилиги асосида ташкилотга а’зо давлатларнинг доимий иштироки мажбурийлиги билан сайланган аъзолардан иборат бўлган НАТО Маслаҳат органи номли бошлиқ орган мавжуд бўлиб, ушбу орган вакиллари маълум вақт оралиг’ида йиг’илиш э’лон қилиб, олдига қўйилган муаммоларнинг ечимини муҳокама қилиш учун то’планишади.
Бу Маслаҳат органига аъзо бўлган мамлакатларининг Ташқи ишлар вазири (камида йилига икки марта), мудофаа вазири (зарурий ҳолларда) ва бошлиқлари ҳамда НАТО ҳукумати раислари ҳам қатнашишади. Нато Маслаҳат органи учрашувларида ташкилотнинг олиб бораётган ишлари стратегияси ва устуворлигига олий даражада аниқлик киритиб кўриб чиқилади. Бу орган НАТО олиб бораётган ишларни ташкилотга аъзо мамлакатларнинг декларация тушунчалари билан ёритиб бериш ва боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш, шунингдек асосий қарорлар ечимини ҳал қилиш ҳуқуқига эга. НАТОга аъзо мамлакатлар ташкилот ичида тенг ҳуқуқли саналади ва НАТО маслаҳат қўмитаси йиғилишлари кенг айлана стол атрофида ўтказилиб, қўйилган масалалар барчанинг бир овозли ечими билан ҳал қилинади.
НАТОнинг доимий бош котиби бу органга раислик қилади ва элчининг катта ёрдамчиси сифатида иш юритади. НАТО маслаҳат органи раиси ҳар йили ўтказиладиган алифбо тартиби йўли билан ташқи ишлар вазири даражасида сайланади. Орган ташкилотнинг фаолиятини муваффақиятли олиб бориш ва барча структураларини яратиш учун масъул этиб тайинланган. Ушбу Маслаҳат органи ечимлари йиғинларида иштирок этган раислар ўринбосарлари, уларнинг маслаҳатчилари ва консултантлари, жавобгарлик қўмиталари иштирокида ҳамда иерархия тартибидаги аниқликлар орқали ко’риб чиқилади. НАТО маслаҳат органининг консултатив бўлими, бунда иштирок этган барча мамлакатлар вакиллари ва бош котиб қўл остидаги ёрдамчилар сиёсий саволлар бўйича Сиёсий қўмитага ёндашиб, муаммолар ўзаро баҳам кўрилади.
![](http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/4/45/History_of_NATO_enlargement.svg/220px-History_of_NATO_enlargement.svg.png)
Шахсий иштирокчилик режаси иштирокчилари[edit | edit source]
Мамлакат | Дунё тинчлигига бирдамлик | Шахсий иштирокчилик режаси |
---|---|---|
![]() |
Май 1994 | Май 2005 |
![]() |
октабр 1994 | Декабр 2005 |
![]() |
Май 1994 | Январ 2006 |
![]() |
Май 1994 | Май 2006 |
„Тинчлик йўлида ҳамкорлик“[edit | edit source]
НАТО ташкилотга аъзо бўлган Европа мамлакатлардан ташқари яна бир нечта давлатлар билан битим тузди ва бу битимни Тинчлик йўлида ҳамкорлик номи билан атади.
„Тинчлик йўлида ҳамкорлик“ иштирокчилари: Австрия, Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Босния ва Герцоговина, Грузия, Ирландия, Қозог'истон, Қирг'изистон, Македония, Малта, Молдова, Россия, Сербия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Украина, Финландия, Черногория, Швецария, Швеция.
