Леонардо да Винcи
Леонардо да Винcи | |
Автопортрет, тахминан 1512-1515-йиллар. | |
Ҳақиқий исми | Леонардо ди Сер Пиэро |
Таваллуди | 15-апрел 1452-йил Флоренсия, ҳозирги Италия |
Вафоти | 2-йил 2-май (67 ёшда) Амбоисе, Индре-эт-Лоире, ҳозирги Франсия |
Миллати | Тоскания италяни |
Соҳаси | бадиий тасвир ва фан |
Оқим | Ренессанс |
Машҳур суратлари | Мона Лиса, Сўнгги Тановул, Витрувиан Одами |
Леонардо ди сер Пиэро да Винcи (италянча: Леонардо ди сер Пиэро да Винcи', 1452-йил 15-апрел, Винчи шаҳарчаси ёнидаги Анкиано қишлог'и, Флоренсия яқинида — 1519-йил 2-май, Амбуаз яқинидаги Кло-Лусе қасри, Турен, Франсия) — буюк италян мусаввири ва олими, италян Ренессанси идеали - "мукаммал инсон" (ҳомо универсале) намунаси.
Леонардо да Винcи А. Верроккодан таълим олган (1467— 72). Л. да В. ўз даврининг инсонпарварлик ғояларига жавоб берадиган мукаммал инсон қиёфасини яратди; илк асарларидаёқ майин нур-соя воситасида шаклнинг оқувчан ҳажмини кўрсатди. Асарларида диний мазмунни хилма-хил инсоний ҳиссиётлар кўзгусига айлантиради. Ҳисобсиз кузатишлари натижаларини турли усулларда бажарилган чизгиларида муҳрлаган. Айниқса, юз ифодасини беришда катта маҳоратга эришди. Баъзан ташқи кўриниш (юздаги зўрға илғаб олинадиган табассум) билан одамлар чеҳрасини жонлантириб, уларнинг ички дунёси (нозик кўнгил ҳолати)ни ифодалайди: "Мадонна Бенуа" (тахминан 1478), "Қоядаги Мадонна" (1483—94, 2-нусхаси 1497—1511), "Махфий кечалар" деворий расми (1495—97), "Ангяри жанги" (1503—06), "Мона Лиза" ("Жоконда" номи билан машҳур, тахминан 1503), "Иоанн Крестител" (тахминан 1513—17); дунё ҳалокати ифодаланган "Тошқин" расмлар туркуми (тахминан 1514— 16)да табиатнинг даҳшатли офатлари олдида инсоннинг ожизлиги, табиий жараёнларнинг такрорланишини ақлий тасаввури билан уйгунлаштиради.
Л. да В. дунёқарашини ўрганишда унинг ён дафтари ва қўлёзмалари (тахминан 7 минг варақ), шогирдларидан Ф. Мелси томонидан унинг ёзмалари асосида тузилган "Рангтасвир ҳақида рисола"си Европа амалиёти ва назариясига таъсир кўрсатган муҳим манбадир.
Меъмор сифатида Л. да В. "идеал" шаҳар ва гумбазли ибодатхонанинг турли хил лойиҳаларини ишлаб чиқди. Олим ва муҳандис сифатида ўз даври фанининг барча соҳаларини бойитди, айниқса, эътиборни механикага қаратди. Яратишга бўлган эҳтирос уни ўз давридан илгарилаб кетишига олиб келди: ер кавлайдиган машина, учиш аппаратлари, сув ости кемаси, босма, тўқувчилик ва бошқа дастгоҳлар лойиҳалари шулар жумласидан.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |