Jump to content

Ирланд тили

From Vikipediya
Ирланд тили
Миллий номи Ан Гҳаэилге ва Гаэилге[1]
Мамлакатлар Ирландия
Сўзлашувчиларнинг умумий сони 276 310, 1 030 000 ва 141 000
Туркумланиши
Тил оиласи

Ҳинд-европа

Келт тиллари
Алифбоси Лотин алифбоси, Огҳам[2] ва Латин, Гаэлиc тйпе
Тил кодлари
ИСО 639-1 га
ИСО 639-2 гле
ИСО 639-3 гле

Ирланд тилиҲинд-европа тиллари оиласидаги герман тиллари гуруҳи келт тиллари шохобчасига мансуб. Ирландиянинг (инглиз тили билан бирга) давлат тили. Ирланд тилида Шим. Ирландия, қисман АҚШ ва Буюк Британияда 600 мингдан ортиқ киши гаплашади (1992). Ирланд тили, асосан, 3 шева (мунстер, коннахт, улстер) ва кўпгина лаҳжаларга бўлинади. И.т. тарихий жиҳатдан З даврга бўлинади: қад. (7— 10-асрлар), ўрта (10— 14-асрлар) ва янги (15-асрдан) даврлар.

Ирланд тилида лотин, франсуз, инглиз тилларида ўзлашган сўзлар кўп. Фонетик қурилиши кўпгина ўзгаришларга мойиллиги билан ҳарактерланади. И.т. да юмшоқ ундошлар бор. Урғу, асосан, сўзнинг биринчи бўғинигатушади. Содда гапнинг сўз тартиби қатъий ва изчил: аввал кесим, сўнг эга, ундан кейин тўлдирувчи келади.

Дастлаб огамик ёзуви (4—7-асрлар) бўлган, кейинчалик лотин ёзувига ўтилган (7-аср). Кўпинча қад. ёдгорликлари сақланиб қолган. Ҳоз. ирланд мактабларида мустақил фан сифатида ўқитилади.[3]

Манбалар

[edit | edit source]
  1. (унспеcифиэд титле)
  2. — С. 203.
  3. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил