Jump to content

Крипторхизм

From Vikipediya

Крипторхизм (крипто...яширин ва юн. орҳис — мояк, тухум) — ёрғоқда битта (монорхизм) ёки иккала моякнинг бўлмаслиги; эмбрионал ривожланиш аномалияси. Ҳомила хромосомалари патологияси, она ва ҳомиладаги гормонал етишмовчилик, чов канали нуқсонлари ва бошқа омиллар моякнинг қорин пардаси орқасидаги бўшликдан ёрғоққа тушмай қолишига сабаб бўлади. Ҳопмал ҳолатда мояклар ҳомиланинг 8—9 ойлигида қорин бўшлиғидан ёрғоққа тушади, аномалияда эса мояк ерғоқдаги нормал ўрнига тушмай қолади. Баъзан мояк қорин бўшлиғида ёки чов каналида тўхтаб қолади ёки нотўғри тўшади, бунда чов каналидан чиқиб, йўналишини ўзгартиради ва чов, сон соҳасида ёки олдида, ё ораликда тери остидажойлашади. Гоҳида моякларнинг ёрғоққа тушиши чўзилиб кетиб, бола 10—13 ёшга кирганида тугайди. Болада икки ёклама К бўлса ёки туғма иккала мояги бўлмаса, кейинчалик бепушт бўлиб қолади (қаранг Бепуштлик). К. бир ёки икки томонлама, шунингдек, алоҳида касаллик ёки бир қатор эндокрин касалликлар белгиси бўлиши мумкин.[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил