Камолон қабристони
Камолон қабристони | |
---|---|
Жойлашув | Шайхонтоҳур тумани, Тошкент |
Тури | Қабристон |
Очилиш санаси | ХВ аср |
Харита | |
Координаталари | 41°30′51″Н 69°23′02″Э / 41.51417°Н 69.38389°Э |
Камолон қабристони — Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманининг машхур Камолон маҳалласида жойлашган қабристон[1]. „Бунёдкор“ шоҳ кўчаси ва „Самарқанд-дарвоза“ кўчалари оралиғидаги Камолон кўчасида, Миллий боғ метро бекати яқинида жойлашган. Қабристон ўз номини ўша ҳудудда жойлашган Камолон дарвозаси номидан олган[2].
Тарихи
[edit | edit source]Қабристон халқ орасида „Камолон қабристони“ номи билан машхурдир. Қабристон ХВ асрда ташкил топган. Майдони 6,06 гектарни ташкил қилади[1]. Қабристонда Хўжа Алон Бордор мақбараси жойлашган[3][4][5]. Бази давлат ҳужжатларида „Хўжа Алон Бордор қабристони“ номи ҳам учрайди[1]. Шунингдек, у ерда кўплаб таниқли ўзбек маданият арбоблари ва адабиёт намояндалари дафн этилган. Жумладан, ёзувчи Абдулла Қодирий, шоир Ҳабибий, драматург ва шоир Хуршид дафн этилган.
Жойлашуви
[edit | edit source]Қабристон Камолон маҳалласида жойлашган бўлиб, унинг ёнида Камолон масжиди жойлашган. Қабристондан 600 метр узоқликда Олий Мажлис биноси жойлашган.
Ободонлаштириш
[edit | edit source]Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 14-декабрдаги 1014-сонли қарори асосида ушбу қабристон ва шунингдек „Зах қабристони“ ҳамда „Кўкча Шайх Зайниддин“ қабристонининг 2018—2020-йилларда санитария ҳолатини яхшилаш, ободонлаштириш, аҳоли зиёрат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва қабристоннинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида 144,0 млн. сўм маблағ ажратилган[1].
Яна қаранг
[edit | edit source]Манбалар
[edit | edit source]- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ТОСҲКЕНТ СҲАҲРИДАГИ ҚАБРИСТОНЛАРНИНГ САНИТАРИЙА ҲОЛАТИНИ ЙАХСҲИЛАСҲ ВА МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. Қаралди: 9-ноябр.
- ↑ Тошкент дарвозалари
- ↑ „ХЎЖА АЛАМБАРДОР МАҚБАРАСИ“ (уз). Қаралди: 9-ноябр.
- ↑ „ХЎЖА АЛАМБАРДОР ЖОМЕ МАСЖИДИ“ (уз). масжид.уз. Қаралди: 9-ноябр.
- ↑ „Хўжа Аламбардор мақбараси“ (уз). шош.уз.
Ҳаволалар
[edit | edit source]- Ўзбекистон этник атласи
- „Тошкент ҳақида хатлар“ Камалан дарвозаси олдидаги черков ҳақида 2010-йил 15-июлдаги Архивланган нусха