Мамлакат | Битимда иштирок бошлаши |
---|---|
![]() |
Май 1994 |
![]() |
Май 1994 |
![]() |
Май 1994 |
![]() |
Июн 1994 |
![]() |
Июн 1994 |
![]() |
Июл 1994 |
![]() |
Январ 1995 |
![]() |
Феврал 1995 |
![]() |
Декабр 1996 |
![]() |
Декабр 1999 |
![]() |
Феврал 2002 |
![]() |
Декабр 2006 |
![]() |
Апрел 1995 (1996-октабригача); апрел 2008 |
1 | Хастингс Лионел Исмај | ![]() |
4-апрел 1952 — 16-май 1957 |
2 | Пол Хенри Спак | ![]() |
16-май 1957 — 21-апрел 1961 |
3 | Дирк Штикер | ![]() |
21-апрел 1961 — 1-август 1964 |
4 | Манлио Бросио | ![]() |
1-август 1964 — 1-октабр 1971 |
5 | Јосеф Лунс | ![]() |
1-октабр 1971 — 25-июн 1984 |
6 | Петер Карингтон | ![]() |
25-июн 1984 — 1-июл 1988 |
7 | Манфред Ворнер | ![]() |
1-июл 1988 — 13-август 1994 |
8 | Серхио Балансино | ![]() |
13-август 1994 — 17-октабр 1994 |
9 | Вили Клаэс | ![]() |
17-октабр 1994 — 20-октабр 1995 |
10 | Серхио Балансино | ![]() |
20-октабр 1995 — 5-декабр 1995 |
11 | Хавиэр Солана | ![]() |
5-декабр 1995 — 6-октабр 1999 |
12 | Жорж Роберцон | ![]() |
6-октабр 1999 — 17-декабр 2003 |
13 | Алесандро Минуто Рисо | ![]() |
17-декабр 2003 — 1-январ 2004 |
14 | Јап де Хоп Шефер | ![]() |
1-январ, 2004 — 31-июл 2009 |
15 | Андерс Фог Расмусен | ![]() |
1-август 2009 — 1-октабр 2014 |
16 | Енс Столтенберг | ![]() |
1-октабр 2014 — ҳозирги вақтгача. |
# | Номи | Ватани | Фаолият даври |
---|---|---|---|
1 | Жонкхер ван Вреденбург | ![]() |
1952-1956 |
2 | Барон Адолф Бентинк | ![]() |
1956-1958 |
3 | Алберико Касарди | ![]() |
1958-1962 |
4 | Куидо Колона ди Палиано | ![]() |
1962-1964 |
5 | Жеймс Роберц | ![]() |
1964-1968 |
6 | Осман Олкај | ![]() |
1969-1971 |
7 | Паоло Панса Цедронио | ![]() |
1971-1978 |
8 | Риналдо Петригнани | ![]() |
1978-1981 |
9 | Ерик де Рин | ![]() |
1981-1985 |
10 | Марсело Гуиди | ![]() |
1985-1989 |
11 | Амедо де Франчис | ![]() |
1989-1994 |
12 | Серҳио Балансино | ![]() |
1994-2001 |
13 | Алесандро Минуто Рисо | ![]() |
2001-2007 |
14 | Клаудио Бисогниэро | ![]() |
2007-2012 |
15 | Алехандер Вершбоw | ![]() |
2012-ҳозирги вақтгача |
Нато Ҳарбий Қўмитаси[edit | edit source]
НАТОнинг энг олий ҳарбий юришларни ўтказадиган махсус Нато ҳарбий қўмитаси мавжуд бўлиб, қо’мита қуйидагилардан иборатдир: •ташкилотга аъзо мамлакатларнинг олий унвондаги ҳарбийлари, •қўмондонлар, •Исландия фуқаролар раиси (ҳарбий кучга эга эмаслиги сабабли).
Қо’мита ҳарбий муаммоларини олий кенгаш билан муҳокама қилиш учун йилига икки маротаба йиғилади.
Ҳарбий қўмита вужудга келишида НАТО ўзининг ҳарбий тартибини учга бўлди ва, улар қуйидагилардан иборат:
- Европадаги иттифоқнинг юқори қўмондонлиги. (у асосан иттифоқга аъзо давлатлар қўмондонларининг ҳамфикрлиги остида иш юритади).
- Атлантика океани қўмондонлиги (у Атлантика иттифоқининг юқори қўмондонлиги томонидан бошқарилади).
- Канал қўмондонлиги (бу ерда Ла-Манш бўғози назарда тутиляпти). Ушбу қўмондонликка барча ҳарбий флот армияси ва сув ости кучлари хизмат қилади.
НАТО ҳарбий қўмитасининг вазифаси итттифоқ мамлакатлари орасида, қолаверса дунё давлатлари орасида оддий аҳоли тинчлигини бирдамлик сифатида сақлаш режаларини такомиллаштириш ва бу ишларни амалий равишда жонлаштиришдан иборатдир. Европа юқори бош қўмондонлини Нато олий қўмондонлиги (асосан америкалик қўмондонлар) назорат қилади. Бу қўмондонликга уч Европа ҳарбий театр қўмондонлиги номини олган колониялар бўйсинади:
- Шимолий Европа қўмондонлиги
- Марказий Европа қўмондонлиги
- Жанубий Европа қўмондонлиги
Ушбу чоралар орасида ҳарбий қўмита муаммоларини НАТО маслаҳатдошлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.
![]() |
НАТО аъзолари[edit | edit source]
Сана | Давлат | Қайдлар |
---|---|---|
Ташкилотга асос солган давлатлар | ||
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
Исландия — ўз армиясига эга бўлмаган НАТОнинг ягона аъзоси, бу мамлакатнинг ташкилотга киришининг шартларидан биридир. Шунга қарамай, давлатнинг қирғоқ қўриқчилари бор. Шунингдек, НАТОнинг тинчликпарвар миссияларида иштирок этиш учун Норвегиянинг базаларида исланд кўнгиллиларини тайёрлаш қарори қабул қилинган. |
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
|
4-апрел 1949 | ![]() |
1966-йил июлидан Франсия НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиб кетади, аммо Шимолий Атлантика шартномасининг қатнашчиси бўлиб қолаверади. |
Биринчи кенгайиш | ||
18-феврал 1952 | ![]() |
1974-йилдан 1980-йилгача Юнонистон блокнинг бошқа аъзоси — Туркия билан танг муносабатлари сабабли НАТО ҳарбий ташкилотида қатнашмайди. |
18-феврал 1952 | ![]() |
|
Иккинчи кенгайиш | ||
9-май 1955 | ![]() |
Фақат Ғарбий Олмония қўшилади, Саар ГФР билан 1957-йилда бирлашади, ГДР — 3-октабр 1990-йилда. |
Учинчи кенгайиш | ||
30-май 1982 | ![]() |
2001-йили, Испанияни социалистлар бошқара бошлагандан сўнг Испания НАТОнинг ҳарбий органларидан чиқади, аммо НАТОнинг аъзоси бўлиб қолаверади. |
Тўртинчи кенгайиш | ||
12 март 1999 | ![]() |
|
12 март 1999 | ![]() |
|
12 март 1999 | ![]() |
|
Бешинчи кенгайиш | ||
29 март 2004 | ![]() |
|
29 март 2004 | ![]() |
|
29 март 2004 | ![]() |
|
29 март 2004 | ![]() |
|
29 март 2004 | ![]() |
|
29 март 2004 | ![]() |
|
29 март 2004 | ![]() |
|
олтинчи кенгайиш | ||
1 апрел 2009 | ![]() |
|
1-апрел 2009 | ![]() |
Мудофаалар режалаштириш қўмитаси[edit | edit source]
Ташкилотда 1967-йилнинг декабридан Олий ҳарбий ва сиёсий орган рукни остида Мудофаалар режалаштириш қўмитаси ташкиллаштирилди. Ушбу орган ўзининг қамровлилиги жиҳатдан Маслаҳат органи билан тенг ҳуқуқлидир. Бу қо’мита алянснинг олий ҳарбий ҳукумати саналади ҳамда структураси доимий аъзо давлатлар раисларидан таркиб топган бўлиб, камида икки йилда бир марта ҳарбий алоқалар билан хавфсизликни та’минлаш борасидаги саволларни муҳокамалаш учун мудофаа вазирлари орасида о’заро йиғинлар уюштирилиб, барча масалалар ҳал қилиниб турилади. Қўмита НАТОга аъзо мамлакатларни умумий хавфсизлигини таъминлаш ва юксалтириш нуқтаи назарини НАТОнинг сиёсий ҳукуматига тавсия қилиб келади. Мудофаалар режалаштириш қўмитаси ҳар йиллик шаҳар ва мамлакатлар миқёсида тинч аҳолини хавфсизлик билан та’минлашга тайёргарлик самарадорлигини оширишига кўмаклашади. Инқироз юз берганда ёки жанг вақтида қўмита уруш ҳолатини баҳолаш маслаҳатини таклиф этиб, ҳарбий кучлардан фойдаланилиши ва янги қоидалар ишлаб чиқишни назорат қилади. Ушбу қўмита қарорлари билан НАТОнинг юқорида санаб о’тилган масалалари тез ҳал бўлибгина қолмай, шу билан биргаликда қо’мита иштирокидаги тайёргарликлар, ечимларнинг қабул қилиниши катта аҳамиятга моликдир.
Бош штаб[edit | edit source]
Бош штаб НАТОнинг ҳарбий қўмитаси раислари ва юқори бош қўмондонлик органи билан биргаликда олий ҳарбий намояндачилар ҳамда қуролли кучлар иттифоқи сифатида НАТО бош қароргоҳида олий поғоналардан ўрин олишган. У Бирлашган иттифоқ доирасида Европа минтақасидаги икки қўмондонликни ўз мақсадларига йўналтиради.
- Шимолий Европанинг бирлашган кучлари:
Асосий қароргоҳ Нидерландларнинг Брунсам шаҳрида жойлашган;
- Жанубий Европанинг иттифоқ кучлари:
Асосий қароргоҳ — Италиянинг Неапол шаҳрида жойлашган.
Атлантиканинг олий қўмондонлиги беш асосий бўлинмалардан иборат:
- Шарқий Атлантика,
- Ғарбий Атлантика,
- Жанубий Атлантика,
- Зарба берувчи флот,
- Сувости кемаларининг бирлашган қўмондонлиги.
Халқаро ҳарбий штат[edit | edit source]
Ҳарбий қўмитага изчиллик борасида халқаро ҳарбий штат ёрдам беради ва у махсус ҳарбийлардан ташкил топган бўлиб, давлат ишларини тўғри йўналтириш қоидаси билан НАТО асосий қароргоҳида фаолият юритади. Ушбу қўмита НАТОнинг ечимларини таҳлил қилиб тайёрлайди ҳамда ҳарбий ҳамкорликни ташкилот аъзолари ўртасида учинчи иштирокчи сифатида битим тузади (бу ерда НАТОнинг намояндалари ва унга аъзо мамлакатлардан ташқари алоҳида келтириляпди). 2002-йилда штат иштирокидаги фаолиятда 16 мингга яқин одам қатнашган. Халқаро ҳарбий штат ҳай’ати НАТО аъзолари томонидан тавсия қилинган давогарларни Ҳарбий қўмита ёрдамида сайланган тўрт юлдузли қўмондон томонидан бошқарилади. Ушбу қўмондон ўзига бўйсинадиган бешта вице-директорларга эга. Уларнинг ҳар бири тегишли штаб остида бўлинган жавобгарликларга маъсулдир (яъни режалар ва сиёсат борасида, таҳлилий амалиётлар, битимлар, минтақалар хавфсизлиги, қуролли ва ҳарбий заҳиралар). Штаб маслаҳатчилар гуруҳи, консултантлар ва назоратчиларга эга.
Иқтисодий қўмита[edit | edit source]
Мамлакатлар орасида ҳамма тарафлама ҳамкорлик мақсадларини ҳаётийлаштириш ва НАТО масалаларига оид шартнома яратиш Иқтисодий қўмита томонидан ўз бўйнига олинган ва ушбу қўмита аъзолари мамлакатлар орасида қизиқтирган саволлар яъни иқтисодий ривожланиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсади ва мудофаага қобилиятли мамлакатлар орасида ўтказиладиган форумларни кўриб чиқади. Бу қўмита табий жиҳатдан иқтисодий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишда кенг дунёқараш ва шароит вазиятларини мудофаа қобилиятига тайёрлаш нигоҳи билан назар солади (буджетдаги ҳарбий чиқим маблағлари, мудофа комплекслари саноати ривожланиши, мудофа режаларини амалга ошириш учун муҳим заҳиралар билан таминлаш ва ҳоказо). Бу масалалар доирасига кирадиган саволлар бўйича ҳар йили НАТО ташкилотчилари орасида ўртага ташланиб иқтисодий муаммолар ва хом-ашёлар борасида муҳокамалар қилиниб тадбиқ қилинади. Бундай йиғинларни тайёрлаш ва ўтказишга Иқтисодий қўмита раҳбарлик қилади.
Қўмондонлик котиби[edit | edit source]
![](http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/8/8a/FlagaNATO-PL%28cropped%29.png/200px-FlagaNATO-PL%28cropped%29.png)
![](http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/thumb/c/c3/Map_of_NATO_chronological.gif/300px-Map_of_NATO_chronological.gif)
Деярли кун ора НАТОнинг барча қўмиталари фаолиятидаги халқаро котибият йиғинини ҳокимиятда тайинланган аъзо Қўмондон котиби бошчилигида ташкиллаштирилади.
Қўмондонлик котиби бир вақтнинг ўзида НАТО маслаҳатдошлар органи раиси, мудофалар режалаштириш қўмитаси, ядровий режалар гуруҳи ҳамда НАТОнинг бошқа барча қўмиталарнинг расмий раиси вазифасига тайинланган. Ушбу шахс муҳокамаларни ҳаракатлантириш ва ташкиллаштириш, шу билан биргаликда амалда тадбиқ қилиш чораларини унинг эчими ва дунёқарашига асосланиб кўриб чиқилади. Қўмондонлик котибининг ўзи НАТО доирасидаги аъзо мамлакатлар муаммоларини муҳокама қилиши, баҳслар билан ўртоқлашиши, ўзининг шахсий хизматидан фойдаланиши ва қабул қилинган қарорларни тақдим қилиш борасида тегишли ҳуқуқларни қабул қилади. У НАТОнинг ташқи кўламлиги борасида асосий раиси ва алоҳида ҳокимият ёки жамият билан алоқа қиладиган тарғиботчиси саналади. Баъзи бир ҳолатларда бош котиб ўз ўрнида бўлмаганида, унинг вазифаларини вақтинча барча қўмиталарнинг ўрта даражадаги раиси, яъни бош котиб ўринбосари эгаллаб туради.
Қўмондонлик котибининг бошқарув ваколатига халқаро ҳамкорлар, Қўмондонлик котибининг хизмати учун ажратилган беш операция бўлими, бошқарма хизмати ва молиявий назорат хизматлари киради ва қаътий қоидаларга риоя қилиб эркин фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу бўлимларнинг ҳар бирига Қўмондонлик котибининг ёрдамчиларидан бири раҳбарлик қилади. Ёрдамчи эса асосий қўмита жавобгарлиги бўлимининг раиси ҳисобланади. Қўмондонлик котиби НАТО ташкилотининг юритаётган ишларига вазирлар даражасида адо этувчи котиб сифатида жавобгарликни ўз бўйнига олади.
НАТОнинг иш юритадиган расмий тиллари инглиз тили ва франсуз тилидир.
НАТО маҳкамаси қароргоҳи Белгия пойтахти Бруссел шаҳридан ўрин олган.
Столтенберг сиёсати[edit | edit source]
НАТОнинг янги раҳбари Евро-Атлантика иттифоқи турли томонлардан янги таҳдидлар билан юзлашаётгани ҳақида огоҳлантирган.Афинада Юнонистон Бош вазири Антонис Самарас билан кўришган Енс Столтенберг Россиянинг Украинадаги хатти-ҳаракатларини ҳамда Ироқ ва Суриядаги жанглардан ватанига қайтаётган хорижлик жангариларни Европа учун янги таҳдид манбалари дея санаган.
Россия Украинада халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди. Бу ҳолат мавжуд ишончга жиддий путур етказиб, Евро-Атлантика иттифоқи хавфсизлигига таҳдид солмоқда. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада эса “Исломий давлат” ва бошқа экстремист гуруҳлар зўравонлик ва беқарорликка сабаб бўлмоқда. Уйига қайтаётган хорижлик жангарилар ҳам тинчлигимизни хавф остига қўйяпти. Кўплаб томонлардан турли шакллардаги таҳдидлар билан юзлашяпмиз, - деган НАТО Бош котиби.[3]
Антонис Самарасга кўра, Россия билан тўлиқ ҳарбий ҳамкорликни қайта тиклаш ҳозир имконсиз, аммо Москва билан мулоқотни давом эттириш керак, дея ўз фикрини қайд этган.
НАТО-Россия кенгаши доирасида тўлиқ ҳамкорликни қайта тиклаш ҳозир имконсиз. Лекин Россия билан алоқа қилиш йўллари очиқ қолиши ва сиёсий мулоқот давом этиши керак. Европа хавфсизлигини таʻминлашда Россиянинг иштироки муҳим. Бунга муаммо ечимининг бир қисми сифатида қараш керак, - Антонис Самарас.
Россия ҳарбий самолётларининг Европа осмонида фаоллашиши ортидан НАТО ҳарбий ҳозирлигини ошираётгани ҳақида хабар берган.[3] Столтенбергнинг айтишича, иттифоқ Болтиқ, Шимолий ва Қора денгизлар узра Россия амалга ошираётган ҳаво рейсларини яқиндан кузатиб бормоқда. НАТО Бош котиби Енс Столтенбергнинг айтишича, Россия Украина ичида ва чегарасида ҳарбий куч тўплаб, илғор ускуна ва ҳаво мудофааси тизимларини ўрнатмоқда деган фикрларни юритган.Столтенберг Москвадан қўшинларини ортга қайтаришни сўраб, Украина шарқидаги ихтилофни тугатишга ҳисса қўшишга чақирган. Ғарб назарида Кремл исёнчиларни қўллаб-қувватлаган деган фаразлар бўлган. Москва бу даъволарга жавобан ҳар доим айбловларни инкор этган.Украина Мудофаа вазирлиги 2014-йилнинг 16-ноябридан то 18-ноябрига қадар Украина ғарбида содир бўлган тўқнашувларда беш аскарини йўқотганини, саккиз нафари яраланганини маълум қилган.Олмония Ташқи Ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмеер Украина ҳукумати ва исёнчиларни 2014-йилнинг сентабр ойида Минскда имзоланган тинчлик шартларини бажаришга чақирган.Бирлашган Қироллик Ташқи Ишлар вазири Филип Хеммонднинг фикрича, тинчлик битимини имзолаган Россияга унинг мажбуриятларини эслатиб туриш кераклигини таъкидлаган.Украина Бош вазири Арсений Яценюк назарида Украина ва Россия расмийлари нейтрал ҳудудда масала бўйича музокара қилиши лозимлигини таъкидлаган бўлса, Кремл бунга жавобан Киевни шарқдаги исёнчилар билан мулоқотга чорлаган.Украина Президенти Петро Порошенконинг Олмония матбуотига айтишича, керак бўлса, Украина Россия билан кенг қамровли урушга тайёрлигини яшириб ўтирмаган.[4]
Совет Иттифоқи, Россия[edit | edit source]
1949-йили Битимнинг тузилишида Совет Иттифоқи депутатлари орасида мамлакатнинг хусусий хавфсизлигига раҳна солмоқчи деган фикрлар юритилган. 1949-йили ва 1954-йилларда Берлин шаҳрида АҚШ, Буюк Британия, Франсия каби мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари ва СССР маҳкамаси раислари ўртасида бўлиб ўтган йиғилишда НАТОни мудофаа борасида ҳаддан зиёд чуқурлашиб кетган ташкилот сифатида Совет Иттифоқи томонидан танқид қилинган. Кейинчалик ўзининг ташқи алоқаларини мустаҳкамлаш учун алянс битимига аъзо бўлиб шу билан бирга НАТОга аъзо барча мамлактларни СССР билан ҳамкорлик қилишига чақиради ва орадан бир неча йиллар ўтиб ҳеч бир асоссиз ушбу ҳамкорлик бекор қилинган. НАТОнинг хатти ҳаракатларига жавобан Совет Иттифоқи Европа таъсирини ўзининг равнақи йўлида бартараф этиш учун 1955-йил давлат ичидан ҳарбий блокни Совет Иттифоқи юритаётган сиёсатни таҳлил этиш борасида Варшава шартномасини тузади. Варшава шартномаси ташкилоти ва Совет Иттифоқи парчаланиб кетишидан[5],[6] сўнг НАТО жамланмаси хавфларни бартараф этиш маҳкамаси борасида расмий битим тузди ва бу битим ўзининг доирасига Узоқ Шарқ мамлакатларини қамраб олиш чоралари қўйилган эди. Ва НАТО олдиндан Советлар хавфини бартараф этиш мақсади эканлигини ошкора ва яққол америкалик публицист Ноам Хомск, айтганидек баён этиб келган. Ноам Хомск иборалари:
НАТО олдидаги вазифалар халқаро энергетика системаларини назорат қилиш, денгиз йўллари, ер ости қувурларидан ўтган барча нарсаларни Ҳукмдор назорати сифатида ечиш.[7] дея НАТО борасидаги фикрларини омма олдида такидлаган.
2006-йилнинг апрел ойида А. И. Солженицин, „Московскиэ новости“ газетаси муҳбирлари саволига жавоб бераётиб шуни эълон қилган:
НАТО методик ва устуворлик жиҳатидан ҳарбий доирасини жуда ҳам кескин тарзда ривожлантиряпти. Бунга сабаб Россияни жануб томондан қамраб олишдир. Бу ерда очиқ равишда рангли инқилобни хом ашё билан қўллаб қувватлаши Шимолий Атлантикани Ўрта Осиёга қизиқишлари баланд эканлигини намоён қилади. Бунда фақат биргина эътироф қолади, шу ҳам бўлса эркинликни йўқотиб Россия атрофини бутунлай ўраб олишидир[8]
7-июн 2007-йилда Россия президенти Владимир Путин "Шимолий Атлантиканинг иштирокчи мамлакатлари ва „Дунё тинчлигига бирдамлик“ программасида иштирок қиладиган бошқа мамлакатлар орасидаги розилик шартномаси , 19-июн, 1995-йилги қабул қилинган қарор ҳолати ҳамда унга қўшилган масалалар" борасидаги № 99 федерал қонунига имзо чекди. 2008-йилнинг январида НАТО ишларини кўриб чиқиши бўйича Россиянинг доимий ҳукумат бошлиғи вазифасини ижро этиш учун Дмитрий Рогозин тайинланди ва у ўз ўрнида Россия Федерацияси ва Шимолий Атлантика шартномаси муносабатларини жамиятда қизиқтирган саволларга мавжудиятлик баландлиги сифатини оширди.
Лондонда жойлашган тадқиқотлар маркази Россияни Учинчи Жаҳон урушига туртки бўладиган ҳаракатларда айблаган. Ҳаво маконини бузиш, денгизда бошқа давлат ҳудудига кириш, Ғарбга қарши ҳужумлар уюштириш ниятини намойиш қилиш — бу Кремлнинг сўнгги ойлардаги қадамлари дея 2014-йилнинг ноябр ойида янги ҳисоботида айнан шу ҳақида ёзган.2014-йилнинг феврал ойидан, то 2014-йилнинг октабр ойига қадар Россия ҳарбий самолётлари НАТОга аъзо давлатлар ҳаво чегараларини қарийб 40 марта бузиб ўтган. Бу „Европа етакчилик тармоғи“ номли таҳлилий гуруҳ маълумоти. Яна бир бошқа ҳисоботга кўра, Россия қирувчи самолётининг Данияга тегишли йўловчи самолёт билан тўқнашишига оз қолган. Бундан ташқари, Швеция сувларига Россия сувости кемаси киргани тахмин қилинган. Айнан шундай тахминлар ҳамда Эстония разведкаси агентининг ўғирланиши ва Россиянинг машқлар пайтида АҚШга қарата ракета узишини фараз қилиши гуруҳни изланиш ўтказишга мажбур қилган.
Масала аслида ниҳоятда жиддий - дейди лондонлик таҳлилчи Жонатан Айл - хавфсизлик кафолатларини бузишга қаратилган уринишларга гувоҳ бўляпмиз. Ваҳоланки, Ғарб собиқ коммунистик давлатларга бу кафолатларни берган.[9]
Кафолатлар ёзма равишда берилган, Полшада эса чегара заставалари бунёд этилган. Бугунда улар кенгайтирилмоқда, НАТОга аъзо давлатлар эса кўпроқ машқлар ўтказяпти, худди Украинадагидек.
Москвага уруш бошлаш ниятида эмаслигимизни намойиш қилишимиз зарур. Бизга можаро керак эмас. Лекин Россиядан қўрқмаймиз. Шуни улар тушунсин - деган Айл.[9]
Экспертлар фикрича, Россиянинг ҳозирги сиёсати бир тарафдан Ғарбнинг ҳарбий қудратини ўрганишга, бошқа тарафдан мамлакат ичида Путин обрўсини оширишга қаратилган деган иддаолар илгари сурилган.Аммо ҳарбий таҳдид жиддий эмас, дея фикр билдирган Халқаро стратегик тадқиқотлар институтидан Дуглас Барри.
НАТО юзлашаётгани Совет давридагидек катта ҳаво кучлари эмас. Россия ҳаво кучлари ундан анча кичик, салоҳияти ҳам 1980-йиллардаги Совет ҳаво қўшинлариникига етмайди - деган у.
Шунга қарамай, сармоялар ҳажмининг ошгани Россияга ҳарбий парвозларни кўпайтиришга ёрдам берган. 2015-йилларда Кремл қуролли кучларини замонавийлаштиришни режалаган.
Бу Россия раҳбариятининг иштаҳаси нақадар юқорилигидан дарак беради, - дея фикрини қайд этган Барри.
Мутахассислар фикрича, Россиянинг асосий мақсади НАТОнинг янада кенгайишига чек қўйиш ва ҳатто собиқ коммунистик давлатларни ўз таъсир доирасига қайтариш деб ҳисоблашган.[9] НАТО раҳбарининг таъкидлашича, Совуқ уруш даври қайтгани йўқ, аммо Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари ўртадаги ишончга путур етказиши мумкинлигини матбуот анжуманида билдириб ўтган.Алянс тарқатган маълумотга кўра, ўтган икки кун ичида 20 дан ортиқ Россия ҳарбий самолёти тўрт гуруҳга бўлиниб иттифоқнинг ҳаво чегараларини кесиб ўтган.2014-йилнинг ўзида бундай ҳолатлар сони 100 дан ошган. Бу эса ўтган йилги кўрсаткичдан уч баробар кўп демаклигини мутахасислар таъкидлашган.2014-йилнинг март ойида Россия Қримни ўз ҳудудига қўшиб олгандан кейин Россия ва НАТО алоқалари кескин совуқлашган. НАТО, шунингдек, Москвани шарқий Украинадаги исёнчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаган. НАТО сўзловчисининг айтишича, Россия самолётларини тўхтатиш учун Норвегия, Бирлашган Қироллик, Португалия, Германия ва Туркияга қарашли қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилган. Бу номаълум самолётлар НАТО ҳудудига кирганда доим риоя қилинадиган одатдаги тартиб, дея бу ҳолатни изоҳлаган НАТО расмийси. НАТОнинг шарқий аъзолари, хусусан, Полша ва Болтиқбўйи давлатлари, айниқса, Россиянинг ҳарбий фаоллигидан норози бўлишган. Уларнинг хавотирларига жавобан, АҚШ етакчилигидаги иттифоқ минтақада ҳаво сарҳадларини қўриқловчи самолёт ва ҳарбий мутахассислар сонини оширган.
Ўзбекистоннинг НАТО билан ҳамкорлиги[edit | edit source]
Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги ҳамкорлик 1994-йил 13-июлда тасдиқланган НАТОнинг „Тинчлик йўлида ҳамкорлик“ дастурининг Доиравий битимига мувофиқ ҳамда 1996-йилдан бошлаб ҳар йил ишлаб чиқариладиган ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб оладиган (ҳарбий таълим, мудофаа сиёсати, терроризмга қарши кураш, илмий изланишлар, фавқулодда ҳолатларда фуқаролар муҳофазасини таъминлашни режалаштириш) шерикчилик бўйича индивидуал дастурлар доирасида амалга оширилади.[10]
Ўзбекистон ва НАТОнинг ЕАҲК доирасидаги махсус йиғилишларида, жумладан ЕАҲКнинг ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари, элчилар, сиёсий қўмиталар, олий ҳарбий-сиёсий қўмиталар, „Тинчлик йўлидаги фан“ бўйича Қўмитаси ва фуқаролар муҳофазаси бўйича Қўмитаси йиғилишларида иштирок этиб келмоқда.
Халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришда НАТОга аъзо мамлакатлар билан ҳамкорик, яъни НАТОнинг Фан қўмитаси алоҳида аҳамият касб этади. Сўнгги йиллардаги Ўзбекистоннинг НАТОга аъзо давлатлар билан ҳамкорлиги тажрибаси унинг жуда самарали эканлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда НАТО билан информацион технологиялар, тиббиёт ва бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2007-йил май ва 2008-йил октабр ойларида НАТОнинг Фан қўмитаси раиси К.Успелернинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамкорликнинг янада янги босқичларга кўтарилишига туртки бўлган.
2008-йил 3-апрелда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов НАТО Бош котиби Я.Схеффернинг таклифига биноан НАТО/ЭАҲКнинг Буҳарест шаҳридаги саммитида иштирок этди ва Афғонистонда барқарорликни таъминлаш мақсадида „6+3“ Гуруҳини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожланиш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича НАТО Бош котибининг махсус вакили Р.Симмонс республикага бир неча бор ташриф буюрган.
Яна қаранг[edit | edit source]
- Варшава шартномаси ташкилоти
- БМТ
- ЙХҲТ
- НАТО ҳарбий-денгиз унвонларининг кодлари
- Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти
Манбалар[edit | edit source]
- Центр Политических Технологий (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-27 санасида архивланган)
- Сбережениэ народа — висшая изо всех наших государственних задач (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-11-06 санасида архивланган)
- ↑ 1,0 1,1 1,2 http://www.nato.int/cv/depsecgen.htm НАТО Wҳўс wҳо? — Депутй Сеcретариэс Генерал оф НАТО
- ↑ http://www.nato.int/cv/secgen.htm НАТО Wҳўс wҳо? — Сеcретариэс Генерал оф НАТО
- ↑ 3,0 3,1 http://www.amerikaovozi.com/content/nato-new-challenges/2502924.html
- ↑ http://www.amerikaovozi.com/content/ukraine-russia/2524638.html
- ↑ Центр Политических Технологий, 2013-09-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-25
- ↑ Комментарии экспертов ЦПТ, 2013-09-27да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-25
- ↑ Александр Солженицин о месте России в современном мире
- ↑ „Сбережениэ народа — висшая изо всех наших государственних задач“. 2013-йил 6-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 25-апрел.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 http://www.amerikaovozi.com/content/russia-flights/2521309.html
- ↑ Евро-Атлантика ҳамкорлик кенгаши (ЭАҲК) ва"Тинчлик йўлида ҳамкорлик" (ТЙҲ) дастури доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО) ҳамкорлиги тўғрисида, 2012-06-26да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-04-23
- Расмий сайти
- Жамоавий янгиликлар
- Бетҳлеҳем, Даниэл Л.; Wеллер, Марc. Тҳе 'Югослав' Cрисис ин Интернатионал Лаw, Cамбридге Интернатионал Доcуменц Сериэс. Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 978-0-521-46304-1.
- Cлауссон, М. И.. НАТО: Статус, Релатионс, анд Деcисион-Макинг. Нова Публишерс, 2006. ИСБН 1-60021-098-8.
- Гартҳофф, Раймонд Л.. Дéтенте анд cонфронтатион: Америcан-Совиэт релатионс фром Нихон то Реаган. Броокингс Институтион Пресс, 1994. ИСБН 0-8157-3041-1.
- Исбй, Чарлес; Кампс Жр.. Армиэс оф НАТО'с Cентрал Фронт. Жане'с Информатион Гроуп, 1985. ИСБН 0-7106-0341-Х.
- Натионал Дефенсе Университй. Аллиэд cомманд струcтурес ин тҳе неw НАТО. ДИАНЕ Публишинг, 1997. ИСБН 1-57906-033-1.
- Нжøлстад, Олав. Тҳе ласт деcаде оф тҳе Cолд Wар: фром cонфлиcт эсcалатион то cонфлиcт трансформатион. Псйчологй Пресс, 2004. ИСБН 0-7146-8539-9.
- Осгоод, Роберт Э.. НАТО: Тҳе Энтанглинг Аллианcе. Университй оф Чиcаго Пресс, 1962.
- Парк, Wиллиам. Дефендинг тҳе Wест: а ҳисторй оф НАТО. Wествиэw Пресс, 1986. ИСБН 0-8133-0408-3.
- Рейнолдс, Давид. Тҳе Оригинс оф тҳе Cолд Wар ин Эуропе: Интернатионал Перспеcтивес. Яле Университй Пресс, 1994. ИСБН 0-300-10562-2.
- ван дер Эйден, Тон. Публиc манагемент оф соcиэтй: редисcоверинг Френч институтионал энгинеэринг ин тҳе Эуропеан cонтехт. ИОС Пресс, 2003. ИСБН 1-58603-291-7.
- Wенгер, Андреас; Нуэнлист, Чристиан; Лочер, Анна. Трансформинг НАТО ин тҳе Cолд Wар: Чалленгес беёнд детерренcе ин тҳе 1960с. Тайлор & Франcис, 2007. ИСБН 0-415-39737-5.
- Зенко, Миcаҳ. Бетwеэн Тҳреац анд Wар: У.С. Дисcрете Милитарй Оператионс ин тҳе Пост-Cолд Wар Wорлд. Станфорд Университй Пресс, 2010. ИСБН 0-8047-7191-Х.
Ҳаволалар[edit | edit source]
- Расмий сайт
- Шимолий Атлантика шартномасининг рус тилидаги таржимаси (1949) (рус.)
- НАТО билан танишинг (ўзб.)
- 21 яшар Дониёр Ўзбекча Википедияга НАТО тўғрисида мақола қўшди, Озодлик радиоси, 20-март, 2014
![]() | Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. |