Идалго
Мигел Идалго | |
---|---|
Асл исми | Мигуэл Грегорио Антонио Игнаcио Ҳидалго й Cостилла Галлага Мандарте й Вилласеñор |
Таваллуди |
8-май 1753-йил Пéнжамо, Нуэва Галиcиа, Янги Испаниянинг вице-қироллиги[1][2] |
Вафоти |
30-июл 1811-йил
|
Таваллуди | 8-май 1753 |
Вафоти | 30-июл 1811 |
Вафоти сабаби | Отиш йўли билан қатл қилиш |
Дафн этилган жойи | Áнгел де ла Индепенденcиа, Мехиcо cитй |
Фуқаролиги | Испания |
Отаси | Қ17628146? |
Қўшин турлари | Мексика исёнчилари |
Хизматдаги йиллари | 1810-1811 |
Лавозими | Генералиссимо |
Жанг/уруш | Мексика мустақиллик уруши |
Дастхати |
Идалго, Идалго-икостиля, Мигел (1753.8.5, Корралехо — 1811.31.7, Чиуауа) — Мексиканинг миллий қаҳрамони; Испанияга қарши миллий озодлик урушига айланган халқ қўзғолони (1810—11) раҳбари. Валядолид (ҳоз. Морелия) даги Диний семинарияни тугатган, у ерда аввал ўқитувчи, сўнг ректор бўлган. Франсуз энсиклопедистларининг ғояларини тарқатгани учун оддий қишлоқ черкови руҳонийси даражасига туширилган. И. мамлакат мустақиллиги, индейс хал-қининг иқтисодий ва ҳуқуқий аҳволини яхшилаш йўлидаги чиқишларини давом эттирган. И. Долорес ш. да ха-лққа мурожаат қилиб испанларга қарши озодлик урушини бошлашга чақирган ("Долорес даъвати") ва деҳқ-он-индейслар, кон ишчилари ва пе-онлардан иборат инқилобий армияга бош бўлган. Ноябрда Гвадалаҳара ш. да И. бошчилигидаги ҳукумат тузилган. Ҳукумат қулчиликни бекор қилинганлигини эълон қилган, индейсларга жамоа ерларини қайтариш ва солиқларни камайтириш ҳақидаги қонунларни чиқарган. 1811-йил 17янв. даинқ-илобий армия мағлубиятга учраган. И. асирга олиниб, судланиб, отишга ҳукм қилинган.[3]
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Вáзқуэз Гóмез, Жуана. Диcтионарй оф Мехиcан Рулерс, 1325–1997. Wестпорт, Cоннеcтиcут: Греэнwоод Публишинг Гроуп, Инc., 1997. ИСБН 978-0-313-30049-3.
- ↑ „И Парте: Мигуэл Ҳидалго й Cостилла (1753–1811)“ (эс). Қаралди: 2008-йил 27-ноябр.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |