Jump to content

Жан Тинберген

From Vikipediya
Жан Тинберген (1986)

Жан Тинберген (1903.12.4, Гаага 1994, Роттердам) — голланд иқтисодчиси, ҳозирги замон математик экономия вакилларидан бири, Нидерландия Фанлар академияси аъзоси. 1933-йилдан Роттердамдаги Нидерландия иқтисодий фанлар мактаби профессор, 1945—55 йилларда Марказий режалаштириш бюроси раҳбари, 1965—70 йилларда БМТнинг режалаштириш бўйича қўмитаси раиси. Илмий ишлари иқтисодий сиёсат назарияси, иқтисодий ривожланишни динамик моделлаштириш, "хуфия" нархлар консепсияси, сиклик иқтисодий тебранишлар масалаларига бағишланган. Т. "капиталистик самарадорлик" ва "социалистик тенглик"ка асосланган "оқилона тузум" ғоясини олға сурган. Асосий асарлари: "АҚШдаги иқтисодийсикллар. 1919—1939-йиллар" (1939), "Иқтисодий сиёсат назарияси", 1952; "Ривожланишни режалаштириш", 1968; "Сиёсат ва даромадлар тақсимоти тахлили", 1975 ва бошқа Иқтисодиёт соҳасидаги биринчи Нобел мукофоти лауреати (1969; Рагнар Фрисч билан бирга)[1].

Манбалар

[edit | edit source]