Жисмларнинг эркин тушиши
Appearance
Ушбу саҳифани Эркин тушиш билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Жисмларнинг эркин тушиши — Ернинг тортиш кучи майдонида жисмларнинг нолга тенг бошланғич тезликда ҳаракатланиши. Жисмларнинг эркин тушиш тезлиги-в Ер марказигача бўлган масофага ва муҳит (ҳаво,сув)нинг қаршилик кучига боғлиқ. Агар ҳавонинг қаршилиги ҳисобга олинмаса, жисм унча баланд бўлмаган жойдан тушганда тезлик в=(2гҳ)^1/2 га тенг бўлади (бунда г — эркин тушиш тезланиши; у-ўртача 9,81 м/с² га тенг; ҳ — жисмларнинг тушиш баландлиги; бу баландлик бошланғич вазиятдан ҳисобланади). Барча жисмлар Ернинг айни бир нуқтасида бир хил тезланишда Ерга тушади. Амалда ҳаво қаршилиги ҳам ҳисобга олинади. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши туфайли жисмларнинг эркин тушиш тезланиши экваторда қутблардагидан кичик бўлади.
Манбалар
[edit | edit source]О'зМЕ.Биринчи жилд.Тошкент,2000
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |