Jump to content

Мирзабек Холмедов

From Vikipediya
Мирзабек Холмедов
Таваллуди Мирзабек Холмедов
13-декабр 1961-йил (1961-12-13) (62 ёш)
Жанрлар анъанавий мусиқа

Фуқаролиги СССР байроғи СССРЎзбекистон байроғи Ўзбекистон
Амплуа Қўшиқчи, актёр ва қизиқчи

Мирзабек Холмедов (1961-йил 13-декабр, Тошкент, Ўзбекистон ССР) — таниқли ўзбек эстрадаси ҳажвий актёри, қизиқчи, сўз устаси ва қўшиқчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист.

Болалик йиллари

[edit | edit source]

Мирзабекнинг ёшлик йиллари о'зи туғилиб ўсган Тошкентда ўтган. Мактаб тадбирларида фаол иштирок этиб, ўсмирлик давриданоқ ҳаётини санъат билан боғлаган. Мактабда ўқишга қизиқмаган бўлсада, уни яхши баҳода тугатишга муваффақ бўлган. Сўнгра, Тошкент санъат институтига ўқишга кирган.

Ижодий фаолияти

[edit | edit source]

Мирзабек Холмедов институтни тугаллаб, ўзининг шахсий „Мирзо театри“ номли театрига асос солди. Жамоа таркибига ўзидан ташқари, талабалик йилларида танишган икки нафар Ўзбекистонлик қизиқчи Шукурилло Исроилов ва Валижон Шамшиевларни қўшди ва бу жамоани йиллар давомида янгилаб, кенгайтириб борди. Унинг театридаги фаолияти спектаклни саҳналаштиришга қаратилгандир. Мирзабек Холмедовнинг айтишича у рус тилида реп ёзишга ва куйлашга ҳаракат қилган, лекин ушбу йўналишдаги ижоди узоққа чўзилмаган[1]. Ўзбек тилида бир қанча реп ва поп жанрида қўшиқлари мавжуд. 1986-йилда ўзбек хонандаси Рустам Ғоипов ижро этган „Даврага туш“ қўшиғи Мирзабек Холмедов ёзган шеър асосида басталанган[2].

Дискографияси

[edit | edit source]
Қўшиқлари
Бир қоп пул
Умр нима
Бало
Дунёга келдик
Фақат мени отам йўқ
Одамлар
Бале
Хизр
Имкон бўлганда
Ёшлик
Ароқ
Онагинам
Оҳ онажон
Онажон
Болам, болам


Шахсий ҳаёти ва оиласи

[edit | edit source]

Холмедов шахсий ҳаётининг тафсилотлари ҳақида гапиришни ёқтирмайди, шунинг учун қизиқчи оиласи ҳақидаги асосий маълумотларни сир сақлайди. У турмуш қурган ва уч нафар фарзанди бор. Фарзандлари Улуғбек ва Ойбек ва Отабек Холмедовлар энг катта огил Отабек 2 Ойбек 3 Улугбек ҳам ота касбида фаолият юритишади.

Театрдаги фаолияти

[edit | edit source]

1985-йил Аброр Ҳидоятов номидаги ўзбек давлат драма театрида Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий песаси, Н. Абдураҳмонов режиссёрлиги асосида „Майсаранинг найранглари“ номли спектаклида Ҳидоятхон ролини ижро қилган. 1986-йилда Л. Герчиков ва Н. Мирошниченко режиссёрлиги асосида „Иблис фаришталари“ номли спектаклида рол ижро этган.

1986-йилда П. Файзиэв режиссёрлиги асосида саҳналаштирилган „Ҳур қизлар“ спектаклида Фашист ролини ижро этган.

Филмографияси

[edit | edit source]
Йил Кино
2016-йил „Сени севдим“
2015-йил „Учинчи муаммо“
2013-йил „Лавз“
2011-йил „Жиблажибон“
2010-йил „Улфатлар Таиландда“
2010-йил „Бекорчилар макони“
2008-йил „Улфатлар — 2“[3]
2005-йил „Улфатлар“
2004-йил „Муҳаббат синовлари — 2“
2003-йил „Муҳаббат синовлари“
1992-йил „Алиф Лейла ёки маккора“ (अलिफ़ लैला) (ҳинд ва ўзбек қўшма филм)
1989-йил „Шерали ва Ойбарчин“
1989-йил „Кўзларим йўлингда“
1989-йил „Марҳумни ҳурмати“
1987-йил „Клиника“


Эришган ютуқ ва мукофотлари

[edit | edit source]

• „Юморист-89“ саралаш танлови ғолиби (Қизиқчи, Ўзбекистон ССР).

• 1992-йил Филмни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун — Финас дипломи (Малайзия Миллий кино тараққиёт корпорацияси) совриндори.

• 1998-йил „Замин юлдузлари“ Миллий мукофоти совриндори[4].

• 2018-йил март ойида „Фидокорона хизматлари учун“ ордени Миллий мукофоти совриндори бўлган.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. „Мирзабек Холмедов“ (Русча). биогрф.cом. Қаралди: 6-август 2022-йил.
  2. „Ўзбегим йигитлари“. Озодлик радиоси (27-ноябр 2009-йил). Қаралди: 6-август 2022-йил.
  3. „Холмедов Мирзабек“ (Русча). кино-cccп.нет. Қаралди: 5-август 2022-йил.
  4. „МИРЗАБЕК ХОЛМЕДОВ“ (Русча). кино-театр.ру (30-октябр). Қаралди: 5-август 2022-йил.