Jump to content

Исландия

From Vikipediya
Исландия Республикаси
Лýðвелдиð Íсланд
ШиорЙ'о`қ
Мадҳия: Лофсöнгур
(Ҳймн)
Лоcатион оф Исландия
Пойтахт Рейкявик
Расмий тил(лар) Исландча
Ҳукумат Парламентлик Республика
Гуðни Жóҳаннессон
Бжарни Бенедикцсон
Мустақиллик
• Дания Тожида мустақил давлат бо`лди
1-декабр 1918
17-июн 1944
Майдон
• Бутун
103,000 км2 (107-ўрин)
• Сув (%)
2.7
Аҳоли
• 2019-йилги рўйхат
357,050 (172-ўрин)
• Зичлик 3,47/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2017-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$23 мил. (136-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$70,352
Пул бирлиги Иcеланд Крона (ИСК)
Вақт минтақаси УТC+0
• Ёз (ДСТ)
УТC+0
Қисқартма ИC
Телефон префикси 354
Интернет домени .ис

Исландия (Исланд), Исландия Республикаси (Лйдвелдид Исланд) — Атлантика океанининг шимолий қисмидаги Исландия оролда жойлашган давлат. Майдон 103 минг км2. Аҳолиси 368 минг киши (2021-йил). Маъмурий жиҳатдан 23 округ (сисла)га, улар эса жамоаларга бо'линади. Пойтахти — Рейкявик шаҳри.Исландия ҳеч қачон қуёш ботмайди.

Давлат тузуми

[edit | edit source]

Исландия —парламентар республика. Амалдаги конституцияси 1944-йил 17 июнда қабул қилинган. Давлат бошлиғи — президент (Гвюний Явуҳенсон), у аҳоли томонидан тўғридан то'г'ри сайлов йўли билан 4-йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни президент билан алтинг (бир палатали парламент) биргаликда амалга оширади. Ижрочи ҳокимиятни ҳам президент амалга оширади ва ҳукуматни тайинлайди.

Табиати

[edit | edit source]

Исландия қирғоғи жанубида текис, қолган қирғоқлари йирик қўлтиқ ва фиордлар билан парчаланган[1]. Ер юзасининг кўп қисми вулқонлардан хреил бўлган плато. Бал. 800 м ли тоғ массивлари ва 200 та вулкан (30 таси ҳаракатда) бор. Машҳурлари: Гекла, Лаки, Аскя ва Хваннадалсхнукур (баланд нуқтаси 2119 м).Исландия ҳудудининг 6 %и лава далаларидан иборат. Соҳилда пасттекисликлар бор. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Шпат, олтингугурт, торф, лигнит ва б. конлар (иссиқ сувли, буг'ли, маъданли булоқлар ва гейзерлар) мавжуд. Иқлими субарктика, денгиз иқлимига, Голфстримнинг таъсири кучли. Соҳилда январнинг ўртача температурааси — 1, —3°, июлники 9, 1Г. Йиллик ёғин 500–4000 мм. Исландиянинг марказий қисмларида қишда 5 ойгача қор эримайди. Исландия майдонининг 11,8 минг км2 музлик. Йириклари: Ватнайёкудл (майд. 8400 км2, қалинлиги 1000 м) ва бошқа. Дарёлари қисқа, серостона, қор ва музликлардан тўйинади, гидроэнергия ресурсларига бой. Кўл кўп. Соҳилларда серунум торфличим, ичкариларда тог арктика тупроқлари учрайди. Ўсимлиги кам, жами 400 тур кжсак ўсимлик бор. Исландия ҳудудининг 2/3 қисми мох ва лишайникли тошлоқ. Лава далаларида ҳеч нарса ўсмайди. Катта майдонлар торфли ботқоқлик ва ўтлоқ. Кичикроқ оқ қайин ўрмонлари сақланган. Қутб тулкиси, сичқонсимонлар, шимолий буғуси, норка, морж, тюлен, балиқчи қушлар, балиқлар, китлар бор. Миллий боғлари (Тингведлир, Мивати-оч-Лах-сау, Скафтафедл, Екюл-Саургл-юрвюр) ва қўриқхоналар бор.

Аҳолисининг 99 % исландлар. Қолган қисми немис, норвег ва данлар. Расмий тил — исланд тили. Диндор аҳолининг 93 % протестант (лютеран). Аҳолининг 91 % шаҳарларда яшайди. Йирик шаҳарлари: Рейкявик, Коупа-вогур, Акурейри.

Тарихи

[edit | edit source]

Исландия ҳудудига тахминан 870 - йилдан одамлар кўчиб келиб, кимсасиз оролни ўзлаштира бошлаганлар. Уларнинг кўпчилиги норвеглар бўлган. Скандинавиянинг бошқа мамлакатлари, жумладан, Швециядан келганлар ҳам бор эди. Улар мамлакатни Исланд — Музлар мамлакати деб атадилар. 11-аср охирига келиб бу ердаги қишлоқ хўжалиги хонадонлари 4,5 мингга етди. Яйлов чорвачилиги, денгиз ови аҳолининг асосий машғулоти эди. Денгиз сайёҳлиги ривожланиб, 10-асрнинг 80-йилларида исландлар Гренлан-дияни кашф қилдилар ва тахминан 1000-йилда Шимолий Америкага етиб бордилар. Исландияга кўчиб келган кишилар томонидан тузилган Халқ мажлиси — алтинг 930 йилда ўзининг биринчи йиғилишини ўтказди. Оролнинг ташқи дунёдан ажралганлиги, хўжалик турмушининг ўзига хос хусусиятлари туфайли бу ердаги уруғчилик муносабатлари узоқ вақтгача сақланиб қолди. 13-асргача си-ёсий ҳокимият халқдан бутунлай ажралмаган эди, оддий эркин кишилар — бондлар асосий ижтимоий қатлам бўлган. Исландия тарихининг шу даври адабиётда "Халқ ҳокимияти даври" деб юри-тилади. Ўрта асрларга келиб якка қишлоқ хўжалиги хонадони асосий хўжалик ва бошланғ-ич жамоат ячейкасига айланди. Аммо 1262—64 йилларда Исландиянинг асилзодалари ўртасидаги ички низолардан фойдаланган Норвегия давлати уни ўзига бўй-сундириб олди, 1380-йилдан эса у (Норвегия ҳам) Дания билан уния (иттифоқ)да бўлган. 1397-йилдан Калмар иттифоқи таркибида. 1537-йилдан яна Дания қара-моғида.

19-аср 2-ярмидан исланд миллатининг ташкил топиши натижасида мустақиллик учун кураш кучайди. 1874—1903-йиллари Исландия баъзи мухтор ҳуқукларга эга бўлди. Биринчи жаҳон уруши даврида Исландиянинг Данияга қарамлиги заифлашди. Исландиянинг АҚСҲ ва Буюк Британия билан иқтисодий ҳамда сиёсий муносабатлари кучайди. Озодлик кураши авж олгач, Дания Исландияни Дания-И. унияси билан чекланган мустақил давлат деб тан олди (1918). Исландиянинг доимий бетарафлиги эълон қилинди. 1944-йил майдаги референдум натижасида Исландия халқи Дания билан унияни бекор қилди ва шу йил 17 июнда Исландия Республика деб эълон қилинди.

Исландия — 1946-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1997-йил 25 сентабрда ўрнатган. Миллий байрами — 17 июн — Мустақиллик куни (1944).

Асосий сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

[edit | edit source]

Халқ иттифоқи партияси, 1968-йил тузилган; Мустақиллик партияси, 1929-йил ташкил этилган; Тараққиёт партияси, 1916-йил тузилган; "Халқ уйғониши" сиёсий бирлашмаси, 1944-йилда асос солинган; Исландия соцал-демократик партияси, 1916-йил ташкил топган; Бирлашган сўллар блоки, 1999-йилда тузилган. Исландия касаба уюшмалари бирлашмаси 1916-йил тузилган, Халқаро эркин касаба уюшмалари конфедерацияси аъзоси.

Хўжалиги

[edit | edit source]

Исландия — индустриал-аграр мамлакат. Балиқчилик, энергетика, семент, алюминийишлаб чиқариш, металлсозлик ривожланган.

Саноатида балиқ овлаш ва уни қайта ишлаш етакчи ўринда. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 12% шу тармоқда банд бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 20% ва хорижий валюта тушумининг салкам 80% ни таъминлайди. Йилига 1,5 млн. тоннага яқин балиқ овланади. Балиқ овлаш флотида 1 мингдан ор-тиқ кема бор. Асосий балиқ маҳсулотлари: музлатилган, қуритилган ва тузланган балиқ, балиқ ёғи, балиқ уни.

Исландияда саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилма ва хом ашё захиралари йўқ. Алюминий (четдан келтирилган хом ашё асосида), ферросилиций, диатомит, азотли ўғит ишлаб чиқарадиган бир неча корхона бор. Балиқ овлаш кемаларини таъмирлайдиган ва янгиларини ишлаб чиқарадиган кемасозлик корхоналари мавжуд. Лок-бўёқ, чармпоябзал, тўқимачилик саноати, трикотаж ва мебелишлаб чиқариш ривожланган. Йилига ўртача 4,4 млрд. кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Турар жой ва иссиқхоналарни иситиш учун қайноқ булоқ сувларидан фойдаланилади. Аҳоли жон бошига электр энергиядан фойдаланишда дунёда олдинги ўринлардан бирида туради. Кей-инги йилларда бой табиий ресурсларга эга бўлган Арктикада ҳамкорлик қилишга И. катта эътибор бера бошлади. У мазкур минтақада атроф муҳитни муҳофаза қилишга, уни иқтисодий ва ижтимоий жиҳатдан барқарор ривожлантиришга кўмаклашувчи Арктика кен-гашига аъзо бўлиб кирган.

Қишлоқ хўжалиги учун яроқли ерлар бутун мамлакат ҳудудининг 14% ни ташкил этади. Иқтисодий фаол аҳолининг 9,5% агросаноат мажмуида банд. Кичик фермерлар кўп. Етакчи тармоғи қўйчилик ва сут чорвачилигидир, қорамол, йилқи ҳам боқилади. Ем-хашак, картошка, иссикхоналарда саб-завот етиштирилади.

Исландияда денгиз транспорти етакчи. Автомобил йўллари узунлиги 10530 км. Темир йўл йўқ. Асосий денгиз портлари: Рейкявик, Акурейри. Авиация транспорти катта аҳамиятга эга. Чет эл сайёҳлиги ривожланган: йилига 190 мингга яқин сайёҳ келиб-кетади.

Исландия четга балиқ ва балиқ маҳсулотлари, рангли металлар, қўй гўшти ва те-риси, жун чиқаради, четдан транспорт воситалари, нефт ва нефт маҳсулотлари олади. Исландияданинг ташки савдо-сотиқдаги асосий мижозлари: АҚСҲ, Буюк Британия, Германия, Франсия, Скандинавия мамлакатлари. Пул бирлиги — исланд кронаси.

Маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Исландияда 6 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун 10 йиллик мажбурий бошланғич таълим, 16 ёшдаги болалар учун 3 йиллик ўрта таълим жорий этилган. Олий таълим ти-зимида 5 университет, жумладан, Рейкявик университети, 11 ихтисослашган институт бор.

Рейкявикда Миллий кутубхона, халқ кутубхонаси, Исландия миллий музейи, Табииёт тарихи музейи ва Давлат бадиий галереяси мавжуд. Энг йирик илмий муассаса Рейкявик университети ҳузуридаги илмий тадқиқотлар институти (1937) дир. Унда балиқчилик хўжалиги, қишлоқ хўжалиги фанлари ва б. бўлимлар бор. Университет хузурида бактериология ва патология институтлари ҳам мавжуд.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Исландияда бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Йириклари: "Алтидубладид" ("Халқ, газетаси", кундалик газета, 1919-йилдан), "Алтидумаду-рини" ("Социал-демократ", ҳафталик газета, 1931-йилдан), "Викан" ("Ҳафта", 2 ҳафтада чиқадиган безакли журнал, 1938-йилдан) "Виннан" ("Меҳнат", ойлик журнал, 1943-йилдан), "Моргунбладид" ("Тонгги газета", кундалик мустақил газета, 1913-йилдан), "Тоудвилинн" ("Халқ эрки", кундалик газета, 1936-йилдан). Исландияда давлат радиоэшиттириш ва телевидение хизмати мавжуд; радиоэшиттириш 1930 и., телевидение 1966-йил ташкил этилган.

Адабиети тарихида сага (халқ, достонлари) етакчи жанр бўлган. Норвегия ва Дания ҳукмронлиги даврида Исландияда маданияти тушкунликка учрасада, диний қўшиқлар қаторида қаҳрамонлик қўшиқлари ҳам яратилди. 18-асрдава 19-аср бошларида И. адабиётида жонланиш юз берди. Б. Тораренсен, Й. Хадлгримссон романтизмнинг йирик вакиллари сифатида майдонга чиқишди. Т. Эрлингссон, Г. Паулссон каби шоир ва адиблар ижоди реалистик руҳ билан суғорилган. Х. К. Лакснесс исланд меҳнаткашларининг эрк учун курашини тасвирлади. 20-аср бошларида драматургия ривожланди. Ҳоз. замон адабиети тараққиётида машҳур ҳажвчи шоир С. Стейнар, ҳикоянавис Х. Стефаунссон, лирик романлар муаллифи О. Й. Сигурдссон, драматург А. Богасон ва б.нинг роли катта.

Меъморлиги ва тасвирий санъати 11 — 13-асрлардан ривожлана бошлади. Бу даврда китоб миниатюраси, ёғоч ўймакорлиги санъати ривож топди. Исландларнинг турар жойлари лангхус ("узун уй") деб аталган. Ёнма-ён жойлаштирилган бу уйлар ерни чуқур ўйиб чим ва торф блоклардан курилган. Иморат-боп ёғоч четдан келтирилган. 18-асрўр-таларида Хоулар ва Рейкявикда тошдан соборлар қурилди. 19-асрда келтирилган ёғоч, туф, базалт, темирдан 2—3 қаватли уйларни қуриш урф бўлди. 1920-йиллар меъморлигига замонавий шакллар, конструксиялар (яхлит темир-бетон, пўлат синч) жорий этила бошлади. Кейинги йилларда Рейкявик ва Акурейри шаҳарларида 4—5 қаватли уйлар, маъмурий, жамоат бинолари данияликлар таъсирида модерн услу-бида барпо этилди. Сигурдур Гудмунд-ссон, Гудёун Самуэлссон, Сигвадди Тордарсон каби меъморлар етишиб чик,-ди (Рейкявикдаги миллий театр бино-си, 1928—32, Тиббий марказ, 1946—50 ва бошқалар).

Тасвирий санъат ижодкорлари мустамлакачилик зулми остида ҳам қад. наққошлик, ўймакорлик анъаналарини давом эттирдилар. 19-асрда миллий озодлик кураши кучайиши билан Исландиядада рассомлик санъати — портрет (Сигурдур Гудмундссон) ва манзара (Тоурарини Торлаухссон, Аусгримур Ёунссон) жанри ривож топди. Рассомлар ижодида Исландияданинг ёв-войи, бокира табиати қиёфаси миллий уйғониш рамзи сифатида ифодаланди. 20-асрда Кярвал изғирин шимол табиатини, Гудмундур Торстейнссон халқ эртаклари ва афсоналари қаҳрамонларини, Кристин Ёунсдоуттир, Гунлёйгур Шкевинг эса меҳнаткаш халқ турмушини тасвирладилар. Ҳай-калтарошлардан Эйнар Ёунссон, Аус-мундур Свейнссон ва б. исланд халқининг тарихи, ҳаёти ва фолклори мав-зуларини ҳаққоний гавдалантирдилар. Ҳоз. замон рассомчилигида реалистик анъаналар билан бирга модерн оқими ҳам ёйилган. Халқ амалий санъати турлари (ўймакорлик, каштачилик ва бошқалар) ривожланган.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Анъанавий мусиқаси, асосан, диний айтимлари (григориан, кейинчалик протестант хоралп) ҳамда халқ (қахрамонлик мавзуидаги римур, рақсбоп викиваки) қўшиқларидан ибо-рат. Халқ чолғуларидан торли-камонли лангшпил ва фидла созлари мавжуд. И. профессионал мусиқаси 19-аср охиридан тез ривожлана бошлади. Унга миллий мадҳия муаллифи композитор С. Свей-нбёрнссон асос солди. У оркестр, фортепиано ва скрипка учун асарлар, кантата, балладалар ёзди. 20-асрда Европа консерваторияларида таълим олган композиторлар исланд фолклори асосида миллий мусиқа яратишга ҳаракат қилдилар. Композиторлардан П. Исо-улфссон, Й. Лейфс, Э. Тородсен, Й. Тораринссон, хонандалардан Г. Симонар, С. Исланди, пианиночи А. Бейте-ненссон ва б. машҳур. Рейкявикда Олий мусиқа мактаби, И. давлат сим-фоник оркестри, мусиқа дўстлари жа-мияти, Камер мусикаси клуби, Жаз клуби ва б. бор. Акурейри, Акранес, Хабнарфордур ва б. шаҳарларда ҳам мусиқа жамиятлари мавжуд бо'лган.

Театри

[edit | edit source]

Скалдлар шеърияти ва қад. халқ достонларида театр санъати унсурлари бўлган. 1720-йилдан Скаулхолтдаги лотин мактаби дастлабки театр томошаларини кўрсата бошлади. Бу театр 1799-йилда Рейкявикка кўчди ва 19-асрнинг 2-ярмигача театр маданиятининг маркази бўлди. Драматург С. Петурссон 18-аср 2-ярми ва 19-аср бошларидаги исланд театрининг йирик арбобларидан эди. 19-аср 2-ярмидан ҳаваскорлик театр тўгараклари тузилиб, М. Ёхумссон ва И. Эйнарссон песалари саҳналаштирилди. 1897-йилда ташкил топган Рейкявик театр жамияти профессионал театр га асос солди. И. драматургларининг песалари, шунингдек, В. Шекспир, Ф. Шиллер асарлари саҳналаштирилди. 1950-йил миллий театр ташкил этилди. Ж. Верди опералари, И. Штраус оперетталари ва Ф. Лоу балетлари театр саҳнасидан ўрин олди. Рейкявик ва б. шаҳарларда бир неча ярим профессионал труппалар мавжуд. И. Боре, Л. Паулссон, Х. Бёрнссон, К. Келд, Х. Скулассон кабилар И.нинг энг яхши режиссёр ва актёрларидир.[2]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Роад Трип Ароунд Иcеланд
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил