Jump to content

Мартин Лутҳер

From Vikipediya
Мартин Лутҳер
Таваллуди 10-ноябр 1483[1]
Вафоти 18-феврал 1546
Фуқаролиги Муқаддас Рим империяси
Отаси Ҳанс Лутҳер
Онаси Маргаретҳе Лутҳер
Томус сеcундус омниум оперум, 1562

Лютер Мартин (немисча: Мартин Лутҳер ; 1483.10.11 — Эйслебен — 1546.18.2) — Германиядаги Реформация арбоби, лютерчилик асосчиси. Эрфурт университетини тугатган (1505). 1508-йилдан Виттенберг университетида дарс берган. Германияда католик черковига қарши ижтимоий ҳаракат кучайган шароитда Лутҳер 95 тезиси билан индулгенсияга қарши чикди. Католик черковининг асосий ақидаларини инкор этувчи бу тезислар унинг янги диний таълимотининг моҳиятини ташкил килди. Лутҳер ўзининг янги қоидалари билан черков ва руҳонийларнинг жамиятдаги ҳукмрон мавқеини инкор этиб, "руҳни халос этиш"нинг ягона йўли бевосита худо ато этган христиан динига эътиқод қилишдир, деб уктирган. Библияни немис тилига таржима қилган ва шу билан умум немис адабий тили нормаларини қарор топтирган. Лутҳер асарларининг тўла нашри немис тилида (67 жилдда), лотин тилида (38 жилдда) чоп этилган[2].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. — С. 82.
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил