Керч ярим ороли
Appearance
Керч ярим ороли - Крим ярим оролнинг шарқий қисми. Шимолийда Азов денгизи, шарқда Керч бўғози, жан.да Қора денгиз билан ўралган. Ғарбда эни 17 км ли бўйин билан Қрим ярим оролга туташган. Майд. қарийб 3 минг км2. Шим.-шарқий қисми оҳактош, гил ва қумтошлардан тузилган тепалик (бал. 190 м гача). Балчиқли вулканлар кўп. Жан.-ғарбий қисми текислик бўлиб, асосан, учламчи давр гилларидан таркиб топган. Каштан тупроклар тарқалган. Иқлими қурук. дашт иқлими. Йиллик ёғин 500 мм. Январнинг ўртача темпатураси —1,5°, июлники 23,5°. Керч ярим оролда Керч темир руда ҳавзаси жойлашган.[1]
Манбалар
[edit | edit source]Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |