Jump to content

Иттиҳод ва тараққий

From Vikipediya

Иттиҳод ва тараққий“ (туркча: İттиҳат ве Теракки) — турк инқилобчиларининг сиёсий ташкилоти. Бу ташкилот аъзолари кейинчалик ўзларини Ёш турклар деб аташган. 1889-йил Истан-булда Ёш туркларнинг махфий сиёсий ташкилоти сифатида ташкил топди. Унга Истанбул ҳарбий тиббиёт ўқув юрти талабалари Абдулла Жавдат, Иброҳим Темо, Ишоқ Сукути, Маҳмед Рашид асос солди. Ташкилотнинг асосий мақсади султон Абдулҳамид ИИ (1842—1918)нинг мустабид ҳокимиятини конституцион тузум билан алмаштиришдан иборат бўлган. Тез орада хо-рижда уларнинг „Усмонлилар Иттиҳод ва тараққий жамияти“ ҳам тузилди. 1892-йилдан Парижда турк тилида ташкилотнинг „Машварат“ газетаси чиқа бошлади. 1907-йил охирида Парижда бўлган конг-рессда мухолифатдаги кучлар Усмонлилар ҳокимиятига қарши „Иттиҳод ва тараққий“ ташкилоти етакчилигида блок тузишди. Ахмад Ризо бошчилигидаги ташкилот раҳбарияти хориждан султонликка қарашли Македониянинг марказий шаҳри — Салоникига келиб ўрнашди. Мамлакатда Абдулҳамид 11 мустабид зулмига қарши кураш авж олиб кетди. Мамлакатда иттиҳодчилар раҳбарлик қилган Ёш турклар инқилоби ғалаба қозонди. 1908-йилда „Иттиҳод ва тараққий“ ташкилоти партияга айлантирилди. Зиё Кўкалпннт туркчилик гоялари „И. ва т.“ ташкилоти аъзоларига кучли таъсир кўрсатди. „Иттиҳод ва тараққий“ ташкилоти аъзолари Туркияда демократик эркинликларни жорий қилишга киришди.

1913-йилда Талъат пошо — Туркиянинг Бош вазири, Анвар пошо — ҳарбий вазир, кейинчалик Бош қўмондон, Жа-мол пошо — ҳарбий денгиз кучлари вазири лавозимларини эгаллади. Анвар пошо Бухородан Туркияга таҳсил олиш учун борган Усмон Хўжа, Фитрат каби талабаларни олий даражада қабул қилган.

Биринчи жаҳон урушияа Туркиянинг енгилиши натижасида „Иттиҳод ва тараққий“ ташкилоти тарқатиб юборилиб, унинг фа-олияти тақикланди. 1918-йил 3 ноябрда Талъат пошо, Анвар пошо ва Жамол пошо Туркия ҳудудидан чиқиб кетишди. Жамол пошо ва Анвар пошо 1920— 21 йилларда Туркистонга келишди, Анвар пошо Бухородаги шўро тузумига қарши ҳаракатга раҳбар бўлди. Туркияда юз берган муҳим ўзгаришлардан ке-йин — 1922-йил „Иттиҳод ва тараққий“ партияси яна қайта тикланди, аммо у мамлакат ҳаётида аввалги мавқеига эриша олмади. 1926-йил Отатуркка қарши суиқасд қилганликда ноҳақ айбланиб, йттиҳодчилардан 4 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди. „Иттиҳод ва тараққий“ партияси шу билан ўз фаолиятини тугатди.

Адабиёт

[edit | edit source]
  • Зиё Гўкалп , Туркчилик асослари, Т., 1994; Турк халқининг буюк фарзанди Отатурк, Т., 1998; Ражабов Қ., Бухорага қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002[1].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил