Jump to content

Жиноят ишини тўхтатиш

From Vikipediya

Жиноят ишини тўхтатиш - дастлабки тергов ва суриштирувни тўхтатиш. Судя — ажрим, терговчи, прокурор — қарор чиқариб, айбланувчининг қаердалиги номаълум бўлган, у руҳий ёки бошқа оғир, давомли, лекин даволаб бўладиган касалликка чалинган ёхуд жиноятчи аниқланмаган ҳолларда жиноят ишини вақтинча тўхтатади. Бу даврда терговчи жиноятчини аниқлаш ва қидириш ишини давом эттиради. Терговни тамомлашга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар (мае, тафтиш ёки экспертизанинг чўзилиши, гувохларнинг йўқлиги ва б.) Ж. илмий тадқиқот учун асос бўла олмайди. Иш тўхтатилган даврда жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кеца, иш бутунлай тугатилади (ЎзР ЖПК, 364—370-моддалар).[1]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил